ШВЕЦИЯ ҲАҚИДА НИМАНИ БИЛМОҚЧИСИЗ?

11

Таниқли швед сиёсатчиси Ларс Леонборг саволингизга жавоб беради

“Марказий Осиё уюшмаси”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хайрли ишга қўл урди. Ваколатхона ўзбек-швед дўстлигини мустаҳкамлаш, мамлакатлараро сиёсий ва иқтисодий интгерацияни мустаҳкамлаш доирасида Ўзбекистонликларга Швецияни, айнан шведларга диёримиз анъаналарини тақдим қилишни кўзда тутган. Мазкур ишларнинг илк дебочаси сифатида таниқли швед сиёсатчиси ва Швеция ҳукуматининг собиқ вакили Ларс Леонборг билан мулоқот уюштирди.

 

1) Nosir Zokir:

Жаоноб Ўзбекистондаги ўзгаришларга қандай муносабатдасиз? Ўзбекистондаги ўзгаришларни келажагига ишонасизми?

 

 

Ассалому алайкум, Носир Зокир! Ишончим комилки, сиз буни мендан кўра яхшироқ баҳолаш имкониятига эгасиз. Буни фақат ташқи томондан кўришим мумкин. Ўзбекистонга ташрифим чоғида кўрганларим ва ўзбек дўстларим менга нима гапириб беришларига қараганда, Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан бери ўтган тўрт йил ичида кўплаб соҳаларда тўғри йўналишда бир неча қадамлар қўйилди. Аммо Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган тўлақонли демократияга айланиши учун ҳали кўплаб ишлар қилиниши лозим. Фикримча, ижобий жиҳат шундаки, Ўзбекистон ташқи дунёга нисбатан очиқлигини намойиш қилмоқда ва халқаро ҳамкорликнинг фаол иштирокчисига айланмоқда. Ўйлайманки, бу ҳам давом этаётган демократлаштириш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

2) Robiya Kamol:
Ассалому алайкум. Швеция таълим тизимидаги ислоҳотлар самараси ҳақида фикр билдирсангиз. Ўқитувчилар ва ота оналар ўртасида ҳамкорлик ҳақида ҳам тўхталсангиз. Олдиндан ташаккур

 

Ассалому алайкум, Робия Камол!

 

Кўп йиллардан бери халқаро рейтингларда швед мактаблари натижалари пасайиб бормоқда. Ҳозир тараққиёт юқорига кўтарилди, эҳтимол ҳукумат таркибида бўлган пайтимда амалга оширган баъзи ислоҳотларимиз натижасида. Биз ўқитувчилар таълимини ислоҳ қилдик ва айниқса, яхши ишлаган ўқитувчиларнинг иш ҳақини оширдик. Мактабда яхши натижаларга эришиш учун энг муҳими – интилувчан ўқитувчилар, кўнгил хотиржамлиги билан ажралиб турадиган ўқув муҳити ва мактаб ўз олдига қўйган мақсадларга мактабдаги барчанинг розилигидир.

 

3) Моҳира Мамаева:

Assalomu aleykum hurmatli janob davlatingizdagi talimga oid eng samarali g’oyalar bilan o’rtoqlashsangiz. Siz o’z davringizni kuchli siyosatchilaridansiz agarda maktab yoki biror Oliygoh rahbari bo’lsangiz qanday islohotlar qilgan bo’lar edingiz. Oldindan raxmat.

 

 

Салом, Моҳира Мамаева! Албатта, мамлакатлар бир-биридан ўрганишлари мумкин, аммо сиз барибир рецептлардан нусха олишда ва уларнинг ҳамма жойда ишлаб кетишини тахмин қилишда эҳтиёт бўлишингиз керак. Биламан, Ўзбекистон ҳам таълимга катта маблағ ажратади – баъзилар буни Совет Иттифоқи давридан қолган ижобий мерос деб билишади. Вазир бўлган вақтимда тадқиқот ишлари учун ҳукуматдан жуда катта сармоя олдим. Менимча, буни муваффақият қозонишни истаган барча мамлакатлар инобатга олиши керак. Сўнгги йилларда бу Осиёда кўплаб муваффақиятли мисолларни намойиш этди. Мен Жанубий Корея, Сингапур, Хитой ва Тайванни назарда тутаяпман. Япония азалдан етакчи тадқиқотлар мамлакати бўлиб келган. Агар мен мактаб директори бўлганимда, мен синфма-синф жуда кўп юриб, ўқитувчи ва ўқувчиларни рағбатлантирардим. Агар мен университет ректори бўлганимда, халқаро алмашинувга катта маблағ киритган бўлардим.

