Monthly Archives: May 2015

Шимолий Корея ҳарбий вазири Москвага ташрифидан сўнг қатл қилинди

vazir

The Financial Times  газетасига кўра, КХДР мудофаа вазири Хён Ён Чхоль Москвада бўлиб ўтган конференцияда иштирок этганидан сўнг қатл қилиниши экспертларнинг шубҳа-гумонларига сабаб бўлмоқда.  “Мудофаа вазири Россиядан ракета қуроли ва асбоб-ускуналарини сотиб олишга ҳаракат қилган, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаган. Шу туфайли у қатл қилинди”, – деб ёзади нашрга иқтибосан экспертлардан бири. » Read more

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда яна етакчи

armiya

Global Firepower номли  ҳарбий соҳага ихтисослашган таҳлилий портал дунëдаги 126 мамлакат армияларининг қудратини чамалаб, янги рўйхат тузди. Унда бизнинг Ўзбекистон Бельгия¸ Португалия¸ Хорватия ва Сербия каби евродавлатлардан олдинга чиққан. 126 таликнинг 54-ўрнини банд қилган Ўзбекистон¸ Марказий Осиëдаги энг қудратли армияга эга деб топилибди. » Read more

Ҳамюртимиз рашк туфайли Россия фуқаросини чавақлади

index

Vlg-media.ru номли интернет нашрининг ёзишича, Волгоградда 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси рашк туфайли қотилликка қўл урибди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси россиялик аёл билан турмуш қурган ва улар уч фарзанд кўришган. Бироқ ҳамюртимиз Ўзбекистонда бўлгани каби аёлига куч ишлатаверганидан сўнг хотин болаларини олиб, онасиникига кетган. » Read more

Пастдарғомдаги мактабнинг ҳолига маймунлар йиғлайди

maktab
Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ўқимасин!

Самарқанд вилоят Пастдарғом туманидаги Замира Усмонова раҳбарлик килаётган 82- мактаб аллақачон авария ҳолатига келган. Ўз вақтида қурилган мактаб 3 қаватли бўлиб, унинг юқори қаватлари қулаб тушиш даражасида. Мактабнинг бундай ҳолти Самарқанддаги мутасадди ташкилотларни умуман қизиқтирмайди. Директор Усмонова мактаб таъмирланиши учун ҳар йили педагогик жамоа ва ўқувчилардан пул йиғиб олади, аммо бу пулларнинг қаерга кетаётганини ҳеч ким билмайди. » Read more

Тошкентда ўлим билан тугаган ЙТҲ сони қарийб 20 фоизга ошди

авария

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, шу йилнинг январь-апрель ойларида пойтахтда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисалари сони 18,5 фоизга ошиб, 64 киши вафот этган. Маълум бўлишича, тезликни ошириш, чорраҳаларни нотўғри кесиб ўтиш, маст ҳолда автотранспорт воситасини бошқариш йўл-транспорт ҳодисаларига  асосий сабаб  бўлган. » Read more

Ўзбекистонда Chevrolet Aveo автомобили ишлаб чиқарилади

aveoetch-700x357

Ўзбекистон автомобиль саноати томонидан янги “Т250” (Chevrolet Aveo)  русумининг ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш бўйича лойиҳанинг амалга оширилиши  бошланмоқда. Илк серияли моделлар 2016 йилда ишлаб чиқарилади. » Read more

Тошкентда меҳнат фахрийсига Ролтон лапшалари совға қилинди

galaba

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги маҳалла фуқаролик йиғинларидан бири томонидан 9 май куни муносабати билан 96 ёшли меҳнат фахрийси бўлган кампирни табриклаш мақсадида унга 10та тез тайёрланадиган “Роллтон” лапшалари совға сифатида юборилган.  Маълум бўлишича, кампирнинг набираси бунга изоҳ сўраш мақсадида маҳалла йиғинига мурожаат қилганида маҳалла маъмурияти вакили тарқатиш учун нима берилса, ўшани тарқатишларини айтган. » Read more

Ўзбекистонда кучли ёмғир кутилмоқда

dozhd

Мамлакат гидрометеорологлари тарқатган хабарга кўра, 8-9 май кунлари Ўзбекистон ҳудудида кучли ёмғир кузатилади. “Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/сониягача етиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 7-10 май кунлари  Республиканинг  тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд”, – дейилади хабарда. » Read more

Президент Узбекистана примет участие в саммите СНГ в Москве

саммит

Президент Узбекистана Ислам Каримов примет участие в саммите СНГ в Москве. Как сообщает пресс-служба Президента Узбекистана,  8 мая 2015 года Ислам Каримов посетит с визитом город Москву. » Read more

ЎИҲ жангарилари афғонистонлик ўзбекларини ўзаро иттифоққа чақирди

UIH

Ўзбекистон Исломий ҳаракати деб аталган жангарилар гуруҳи сўнгги баёнотида Афғонистондаги ўзбекларни деҳқончиликни йиғиштириб, қўлга қурол олишга чорлади. Бу чақириқ Қундузда толиблар билан ўзаро зиддиятли жанглар пайтига тўғри келди. » Read more

1 2