Ўзбекистонда кучли ёмғир кутилмоқда

dozhd

Мамлакат гидрометеорологлари тарқатган хабарга кўра, 8-9 май кунлари Ўзбекистон ҳудудида кучли ёмғир кузатилади. “Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/сониягача етиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 7-10 май кунлари  Республиканинг  тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд”, – дейилади хабарда.

8 май куниёқ Тошкент ва вилоятларда кучли шамол бўлди. Интернетдаги ижтимоий тармоқлар довул туфайли кўрилган талофатлар ҳақида ёзмоқда.