Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда яна етакчи

Global Firepower номли ҳарбий соҳага ихтисослашган таҳлилий портал дунëдаги 126 мамлакат армияларининг қудратини чамалаб, янги рўйхат тузди. Унда бизнинг Ўзбекистон Бельгия¸ Португалия¸ Хорватия ва Сербия каби евродавлатлардан олдинга чиққан. 126 таликнинг 54-ўрнини банд қилган Ўзбекистон¸ Марказий Осиëдаги энг қудратли армияга эга деб топилибди.
Портал ҳисобича¸ Ўзбекистон армияси 420 дона танк¸ 715 та бронетранспортер¸ 109 та ракета тизими¸ 69 та қирувчи самолёт ва 25 та жанговар вертолëтга эга. Мамлакатнинг йиллик ҳарбий бюджети 70 миллион АҚШ доллари атрофида бўлиб, у йилдан йилга ўсиб бормоқда. Ўзбекистоннинг қўшниси Қозоғистон 66¸ Қирғизистон 78¸ Тожикистон 81¸ Туркманистон эса 90-ўринга қўйилибди.
Дунëнинг ҳарбий жиҳатдан энг қудратли учлиги кутилганидек, АҚШ, Россия ва Хитойдир.