Тошкентда ўлим билан тугаган ЙТҲ сони қарийб 20 фоизга ошди

авария

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, шу йилнинг январь-апрель ойларида пойтахтда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисалари сони 18,5 фоизга ошиб, 64 киши вафот этган. Маълум бўлишича, тезликни ошириш, чорраҳаларни нотўғри кесиб ўтиш, маст ҳолда автотранспорт воситасини бошқариш йўл-транспорт ҳодисаларига  асосий сабаб  бўлган.

Газета суҳбатдошининг сўзларига кўра, жорий йилнинг тўрт ойи давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲҲБ  томонидан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,15 фоизга кўпроқ қоидабузарликлар аниқланган.

Юқоридагилар билан бирга, ҳисобот даврида тезлик режимини бузиш 7 фоизга,  светофорнинг таъқиқловчи белгисига ўтиш 2,5 фоизга камайган.  Аммо, 2014 йилнинг шу даврига қараганда 2015 йилнинг январь-апрель ойларида маст ҳолда автомобилни  бошқариш ҳолатлари 27,3 фоизга ошган.