ТАРИХ ИНСТИТУТИ ЎЗБЕКИСТОН ФА ТАРКИБИДАН ЧИҚАРИЛАДИ
Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тарих институти Миллий университет ҳузуридаги Тарих институтига айлантирилади. Расмийлар иддаосига кўра, мазкур қарор Ўзбекистон тарихи соҳасидаги илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятининг ўқув жараёни билан ўзаро алоқасини кучайтириш, ўзбек халқи ҳамда миллий давлатчилик тарихи соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб боришга профессор-ўқитувчиларни, катта илмий ходим-изланувчиларни кенг жалб этиш мақсадида қабул қилинибди. » Read more