Ўзбекистонда Chevrolet Aveo автомобили ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон автомобиль саноати томонидан янги “Т250” (Chevrolet Aveo) русумининг ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш бўйича лойиҳанинг амалга оширилиши бошланмоқда. Илк серияли моделлар 2016 йилда ишлаб чиқарилади.
Келгуси йилда серияли ишлаб чиқарилишини 2015-2019 йилларда тайёр маҳсулот, эҳтиёт қисмлари ва материалларни маҳаллийлаштириш Дастурида кўрсатилган прогноз маълумотлар ҳам тасдиқламоқда. Хусусан, 2016 йилда 10 минггта Chevrolet Aveo, 2017 йилда 25 мингта, 2018 йилда 40 мингта, 2019 йилда 45 мингта автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган.