ТЕНДЕРДА ҒОЛИБ ЧИҚСАМ ХАМ ЕРДАН МАҲРУМ ҚИЛИШДИ

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тадбиркорлик субъектлари таркибида фермер хўжаликлари салмоқли ўринни эгаллайди. Ўзбекистон Републикасининг 1998 йил 30 апрелда кабул килинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонун (Мазкур қонуннинг янги таҳрири ЎзР 26.08.2004 й. 692-11-сон қонуни билан тасдиқланган1) унинг ҳуқуқий холатини белгилашда асосий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу қонуннинг 3-моддасига асосан, фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
Фермер хўжалиги ташкил этиш шартлари қонунда аник кўрсатиб берилган. Қонуннинг 5-моддасига кўра, Фермер хўжалиги аксарият ҳолларда ортиқча меҳнат ресурслари бўлмаган ерларда ва ҳудудларда ташкил этилади.Лекин кейинги йилларда фермер хўжаликлари тез-тез тугатилиб, хокимлик захирасига олинаётганлигини гувоҳи бўламиз.
Ушбу орқали мен Сирдарё тумани, Истиқлол СИУда фаолият олиб борган “Ғойиб бобо” фермер хўжалиги раиси Гаипов Фурқатнинг ишончли вакили Гаипов Ойбек Рахматович сизга маълум қиламанким, мазкур фермер хўжалиги контрактация шартномасида назарда тутилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда давлат буюртмасини мунтазам равишда бажариб келган ва шунга қарамай Сирдарё тумани хокимининг 1999 йил 204-сонли қарори билан фермер хўжалигига ижарага берилган ер 2015 йил ноябрь ойида туман хокимлиги захирасига олиниб тендер танлови эълон қилинди.Бу тендерда биз хам қатнашдик.Тендер танловида “Ғоиб бобо” фермер хўжалиги, “Юлдуз” фермер хўжалиги ва Эсонтурдиев Сайидмурод хам қатнашиб 15 балл тўплади. “Ғоиб бобо” фермер хўжалиги, эса 25 бала олди ва тендерда ғолиб бўлди.Шундай қилиб сирдарё тумани хокимининг 2015 йил 27 ноябрдаги 2544-сонли қарори билан 64,78,79,75,19-контурдаги жами 56 гектар ер ажратиб бекрилди.Ғалла етиштириб бердик.Пахтани хам экиб бўлганимизда яна ерни хеч бир сабабсиз тортиб олишмоқда.Сирдарё тумани хокимининг 2015 йил 06 майдаги 1144-сонли қарори билан Истиқлол СИУ худуидаги 64 ва 111-контурдаги жами 50,8 га ер майдонида “Жасур Муборак жилоси” фермер хўжалиги ташкил этилиб, уни рахбари этиб Эсонтурдиев Жасурбек белгиланган.Мазкур фермер хўжалиги билан тузилган ижара шартномаси бекор қилиниб ер майдони Сирдарё тумани хокимлиги ер захирасига қайтарилган. “Жасур Муборак жилоси” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб Сирдарё вилояти адлия бошқармаси жавобгар Сирдарё тумани хокимлигига нисбатан даъво қўзғатиб, унда Сирдарё тумани хокимининг 2015 йил 06 ноябрдаги “Сирдарё туманида Истиқлол СИУдаги “Жасур Муборак жилоси” фермер хўжалиги билан туман хокимлиги ўртасида тузилган ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва ер майдонини туман хокимлиги захирасига қайтариб олиш тўғрисида”ги туман хокимининг 2310-сонли қарорини бекор қилишни сўраган.2017 йил 24 июн куни ФИБ Сирдарё тумани маъмурий суди адлия бошқармаси даъвосини қаноатлантирган.Мен қуйидаги асосларга кўра суднинг мазкур қароридан норозиман. “Жасур Муборак жилоси” фермер хўжалигига тегишли Истиқлол СИУ худудидаги 64 ва 111-контурдаги жами 50,8 га ер майдони хозирги кунда “Ғойиб бобо” фермер хўжалигига бириктириб берилган.Биз шу ерда деҳқончилик қилиб келмоқдамиз.Тендер танловига кўра Сирдарё тумани хокимининг 2015 йил 06 майдаги 1144-сонли қарори билан ташкил этилган.Лекин тендер танловида фақат битта фермер қатнашган.Бирон бир техника воситаси ва бошқа ишчи кучлари хақида маълумот тақдим этмаган. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган «Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги барпо этиш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш Тартиби»2 ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237а-сон буйруғи билан тасдиқланган «Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом» фермер хўжаликларини ташкил этишда талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш шартларини, танлов ғолибларини аниқлаш тартибини белгилаб беради.
Танловда иштирок этиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шу жумладан фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг бошлиқлари эга. Ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказади.
Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш икки босқичдан иборат бўлади:
биринчи босқичда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмуни текширилади;
иккинчи босқичда талабгорларнинг аризаларида баён қилинган таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги ўрганиб чиқилади. Бунда талабгорларнинг имкониятлари 10 баллик рейтинг шкаласида баҳоланади.
Фермер хўжаликларини ташкил этишнинг негизида уларга ер бериш масаласи ётади. Фермер хўжаликларига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар берилади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 46-моддасига мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига фермер хўжаликларини юритиш учун берилиши мустаҳкамланган. Фермер хўжаликларига ер беришнинг ҳуқуқий тартиби «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 10, 11 моддаларида кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга мувофиқ, Фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкалари танлов асосида ижарага эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга берилади.
