ҲУҚУҚ ФАОЛЛАРИ МАҲКУМ МУРОД ЖЎРАЕВ БИЛАН УЧРАШДИ
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 10 октябрида Ўзбекистон ИИВнинг ЖИЭББ маъмуриятига Мурод Жўраев билан учрашишга рухсат сўраб, мурожаат қилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят ижроия Кодексининг инсонпарварлик ва гуманизм тамойиллари асосида уни муддатидан аввал озодликка чиқаришни сўраганди. Жамият Мурод Жўраев озодликка чиққан тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 252-моддасига мувофиқ, унинг муносиб хулқ-атворда бўлишига кафолат берганди. » Read more