 

4) Jahongir Raimdjanov:

Ассалому алайкум! Сиз кўп йиллар Риксдаг депутати бўлгансиз. Партиянгизнинг сайловолди дастурига киритилган қайси чора-тадбирларни амалга оширишда қийинчиликлар юзага келган?

 

 

Салом, Жаҳонгир Раимжонов! Мен кўплаб мисолларни келтира олган бўлардим. Ҳозир мен 18 йил олдин бошлаган иммигрантларнинг тил таълимини ислоҳ қилиш бўйича ишлар давом этмоқда. Шу тарзда, айрим ишларни бажариш жуда узоқ вақт талаб этади. Швеция дунёдаги энг бой давлатлардан бири бўлишига қарамай, бизда ҳам муаммолар мавжуд. Биз мураккаб халқаро рақобат дунёсида яшаяпмиз. Агар сиз меҳнат ҳаракатлари, инновация ва стартапларни доимий равишда рағбатлантирмасангиз, бошқалар сиздан тезда ўзиб кетади. Мен депутат ва партия раҳбари бўлган йиллар мобайнида ушбу соҳаларда кўплаб таклифларни илгари сурдик. Агар сиз рақобатбардошлик қобилиятингизни сусайтирсангиз, ишсизлик кучаяди ва сизнинг тинчлигингизга таҳдид солади. Айни пайтда зўравонлик билан боғлиқ жиноятчилик кўпаймоқда ва бу мамлакатнинг айрим ҳудудларида ташвиш уйғотмоқда. Швеция кўплаб иммигрантларни, айниқса Яқин Шарқ ва Африкадан келган қочоқларни қабул қилди. Интеграция масаласи биз ўйлагандан ҳам қийинроқ бўлиб чиқиб, иммигрантларни швед жамиятига қўшиш масаласи осон иш эмаслиги ва бунга узоқ муддат кетиши намоён бўлмоқда. Бу соҳада менинг партиямда бир нечта таклифлар мавжуд бўлиб, уларни баъзан амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш қийин бўлмоқда.

 

5) Shahnazarov Ravshanjon:

Assalomu alaykum janob Lars Leijonborg! Shvetsiyada KORRUPTSIYA deyarli YÓQ. KORRUPTSIYAda ishtirok etgan amaldorlarga Sizlarda qanday jazo beriladi?

 

 

Салом, Шахназаров Равшанжон! Бу ерда узоқ муддатли иш ҳақида гапиришимиз керак. Швецияда исталган вақтда текшириб кўриладиган мустақил ҳукуматнинг азалий анъаналари мавжуд. Албатта, мансабдор шахслар қарор қилинган нарсани демократик йўл билан амалга оширадилар, аммо мансабдор шахслар ўзларига юклатилган вазифаларни бажарганда, улар сиёсий тизимдан ажралиб турадилар (сиёсатчилар мансабдор шахсларнинг ишига аралашмаслиги ва таъсир ўтказмаслиги учун). Тизим, қарор қабул қилаётган сиёсатчилар ва ушбу қарорларни бажарувчи мансабдор шахслар бир-биридан ажралиб турганда, коррупцияга қарши кескин кураш олиб боради. Бизда маъмурият ва бошқарув соҳасида катта шаффофлик мавжуд. Масалан, журналист ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиниш ҳолатларини текширмоқчи бўлган ҳар қандай фуқаро бу масала бўйича ҳужжатларни осон олишлари мумкин. Кўпинча зинапояларни юқоридан тозалаш яхшироқ деб айтишади. Эҳтимол, бу ерда ҳам амал қилади. Айрим мансабдор шахсларни ёки полициячиларни тизимнинг юқори даражаларида коррупция кенг тарқалганлигини билсалар, уларни пора беришдан қайтариш қийин. Шубҳасиз, коррупциядаги гумонларни текшириш ва айбдорларни жазолаш, айниқса тозалаш жараёнининг бошида муҳим қисм ҳисобланади.

