“УЛУҒ”ЛАРГА ТИЛ ТЕККИЗМАНГ!
Собиқ шўронинг доғули йилларида мамлакатга узоқ йиллар раҳбарлик қилган Шароф Рашидов тириклигида ўзига ҳайкал қўйдирмаган, номини абадийлаштириш мақсадида бирор маҳалла ёки кўчага исмини бермаган. Ҳатто Ўзбекистоннинг тарихий бурилиш палласида тахтга ўтириб, яқин йилларгача мамлакатга раҳбарлик қилган Ислом Каримов ҳам тириклик чоғида номини абадийлаштириш ҳаракатидан қочди. Бу улуғларга муносабат, уларнинг ўлимидан сўнг ёдиини абадийлаштириш, уларнинг номларини маҳалла-ю гузар, туман ва кўчаларга қўйиш эса бу бошқа масала. » Read more