АЙБИМГА ИҚРОРМАН, ПУШАЙМОНМАН, ЛЕКИН…

Мен Ўролов Тўйчи Рўзиевич 1975 йилда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида туғилганман. Миллатим ўзбек. Оилалиман.Тўрт нафар фарзандим бор.Фуқаролигим йўқ.Вақтинча ишсизман.Чўпонлик қилиб тураман.2015 йил куз ойида ўзини “Ахмаджон” деб таништирган харбий хизматчи билан танишганман.
Ўшанда унинг телефон рақами +99894332-08-08 эди.Хозирги кундаги мобиль рақами:+99893692-13-72.Мен бўрининг терисига харидор йўқми деб сўраганман.Кейин у хайвон овлашга милтиқ йўқми деб сўраган.Агар топиб берсангиз каваракдан ёрдам қиламан деди.Биздан мишга солинган қатиқ олиб турадиган бўлди.Хуллас ишончимга кириб олди.Шундай қилиб у мени ўқ отар қурол топишга қизиқтирди.
Шундан кейин 1956 йилда ишлаб чиқарилган қўш стволи 16 калибирли ов милтиғин топишга муяссар бўлдим. Уни менга фукаро Худойкулов Н.топиб берди.Ундан 200 000 сўмга сотиб олиб, харбийга 600 000 сўмга сотдим.Аввал 300 000 сўмини берди.Қолган 300 000 сўмини олаётган пайтим қўлга тушдим.Харбий Ахмаджон Миразизов шу йили май ойида ўтказилган тадбирда мени қурол сотаётган пайтимдаги эпизод билан ушлаб берди.
Тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш —энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланашини билмас эдим.Қонунни билмаслик жазодан озод қилмайди.
Айбимга иқрорман. Қилмишимдан пушаймонман. Лекин бир нарсадан жуда қаттиқ хафаман.Афсусдаман.Шу мени ушлаб беришга узоқ муддат тайёрлаган харбий Ахмаджон Миразизов мендан қурол сотиб олишдан олдин мени огоҳлантирса бўлар эди-ку!Ахир менинг тўрт нафар фарзандим бор.Хотиним хеч каерда ишламайди.Мени яқинда қамоққа олишади.Кейин фарзандларим нима еб нима ичади? Уларнинг холи не кечади?Сиздан мана шу маслага ойдинлик киритиб жиноят ишига харбий Ахмаджон Миразизовни айбдор сифатида қўшишингизни сўрайман.
20 май 2016 йил
Ўролов Тўйчи Рўзиевич