Тошкентда меҳнат фахрийсига Ролтон лапшалари совға қилинди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги маҳалла фуқаролик йиғинларидан бири томонидан 9 май куни муносабати билан 96 ёшли меҳнат фахрийси бўлган кампирни табриклаш мақсадида унга 10та тез тайёрланадиган “Роллтон” лапшалари совға сифатида юборилган. Маълум бўлишича, кампирнинг набираси бунга изоҳ сўраш мақсадида маҳалла йиғинига мурожаат қилганида маҳалла маъмурияти вакили тарқатиш учун нима берилса, ўшани тарқатишларини айтган.
Ўзбекистон бозорида 10 дона тез тайёрланувчи бундай лапшанинг чакана нархи 4 500 сўм (1 АҚШ доллари) бўлиб, тез тайёрланувчи бундай лапшаларни айрим студентларгина истеъмол қилишади.