 

6) Жамшид Дўстов:

Ассалому алайкум. Швецияда хукумат, ижро этувчи давлат органлари ва суд тизими бир-бирини тийиб туришда асосий принциплар нималардан иборат хамда Швеция Киролининг фармони Конституциявий суд оркали бекор килиниши конунчиликда белгиланганми?

 

 

Ассалому алайкум, Жамшид Дўстов! Биринчидан, мен шуни аниқ айтмоқчиманки, Швеция тарихий сабабларга кўра монархия бўлса-да, бу мамлакат демократия бўлиб, унда Қирол фақат тантанали ролга эга. Бош вазир парламент томонидан сайланади ва унга Риксдаг (Швеция парламенти) ишониши керак. Риксдаг ҳукумат устидан назоратни амалга оширади. Одатда парламентаризм деб аталадиган Риксдагда қўллаб-қувватлаш талаби, кўпинча мухолиф партиялар келиша олмаган пайтда озчилик ҳукуматларига эга бўлишимизга тўсқинлик қилмайди ва шунинг учун ҳукуматлар ўзларининг кўпчилик таркибисиз ўз таклифларини Риксдагда қўллаб-қувватлашлари мумкин. Кўплаб бошқа демократик давлатлардан фарқли ўлароқ, Швецияда Конституциявий суд йўқ, аммо суд Конституцияга зид деб ҳисоблаган қонунга мувофиқ қарор чиқаришни рад қилиши мумкинлиги Конституцияда белгилан қўйилган. Шу тарзда, айрим ҳолларда ҳуқуқий тизим сиёсий қарорларни қабул қилишни тўхтатиши мумкин, аммо бу камдан-кам ҳолларда рўй беради.

 

 

7) Севара Эшанкулова:

Маълумки Швеция парламенти бир палатали. Бу ҳолат Швеция парламети томонидан қабул қилинаётган қонун хужжатлари сифатига салбий таъсир этмайдими? Икки палатали парламент тизими мавжуд бўлган мамлакатларда қонунлар сифат нуқтаи назаридан мукаммалроқ қабул қилинади деган фикрга қандай муносабат билдирасиз?

 

 

Салом, Севара Эшонқулова! Бу қизиқ савол. Менинг партиям – либераллар 1960-йилларда икки палатали тизимни бекор қилишга бошчилик қилди. Сабаби шу эдики, бир палатали парламентда одамларнинг иродаси дарҳол кучга киради ва бундан бир неча йил олдин бошқача овоз берган сайловчилар бунга аралашмайди. Икки палатали тизимни қайта тиклаш тўғрисида Швецияда ҳеч қандай мунозаралар мавжуд эмас. Аммо бу билан шуни айтишим мумкинки, вақтинчалик фикрлар, ҳеч бўлмаганда ижтимоий тармоқлар орқали асоссиз равишда тезкор таъсир кўрсатиши ва бу муваффақияциз қонунларни истерик кайфиятда қабул қилишига олиб келиши мумкинлиги мени бироз ташвишга солади. Аммо бизнинг тизимимизда бошқа “инерционал” омиллар ҳам мавжуд, яъни кечикиш омиллари, умид қиламизки, муваффақияциз қонунлар қабул қилинмасдан олдин тизим ўз қарорини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Қонун қарор қабул қилишдан олдин тегишли асосга эга бўлишни талаб қилади ва кўпинча бундай асосни олиш учун бир неча йил вақт кетиши мумкин. Аммо барчамиз демократияни вақтинчалик, популистик фикрлардан қай даражада ҳимоя қилиш ҳақида ўйлашимиз лозим.

 

 

8) Мунира Мирзаева:

Assalomu aleykim. Bizda qonunlar kuproq amaldorlarga iwlaydi umumxalq uchun iwlaw uchun nima maslaxatt beradi va amaldorlar qonuniy iwlawi yana ularga xam birot qonun joriy qilsa buladimi amalidan foydalanmaslik uchun?