Истиқлол СИУ худудидаги 64 ва 111-контурдаги жами 50,8 га ер майдонида “Жасур Муборак жилоси” фермер хўжалиги 2310-сонли қарорини бекор қилишга ёки хақиқий эмас деб топишга хеч қандай асос йўқ. Фермер хўжаликларига ер участкаларини беришнинг ҳуқуқий тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган «Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида Низом»3га асосан белгиланади.
Фермер хўжалигига ер участкаси имкони борича ягона мавзе бўйича, контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда берилади.
Фермер хўжалиги бошлиғига ижарага бериладиган ер участкаси чегараларини кўрсатиш ер ресурслари туман хизмати вакили томонидан чегарадош ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар вакиллари иштирокида, шартнома тузилгандан кейин беш кун муддатда амалга оширилади. Агар чегара сувсиз ерлар бўйлаб ўтса, у ҳолда чегара шудгорланади, бурилиш бурчакларига эса чегара белгилари қўйилади. Ерларни кўрсатиш далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатнома ер ресурслари бўйича туман хизмати вакили, чегарадош ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар вакиллари ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан имзоланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, улардан биттаси ер ресурслари бўйича туман хизматида, иккинчиси фермер хўжалиги бошлиғида сақланади.
Фермер хўжалигининг ер участкасига нисбатан узоқ муддатли ижара ҳуқуқи белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши, фермер хўжаликларининг ерга нисбатан ҳуқуқларини юридик жиҳатдан тан олиниши демакдир.
Фермер хўжалигининг ҳуқуқ субъектлиги унга берилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни талаб этади. Қонунга асосан фермер хўжалиги юридик шахснинг барча ҳуқуқларига эга бўлади.
Фермер хўжалиги бошка шаклларда хўжалик фаолияти юритувчи тижоратчи корхоналар билан тенг ҳуқуқларга эга.
Фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари хамда ташкилотларининг, улар мансабдор шахсларнинг аралашувига йул куйилмайди, қонун хужжатларида назарда тутилган холлар бундан мустасно. яъни, фермер хўжалиги фаолиятини текшириш, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот реализация қилиш шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигига далиллар бўлган, шунингдек ягона ер солиғи ўз вақтида тўланмаган ҳолларда, ижарага олиш шартномасига мувофиқ ижарага берилган ер участкасидан фақат белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича, белгиланган тартибда амалга оширилади (қонун 30-модда).
Давлат органлари ва бошка органлар хамда ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг ва фукароларнинг гайри қонуний хатти-харакатлари (карорлари натижасида), шунингдек бундай органлар, ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг фермер хўжалигига нисбатан қонун хужжатларида назарда тутилган мажбуриятларни лозим даражада бажармасликлари окибатида фермер хўжалигига етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонун хужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Фермер хўжалиги уз мажбуриятлари буйича қонунларга мувофик ундириш қаратилиши мумкин булган мол-мулки билан жавоб беради. умумий қоидага асосан, давлат фермер хўжалигининг мажбуриятлари буйича, фермер хўжалиги эса давлат мажбуриятлари буйича жавоб бермайди.
Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганликда айбдор булган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Фермер хўжалиги юридик шахс сифатида фаолияти кайта ташкил этилиши ва тугатилиши мумкин. Фукаролик кодексининг 49- моддасида, ҳамда Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонуннинг 31- моддасида фермер хўжалигини юридик шахс сифатида кайта ташкил этиш тартиби белгиланган.
Фермер хўжалигини кушиб юбориш, кушиб олиш ёки узгартириш шаклида кайтадан ташкил этиш ваколати туман хокимининг розилиги билан амалга оширилади. Фермер хўжалигини кушиб олиш шаклида кайта ташкил этиш холларини истисно килганда, янгидан вужудга келган фермер хўжалиги давлат руйхатидан утказилган пайтдан бошлаб фермер хўжалиги кайта ташкил этилган хисобланади.
Фермер хўжалиги унга бошка фермер хўжалигини кушиб олиш шаклида кайта ташкил этилганда кушиб олинган фермер хўжалигининг фаолияти тухтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб бундай фермер хўжалиги кайта ташкил этилган хисобланади.
Қонунчиликда Фермер хўжалигини тугатиш асослари белгилаб қўйилган бўлиб, фермер хўжалиги қуйидаги ҳолларда тугатилади:
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечилганида;
фермер хўжалиги банкрот деб топилганда, шу жумладан моддий-техника ресурслари етказиб берувчилар, иш бажарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар билан ҳисоб-китоб мунтазам равишда амалга оширилмаганида;
фермер хўжалигининг бошлиғи вафот этиб, хўжалик фаолиятини давом эттиришни хоҳловчи меросхўр бўлмаса;
давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ёки ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун, шу жумладан фермер хўжалиги ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланмаганида, хусусан контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинларини экканида ер участкасини олиб қўйиш зарурати бўлган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинса (32-модда).
Қонуннинг 33-моддасида Фермер хўжалигини тугатиш тартиби мустаҳкамланган. Унга кўра, агар фермер хўжалиги ихтиёрийлик асосда тугатилганда фермер хўжалиги бошлиғининг карорини чиқариш талаб этилади. Башарти фермер хўжалигининг хохишига боғлиқ булмаган такдирда, қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда суднинг хал килув карорига асосан тугатилади.Сиздан аризамни кўриб чиқиб, фермерлик фаолиятимга таълуқли бўлган ерни мустақил равишда ажратиб берилишни сўрайман.
Манфаатдор : “Ғойиб бобо” фермер хўжалиги раиси ишончли вакили:
Гаипов Ойбек фермер
Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани,
Янги ҳаёт СИУ