Шимолий Корея ҳарбий вазири Москвага ташрифидан сўнг қатл қилинди

The Financial Times газетасига кўра, КХДР мудофаа вазири Хён Ён Чхоль Москвада бўлиб ўтган конференцияда иштирок этганидан сўнг қатл қилиниши экспертларнинг шубҳа-гумонларига сабаб бўлмоқда. “Мудофаа вазири Россиядан ракета қуроли ва асбоб-ускуналарини сотиб олишга ҳаракат қилган, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаган. Шу туфайли у қатл қилинди”, – деб ёзади нашрга иқтибосан экспертлардан бири.
Чоршанба куни мамлакат мудофаа вазири давлатга хиёнатда айбланиб қатл қилингани маълум бўлди. Айтилишича, у ҳарбий тадбир чоғида давлат раҳбарининг топшириқларини бажара олмагани туфайли Пхеньяндаги ҳарбий ўқув юртида зенит тўпидан отилган. Энди эса бу қатлга унинг Москвадаги дипломатик мағлубияти сабаб бўлгани даъво қилинмоқда.