 

 

Ассалому алайкум Мунира Мирзаева! Демократик фаолият юритадиган мамлакатда ечимлар, ҳеч бўлмаганда узоқ муддатли истиқболда, кенг аҳоли қатламига фойда келтиради. Айнан демократик сайловларда кўпчиликка фойда келтирадиган ислоҳотлар учун кураш олиб борилади. Бироқ, либераллар сиёсат ҳеч қачон алоҳида гуруҳларнинг фойдаси учун бўлмаслиги кераклигини, унинг ҳамма учун яхшироқ бўлишини таъминлаш муҳимлигини таъкидлашади.

 

9) Юсуф Расул:

Шу йилнинг январ ойидан Шветсия ЕҲХТда раисликни қабул қилди. Бу даврда ЕҲХТга аъзо давлатларнинг Ӯзбекистон билан муносабатларида бирор ӯзгаришлар бӯлиши мумкинми?

 

 

Ассалому алайкум Юсуф Расул! Ушбу даврда ЕХҲТга раислик қилиш катта масъулиятдир. Афсуски, раислик пайтида Украина, Белоруссия ва Россиядаги воқеалар ва улар ўртасидаги зиддиятлар билан боғлиқ ҳолда кўплаб қийинчиликлар пайдо бўлади деб ҳисоблайман. Қримни Россия томонидан қўшиб олиниши, Лукашенка режими томонидан ўтказилган сайловлардаги аниқ фалсификациялар ва Россия режимининг оппозиция тарафларига муносабати каби воқеалардан кейин қисқа вақт ичида яхши ҳамкорлик муҳитини яратиш мумкинлигини тасаввур қилиш қийин. Европа Иттифоқи санкциялар билан жавоб бермасдан содир бўлаётган воқеаларни ҳал қилиши қийин. Аммо, Ғарбий Европа ва Ўзбекистон, шунингдек, Марказий Осиёдаги бошқа ЕХҲТ мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар ушбу даврда яхши ривожланиб бориши мумкинлигига умид қиламан.

 

10) Алишер Камбаров:

1.Швеция давлатни Узбекистон да хакикий, демократик кишилик (фукоролик) жамиятини шакллантириш учун кандай амалий кумаклар бера олади?

2. Нима сабабдан Швеция ва Узбекистон орасида иктисодий, сиесий, тижорий алокалар жуда заиф?

 

 

Ҳурматли Алишер Камбаров! Швецияда ёрдам бериш истаги бор. Мен бир неча йил олдин Ўзбекистонга қилган ташрифим сиз айтиб ўтган муаммоларни ҳал қилишдаги ҳамкорликнинг бир қисми эди. Швеция компаниялари Ўзбекистонда яхши иқтисодий ривожланишни қайд этишмоқда ва Швециядан бир нечта савдо делегациялари Ўзбекистонга ташриф буюришди. Сўнгги пайтларда Швеция оммавий ахборот воситалари бир неча бор ушбу мамлакатни келажаги порлоқ эканлигини таъкидлашди. Шунинг учун келажакда кўпроқ тижорий алмашинувлар бўлиши мумкин деб ўйлайман. Швеция давлати Ўзбекистондаги сиёсий воқеаларни катта қизиқиш билан кузатиб боради. Умид қиламизки, эркинлик ва адолат таъминланиши учун Президент Мирзиёев даврида янада ошкоралик йўлидаги қадамлар охирига қадар олиб борилади.

 

11) Нона Раджабона:

Швецияда Парламент урни, хамда сайловлар утказиш холислиги хакида фикрларингиз. Ер ости ва ер усти бойликларидан келаетган фойданинг очиклиги хакида фикрларингиз.

