АВЛИЁ БЎЛИШ ОСОНМИ?
Беруний туманидаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳи тўғрисида илк бор талабалик дўстим Абдураҳим эшон Аминжон ўғлидан эшитганимда бу жойда худди Маккаи Мадинадаги каби Муножот тоғи борлигидан ҳайратга тушганман. Асли Яман элининг Қаран қишлоғида таваллуд топган илоҳий ишқ соҳиби Вайсал Қаронийнинг ислом оламида мартабаси ниҳоятда улуғ бўлиб, Алишер Навоий ҳазратлари ҳам “Насойим ул -муҳаббат” асарида дўстлик тимсоли бўлмиш бу зотга жуда катта баҳо берганлар. » Read more