HRW Шавкат Мирзиёдан Андижон қатлиомини тергов қилишга рухсат сўради
Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзини мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аянчили аҳволни яхшилаш йўлида аниқ қадамлар қўйишга чақирди. Ташкилот аввало Ўзбекистон ҳукуматидан Андижон қирғини юзасидан мустақил терговга изн беришни сўраб, яқин 5 йилда ўтказилиши лозим бўлган ислоҳотларни санаб ўтди.
Демак, булар: сиёсий маҳкумларни озод этиш, БМТ масъул идоралари билан ҳамкорлик қилиш, қийноқларни тугатиш, матбуотдаги чекловларни олиб ташлаш, фуқаролик жамиятини эркинлаштириш, жинсий озчиликларга қарши дискриминация ҳолларига чек қўйиш, мажбурий меҳнатни тугатиш ҳам сўралган.
Human Rights Watch вакиллари мактубида Шавкат Мирзиёдан ўз ходимларининг Ўзбекистонга сафар қилишига изн берилишини сўради.