ЗИЁРАТГОХНИ ТИЖОРАТГОҲГА АЙЛАНТИРИШДИ

index

Бугунги якка тартибдаги тадбиркорга қатор имкониятлар яратилган, хусусан, у ўзини ижтимоий суғурта қилдириш, иш даврларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат стажига ҳисоблатиш ҳуқуқига эга. Банк муассасасида ҳисоб рақамига эга бўлиш ҳуқуқи, муҳр ва штампнинг борлиги якка тартибдаги тадбиркорга хўжалик фаолиятининг тўлақонли субъекти бўлиш, юридик шахслар билан шартнома асосидаги муносабатларга киришиш имкониятини беради.

Аризамнинг мазмуни шу хақдаким,мен уй шароитида ҳунармандчилик ишлари билан шуғулланар эдим.Бугуни кунда Президент томонидан тадбиркорларга жуда катта имконяитлар яратиб берилмоқда.Мен шу боис 2016 йил ЯТТ ни танлаб “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳи кириш давровазаси ёнида фаолият олиб боряпман.Лекин тадбиркорларнинг барчаси хам давлатнинг меъёрий хужжатлари асосида ишламайди.Гастролёр “тадбиркор”лар борки менга нисбатан таъсир ва босим ўтказиб носоғлом рақобат муҳтини яратишмоқда.Бу шахслар давлатга “даромад ва бошқа солиқ тўловларини бажармасдан жой эгаллаб олишган.Пиримқулова Д. узунлиги 2 метр, эни 80 см, Қурбоналиева Г.узунлиги 2 м.эни 80, Султонова М.узунлиги 2 метр, эни 1 м.Орзиқулова С.узунлиги 2 метр, эни 1 метрлик жой шулар жумласидандир.Булардан ташқари: Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Ховос шаҳарчасидан келган  тадбиркорлик фаолиятини юргизиш учун хеч қандай хужжати бўлмаган қуйидаги тадбиркорлар Абдусатторова А.узунлиги  2 метр, эни 80 см, Абдужабборова М.узунлиги 2 метр, эни 80 см, Эсонтурдиева Г.узунлиги 1,90 см эни 75 см бўлган жойни ноқонуний равишда эгаллаб олиб савдо қилмоқда. Аммо айни вақтда якка тартибдаги тадбиркорликка ижтимоий-иқтисодий мазмуннинг сифат жиҳатидан янги даражасини бахш этиш имконини берадиган омил (Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги «Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 216-сон қарори) ҳам борки, бу оилавий тадбиркорликдир.
Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом асосида оилавий тадбиркорликни амалга ошириш ишига оила аъзоси бўлмаган фуқароларни, гарчи алоҳида ҳолларда ва бир сафарги вақтинча ишларни амалга ошириш учун бўлса-да, жалб этишга йўл қўйилади. Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини бошқаришнинг изчил ва такомиллаштирилган тизими яратилдики, бу Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида низомда (Адлия вазирлигида 2007 йил 3 сентябрда 1712-сон билан рўйхатга олинган) тўлалигича ўз аксини топган.
Назорат қилувчи органлар якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (кейинги ўринларда – Кенгаш), унинг вилоят ва туман ҳудудий комиссиялари рухсатлари асосида текширадилар.
Бунда якка тартибдаги тадбиркорни, тегишлича, солиқ ва ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонунчиликка, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига (шу жумладан назорат-касса машинаси, ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши, сотилаётган мажбурий сертификатланадиган товарларга мувофиқлик сертификатлари, ўлчов асбобларида белгиланган тамғалари мавжудлигига), пул маблағлари ҳисобини юритишга доир қонун ҳужжатларига риоя этиши юзасидан давлат солиқ хизмати органлари текширадилар.
Давлат санитария, ветеринария, ёнғин хавфсизлиги, энергетика назорати органлари ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида санитария назорати, ветеринария назорати, ёнғин хавфсизлиги чоралари, энергетика ҳамда экология назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишига масъулдирлар.
Тегишли лицензияловчи органлар томонидан эса якка тартибдаги тадбиркорнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этиши текширилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатлари доирасида бир кун давомида режадан ташқари қисқа муддатли, муқобил ёки назорат тартибида текширилиши мумкин. Истисно тариқасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг молиявий ва товар ҳужжатларини текшириш зарурати бўлган ҳолларда, Кенгаш қарори билан якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини бундан кўпроқ, лекин 5 иш кунидан ошмаган муддатда текшириш кўзда тутилган. Сиздан аризамда кўрсатилган меъёрий хужжатлар асосида Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳига ташриф қилиб, қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар фаолиятига чек қўйилишини сўрайман.

Жиззах вилояти, Янгиобод тумани,

Хўжамушкент қишлоғида яшовчи, ЯТТ

Қозоқбоева Муқаддас Аширалиевнадан

тел:+998995521486