ЎИҲ жангарилари афғонистонлик ўзбекларини ўзаро иттифоққа чақирди

Ўзбекистон Исломий ҳаракати деб аталган жангарилар гуруҳи сўнгги баёнотида Афғонистондаги ўзбекларни деҳқончиликни йиғиштириб, қўлга қурол олишга чорлади. Бу чақириқ Қундузда толиблар билан ўзаро зиддиятли жанглар пайтига тўғри келди.
Афғон Парламенти депутати Улам Тариқ Мажруҳга кўра, Афғонистонга ҳар куни покистонлик, чеченистонлик ва ўзбекистонлик юзлаб жангарилар кириб келмоқда. Вилоятларда вазият оғирлашган, аҳоли яшовчи ҳудудлар жангарилар қўлига ўтмоқда.