Ҳамюртимиз рашк туфайли Россия фуқаросини чавақлади

Vlg-media.ru номли интернет нашрининг ёзишича, Волгоградда 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси рашк туфайли қотилликка қўл урибди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси россиялик аёл билан турмуш қурган ва улар уч фарзанд кўришган. Бироқ ҳамюртимиз Ўзбекистонда бўлгани каби аёлига куч ишлатаверганидан сўнг хотин болаларини олиб, онасиникига кетган.
Кейинроқ Ўзбекистон фуқароси унинг ҳали ажрашиб улгурмаган хотини 23 ёшли йигит билан учрашиб, яшай бошлаганидан хабар топади ва хотинини маст ҳолатда йигитни пичоқ уриб ўлдиради. Полиция хабар топади, хотинини чавақлаганини эслай олмаган гумонланувчи айбини тўлиқ бўйнига олган.
Ҳозирги вақтда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.