 

 

Салом, Нона Ражабона! Парламент улкан кучга эга. У бош вазирни тайинлайди, қонунлар қабул қилади ва қайси солиқларни олиш кераклигини ҳал қилади. Риксдаг ҳукумат устидан назоратни ҳам амалга ошириши керак. “Адолатли сайлов” турли хил нарсаларни англатади. Аввало, партияларга рухсат берилиши (партияларни рўйхатдан ўтказиш) ва партиялар ўзларининг фикрларини билдиришлари учун кенг фикр эркинлигини таъминлаш керак. Яқинда бўлиб ўтган АҚШ сайловлари ташкилотнинг ўзи овоз бериш нуқтаи назаридан қанчалик муҳимлигини эслатди. Овозларни беришда ҳам, овозларни ҳисоблаш жараёнларида ҳам фирибгарликда шубҳа бўлмаслиги керак. Агар ушбу шартлар бажарилса, ҳамма сайлов натижаларини ҳурмат қилиши керак.

 

 

12) Нона Раджабона:

ЕВРОПА бизга жуда хам екади, Узбекистон ва Швеция уртасида якинликни таминланишида куприк була оласизми?

 

 

Салом, Раджабона йўқ!

Албатта, мамнуният билан. Агар бирон бир яхшилик қила олсам ёрдам беришдан мамнунман. Аммо мен ҳозир қариб қолдим ва расмий ваколатим йўқ, шунинг учун умид қиламанки, бундай ролни ўз зиммасига олишни истаган ёшроқ, фаол сиёсатчилар бор!

 

 

 

13) Гавҳар Вейбел:

1- Декларируют ли свои движимое и недвижимое имущества и платят ли налоги представители власти, начиная от президента и до государствннного служащего самого низкого ранга в Швеции ?

2- Имеет ли право (допустим ли или запрещено ли Законом) иметь свой частный собственный бизнес, компанию, акции и т.д. государственное должностное лицо в Швеции ?

 

 

Салом Гавхар Вейбел!

Швециядаги ҳар бир киши ўз даромадлари тўғрисида декларация бериши ва солиқ тўлаши шарт. Одатда, давлат хизматчисига давлат хизматидан ташқари хусусий бизнес билан шуғулланиш тақиқланади. Истиснолар маълум сабабларга кўра амалга оширилиши мумкин. Агар акциядорлик улуши катта бўлган шахс вазир бўлиб қолса, манфаатлар тўқнашуви бўлмаслиги учун акцияларни бошқариш мустақил ташкилотга ўтказилади.

 

14) Акбарали Ориф:

Ҳурматли Ларс! Швецияда давлат бошқарувчи кадрлар қандай тайёрланди? Ёки партияларни тавсияси етарлими?

 

 

Ассалому алайкум Акбарали Ориф!

 

Швеция қонунлари ва урф-одатлари сиёсатчилар ва давлат хизматчилари ўртасида қатъий чегарага асосланган. Сиёсий тайинлашлар амалга оширилиши мумкин эмас, фақат вазирлик девони расмийлари бундан мустасно. Ходимлар учун махсус дарслар мавжуд эмас. Улар мунтазам таълимни университетларда олишган, масалан, ҳуқуқ ёки иқтисод соҳаларида.

 

 

15) Акбарали Ориф:

Маълумки Ўзбекистон жуда коррупциялашган мамлакат ундан қутилишда Швеция қандай ёрдам таклиф қила олади?

 

 

Ассалому алайкум Акбарали Ориф!

Коррупциясиз яхши маъмурий тузилма – бу ижобий ривожланишга интилаётган мамлакатдаги энг муҳим ютуқлардан биридир. Швеция бу борада баъзи мамлакатларга ёрдам берар экан, нега Ўзбекистонга ёрдам бермасин?! Ҳеч бўлмаганда Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги доирасида бундай ҳаракатлар амалга оширилиши мумкин.

 

16) Нурмуҳаммад Азизов:

Швеция давлати аҳоли сонига нисбатан таълим тизимига бир йил учун қанча маблағ ажратади? Ажратилган маблағ барчаси ўз ўрнига ишлатиладими? Агар ишлатилган бўлса буни шаффофлигини бизга исбот қилиб бера оласизми?

