ПАЙАРИҚДА ДАВЛАТ МУЛКИ БЎЛГАН ЕРНИ ТАЛОН -ТОРОЖ ҚИЛГАНЛАР НЕГА ЖАЗОСИЗ ҚОЛМОҚДА?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2021 йил 21 декабрда Ер масаласига бағишланган йиғилишда ер билан боғлиқ масала ортида коррупция ва пора турганлигини қайд этиш билан бирга, ер талон-торож қилган шахсларни аниқлаб жавобгарликка тортса Бош прокурорнинг ишидан рози бўлишлиги ҳақида айтган сўзлари, худди шундай давлат мулки бўлган ерни талон-торож қилишда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишса қуйи прокурорлар ишидан давлат раҳбари рози бўлишга ишора эканлиги айрим прокурорлар эътиборидан четда қолмоқда, айниқса, Самарқанд вилояти Пайариқ тумани мисолида.
Президентимиз томонидан Ер сиёсати борасида бир қатор ислоҳатлар амалга оширилиши натижасида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг талон-тарож этилиши билан боғлиқ коррупцион ҳолатларга чек қўйилиб, таниш-билишчиликка барҳам берилмоқда.
Бироқ, 2022 йил 11 октябрдан буён 4 марта ИНТЕРНЕТнинг ижтимоий тармоқларида эълон қилинган Самарқанд вилояти Пайариқ тумани “Суюкли Жавоҳирлар” фермер хўжалигининг суд қарорида кўрсатилмаган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 1 гектар ер майдони фуқарога қонунга хилоф равишда хусусий мулк қилиб юборилганлиги ҳолати бўйича тегишли чора кўриб, 1 гектар ер майдонини фермер хўжалиги фойдаланувига қайтариш тўғрисидаги шикоятлари прокуратура органлари томонидан етарли даражада ўрганилмасдан, асослантирилмаган жавоблар бериб келинган, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси 3-қисмининг 4-бандида ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ер участкасига қаратилган бўлсагина доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши яъни ижро ҳужжати бўйича олиб қўйилиши мумкинлиги белгиланганлиги, давлат ижрочисининг суд қарорида кўрсатилмаган ер майдонини хусусий мулк қилиб бериб юборганлиги ортида нима борлиги ҳолатига қонуний баҳо бериш сўралган мақолаларга Пайариқ туман прокуратураси томонидан юзаки, асослантирилмаган жавоблар берилиб, мақолаларда кўрсатилган ижрочи томонидан қонунга зид равишда давлатга тегишли ер майдони талон-торож қилиб хусусий мулк қилиб бериб юборилганлиги юзасидан ҳеч қандай қонуний чоралар кўрилмасдан қолмоқда. Айбдор шахслар жазосиз қолмоқда, қонуннинг жазонинг муқаррарлиги принципи бузилмоқда.
Пайариқ туман прокуратураси амалда мақолани асл мазмунини яъни Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси 3-қисмининг 4-банди бузилганлиги юзасидан қонун бузилишини бартараф этиш чорасини кўрмасдан бу масалани очиқ қолдирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 118-моддасида ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасида – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга ошириши белгиланган.
Пайариқ туман прокуратураси мақолада кўрсатилган Ер кодекси 36-моддаси 3-қисмининг 4-банди бузилганлиги бўйича давлат ижрочиси томонидан Жиноят кодекси нормалари талаблари бузилган-бузилмаганлиги ҳолатига прокуратура органлари томонидан баҳо бериш вазифасидан қочиб, маъмурий судларга юклаётганлигини нима деб тушуниш мумкин?
Ўйлаймизки, бу ҳолатни президентимиз назоратига олиб, Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман давлат ижрочилари томонидан йўл қўйилган давлат мулки бўлган “Суюкли Жавоҳирлар” фермер хўжалиги фойдаланувидаги 1 гектар ер майдонининг қонун бузилиши йўли билан ўзлаштирилган ҳолат ўрганилиб, муаммо адолатли ечим топади, деб умид қиламиз.
Мақолани фақат қуйи орган Пайариқ туман прокуратурасига юбормасдан, мақолада кўрсатилган ҳолатга мутассади юқори ташкилотлар ўрганиб, қонуний баҳо беришини сўраймиз.
Шукрулло Парпиев, журналист