Жинлар ёруғликдан — судья шаффофликдан қўрқади(ми?)

61978

Яқин ўтмишда судлар, умуман, судлов тизимми ҳақида гапириш кишига беҳузурлик бағишларди. Чунки адолатли, мустақил судлов тизими деярли бўлмаган, судлар тергов органининг тадқиқотини қонунлаштириб ерувчи орган эди. Мамлакатдаги сўнгги ислоҳотлар, судлов тизимининг янгиланиши ва такомиллашишиши кишиларга бироз умид берди.

Эндиликда судларда блоггер ва оммаий ахборот воситалари вакилларининг иштироки, суд жараёнлари тасвири, ва ҳатто, онлайн транслацяиларни ҳам кўрмоқдамиз. Ана шу онлайн намойиш ва эфирга рухсат бераётган судьялар, суд раислари ҳақиқатан ҳам ўзига ишонган, ишидан хавотири йўқ адолатли қонун посбонлари эканига шубҳа йўқ.

Аммо судларнинг Олий суд пленуми қарорига зид равишда жараёнларнинг тасвирга олинишини рад қилиши ортида қандайдир сабаблар бўлади. Яъни, бундай маҳкамани олиб бораётган суднинг жиноят, иқтисодий ёки фуқаролик иши борасидаги фикри аввалдан маълум, у қарорининг жамоатчиликка етиб боришини хоҳламайди.

Кеча жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг аппеляция судлов ҳайъати мажлисидаги фуқаро Дмтрий Савелиев иши ишида ҳам шундай бўлди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167- ва 228-моддалари  билан айланиб, дастлабки инстианция суди томонидан узоқ йиллик қамоққа ҳукм қилинган, боз устига қарийб 11 миллиард сўм ўзлаштирганликда айбланаётган шахни бир эмас, икки эмас, нақ 7 та адвокат ҳимоя қилмоқда.

Дмитрий Савелев “Гранд Равон Оил” ширкати иш юритувчиси сифатида ўта йирик миқдордаги талон-тарожликка йўл қўйганликда айбланган. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди тергов органининг айблов хулосасини шундоққина ҳукмга кўчириб қўя қолган. Ўшанда ҳам ишни видеотасвирга олиш таъқиқланган.

Судя Зафар Нурматов раислик қилаётган ҳайъатга 7 нафар адвокат дастлабки инстианция суди хатоларини такрорламаслик учун жараённи видео ва аудио тасмаларга ёзишни сўраб илтимоснома киритди. Суд ҳайъати эса бу илтимосномани асоссиз равишда рад қилди. Чунки иш биринчидан махфий эмас, иккинчидан сиёсий аҳамиятга молик ёки жамоатчиликда ўта даражада шов-шув ҳам уйғотадиган эмасди.

Аммо суд ҳайъатининг дастлабки илтимосномаларни рад қилгани сабаби кейинчалик ойдинлашди. 7 нафар адвокат бир овоздан жиноят иши бўйича бухгалтерия экспертизаси, тафтишчиларнинг хулосалари устидан ҳуқуқий экспертиза ўтказишни сўраб, илтимоснома киритди. Илтимосномани дарҳол, изоҳсиз рад қилди ва шу билан суд ҳайъатининг видео сьёмкани нега рад қилганининг сабаби ойдинлашди.

Боиси молиявий жиноятлар билан боғлиқ суд жараёнларида бухгалтерия экспертизалари тайинлаш жиноят ишининг шаффоқ ва тиниқ кўрилишига фойда берса берадики, асло зиёни йўқ. Қолаверса, адокатларнинг таъкидича фуқаро Дмитреев сояда ўз бизнесини юритаётган бизнесменларнинг оддий ишчиси. У афсонавий даражадаги маблағни ўзлаштириши, талон-тарож қилиши ҳам мумкинмас. Агар у бировнинг шу даражадаги суммасини талон-тарож қилганида бу ергача етиб келмасди.

Кўринишидан аппелация суди ҳам дастлабки инстанция ҳукмини кучда қолдириш ниятида. Чунки 7 нафар адвокатнинг барчаси  суднинг тўлиқ таркиби, ишда қатнашаётган прокурорга отвод беришди. Аммо суд ўзларига берилган отводни ўзлари рад қилишиб, ишни кўришни давом эттиришмоқда.

Бўладиган бола бошидан деганларидек, бу суднинг қадам олишидан маълум. Кейинги судларда кўрамиз, мўъжиза рўй бериб, суд адолат ва шаффофликка йўл бурадими ёки яккасаройлик ҳамкасбларининг изидан борадими?

Одил Ҳамроев,

журналист