 

 

ИҲТТ (Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти) – саноат ривожланган давлатлар ўртасида ҳамкорлик ташкилоти маълумотларига кўра, Швеция ЯИМнинг 5,4 фоизини таълимга сарфлайди. Бу ИҲТТга кўра, ўртача (4,9 фоиздан) миқдорда бир оз кўпроқдир. Аммо биз қўшни Норвегиядан анча орқада қолмоқдамиз, бу эса 6,6% га ҳисса қўшмоқда. Муаммо коррупцияда ёки шаффофликнинг йўқлигида эмас, балки тизимнинг етарли даражада самарали эканлиги тўғрисидаги ноаниқликка бориб тақалади. Солиқ тўловчиларининг пуллари учун сиёсий масъул шахс сифатида ҳар ким ҳар доим ўзидан бизнесни яхшироқ олиб бориш мумкинми ёки йўқми деб сўраши керак, шунда у қўйилган пул учун кўпроқ натижалар беради. Ушбу масала бўйича Швеция вазиятни яхшилаши керак. Сармоямизнинг катта миқдорини ҳисобга олган ҳолда, биз мактабда яхши натижаларга эришишимиз керак.

 

17) Нурмуҳаммад Азизов:

Швеция ўрта таълим тизимида таълим бериши кучайтирилган махсус мактаблар ҳам борми, бор бўлса у мактабларда ўқиш нархи қанча туради?

 

 

Жисмоний фойдаланувчилар учун таълим олиш бепул. Бизда жуда ноёб тизим – хусусий мактаблар мавжуд (ўқувчиларнинг 18 фоизга яқини уларга қатнайди) бўлиб, бироқ ушбу мактаблар давлат томонидан молиявий таъминланади. Бинобарин, давлат томонидан бошқарилмайдиган мактабларда бепул ўқиш мумкин. Бепул мактаб – бу жамиятдаги тенгликни ошириш, яъни камбағал оилалар фарзандлари ҳам яхши таълим олишларини таъминлашнинг бир усули.

 

18) МукаддасМамарасулова:

Hi, Mister! My name is Mukaddas. I am a student at Jizak State Pedagogical Institute. You were the Minister of Higher Education. What kind of grants Swiss students’ have? How thay started their work after graduation? I mean how did you help them to find their profession? Thanks beforehand.

 

 

Шведлар учун университетда таълим бепул. Сиз ўқиш харажатларини қоплаш учун стипендия оласиз ва давлатдан кредит олишингиз мумкин. Халқаро талабалар уйдан ўзлари билан пул олиб келишлари керак, аммо стипендия олишлари учун айрим имкониятлар мавжуд. Ўқишни тугатгандан кейин иш топишга келсак, бирон бир ёрдам бўлиши мумкин, аммо аксарият ҳолларда бу муаммони ўзингиз ҳал қилишингиз керак бўлади.

 

19) Нурмуҳаммад Азизов:

Швеция мактабларини таъмирлашга кўмаклашиш учун ҳар йили ўқувчилардан ҳам пул йиғиладими?

 

 

Йўқ, ўқиш учун тўлов йўқ. Барча таълим солиқлар ҳисобидан таъминланади.

 

20) Пулат Аҳунов:

2021 yil oktyabrda O’zbekistonda prezidentlik saylovlari bo’lib o’tadi. Shvetsiya va Evropa Ittifoqi qaysi mezonlar asosida ushbu saylovlarni erkin va adolatli deb tan olishi mumkin?

 

 

Ассалому алайкум Пўлат Ахунов! Ҳозир халқаро миқёсда сайловларни кузатиш тизими яхши ривожланган. Ўйлайманки, Ўзбекистон ҳукумати чет эллик сайлов кузатувчиларига рухсат беради. Мен бу ҳақда юқорида гапирган эдим, лекин яна бир бор такрорлайман, халқаро кузатувчилар учун қуйидагилар муҳим: агар сайловда қатнашишни истаган ҳар бир кишининг имкони бўлса ва бу жараёнда сайловчилар фикрини шакллантириш бепул амалга оширилса, овоз бериш ва ҳисоблаш жараёни тўғри юритилса. Агар ушбу мезонларнинг барчаси бажарилган бўлса, сайлов кузатувчилари одатда сайловларни эркин ва адолатли деб эълон қилишади.