МАҲКУМ ҚОЧДИ. МЕН УШЛАБ КЕЛДИМ. АЙБИМ ШУ!

Мен Абдухалилов Абдуғани Абдували ўғли 1987 йилда Сирдарё вилоятида туғилганман.Миллатим ўзбек.Маълумотим олий.Муқаддам судланмаганман.Оилалиман.Юқоридаги манзилда оилам билан бирга яшайман.Фарзандларим бор.Менинг ички ишлар органларидаги фаолиятим 11 йил 7 ойни ташкил қилади.Иш фаолиятим давомида ҳеч қандай қонун бузилишига йўл қўймаганман.
Сирдарё вилояти ИИБ Сирдарё вилояти ИИБ УЯ64\77 ЖИЭКда 2012 йилнинг март ойидан ишлаб келмоқдаман.Тартибот гурухи тезкор катта вакили лавозимига 2014 йилнинг октябрь ойида тайинланганман.Менинг хизмат вазифамга қуйидагилар киради:Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2012 йил 29 декабрь кунидаги 174-сонли буйруғи асосида хизмат вазифамни ташкиллаштираман, колонияда жазо муддатини ўтаётган махкумларни иш ва ётоқ жойларида бўлиши, кун тартибига бўйсиниши, тартиббузарлик қилишини олдини олиш ва қонунда белгиланган тартибда жазо ўташини назорат қилишдан иборат.Маҳкумларнинг хулқ-атвори мунтазам равишда назорат қилиб турилади. ЖИЭМ ходимларининг маҳкумлар билан ўзаро муносабатлари маҳкумларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, инсонга, жамиятга, меҳнатга, ахлоқ-одоб қоидалари ва миллий анъаналарга ҳурматини шакллантиришга асосланган бўлиши лозим.
Маълумки, Манзил-колонияларга ижобий тавсифга эга ва оғир жиноят, шунингдек қасддан жиноят содир этганлик учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар, агар шахс муқаддам қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, муқаддам жазодан шартли равишда муддатидан илгари озод этилган ёки жазо суд томонидан енгилроғи билан алмаштирилган шахс ўта оғир жиноят, шунингдек жазо муддатининг ўталмаган қисми давомида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар ўтказилади. Маҳкумлар: жазони ўташ тартиби ва шартларига риоя этишга ва ЖИЭМ маъмуриятининг қонунга асосланган талабларини бажаришга мажбурдирлар.
Қочишга мойиллиги бўлган маҳкумлар устидан назорат қилишнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек уларнинг қилмишларида жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, тезкор-қидирув чораларини кўриш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.Лекин шунга қарамай махкумлар орасида ички тартиб қоидаларини бузиш холлари учраб туради. Маҳкумлар ҳар куни икки маротаба назорат варақчалари бўйича рўйхатдан ўтказилади. Зарур ҳолларда, маҳкумлар сутканинг исталган вақтида қўшимча равишда рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Бунда муассаса маъмурияти томонидан маҳкумнинг саккиз соат ухлашга бўлган ҳуқуқи таъминланиши шарт.
Ҳақиқатдан ҳам 2017 йил 16 февраль куни соат 21-00ларда махкумларнинг кечки умумий йўқламасида 1983 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми, 169-моддаси 4-қисми ва 266-моддаси 1-қисми билан 16 (ўн олти)йил озодликдан махрум этилган махкум Холов Зафар Элмуродович саноқда йўқлиги аниқланди. Махкум Холов Зафар Элмуродовични қилмишлари оғир жиноятлар турукмига киришини, агар у янги жиноятга тайёргарлик кўриш мақсадида ғаразли ва паст ниятида колонияни тарк этган бўлса, тинч яшаётган аҳоли соғлиғи ва ҳаётига тажовуз қилиб хавф солиши муқаррарлигини англаб, махкум томонидан янги жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида рахбарият билан келишиб тезкор харакат олиб бордик.Шундан сўнг изсиз йўқолган махкумни қидириб топиш мақсадида Гулистон шаҳридан Тошкент шаҳрига автомашиналар қатнаш жойларни кўздан кечириб, махкумнинг ташқи кўринишига қараб уни тасвирлаб суриштириб юрганимизда навбатчилик қисмимиздан келган хабарга кўра махкум Холов Зафар Элмуродовични Тошкент шаҳридаги аввал яшаган уйига кетганлиги маълум бўлди.Тошкентга бориш учун махсус транспорт машинаси йўқлиги, махкумни излаб кўп жойларга кириб чиқишга тўғри келишини, шахсий автомашинаси бор таксистлардан ёрдам сўраш мақсадга мувофиқ эмаслигини назарда тутиб, отамга тегшли бўлган, “НЕКСИЯ” русумли давлат рақам белгиси 20Х445СА бўлган, 2016 йилда ишлаб чиқарилган автомашинани отам бегона бўлмаганлиги сабаб махкумни ушлаш учун фойдаланишга сўраб олдим.Чунки, Сирдарё вилояти ИИБ УЯ64\77 ЖИЭКда 1 дона “ДАМАС” автомашинаси бор у хам бўлса йўлда харакатланишга яроқсиз эди.Бир дона НЕКСИЯ рахбарга бириктирилган.Шундай қилиб эгалик хуқуқи билан отамга тегишли бўлган автомашинада махкум Холов З.Э.судлангунга қадар яшаган Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 19-квартал, 5-уй, 89-хонадонга бордик ва қидирувга бириктирлган ички ишлар идораси ходимлари кириб, махкумни уйидан ушлаб чиқишди.
ЖИЭМдан (манзил колонниясидан) қочган маҳкумларни ушлаш чоғида. Махсус воситалар қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қўлланилиши мумкин.
Маҳкумлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни тўхтатиб қолиш мақсадида, шунингдек уларни ушлаш чоғида, агар бошқа усуллар билан ЖИЭМ маъмуриятининг қонуний талабларини таъминлашнинг иложи бўлмаса, маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ишлатилиши мумкин.Лекин махкум ушлаш пайтида ўзини идора қила олди ва дастлабки суриштирув даврида қочиш сабабларини айтди.Яқини оғир хаста бўлганлиги ва унга даволаниш учун катта миқдорда пул маблағи лозимлиги ва махкум бу пулларни қайси йўл билан бўлса хам топиб бориш мақсади борлиги аниқланди.Бу хақда зудлик билан ЖИЭББ маъмурияти, Сирдарё вилояти ИИБга хамда Сирдарё вилояти прокуратурасига хабар қилинди. (Манзил-колониялардаги маҳкумлар муддати ўн беш иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга.Таътил ЖИКнинг 82-моддасида белгиланган тартибда манзил-колония доирасидан четга чиқиш ҳуқуқи билан берилади. Маҳкум жазони ижро этиш колониясининг интизомий бўлинмаси турар жойларида сақланган вақт ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили бериш учун зарур муддатга қўшиб ҳисобланмайди.)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида маъқулланиб, 2012 йил 25 декабрда Ўзбекистоннинг биринчи президенти томонидан имзоланган “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунга асосан жиноятларни олдини олиш ва ўз вақтида тўхатиш бўйича чораларни самародорлигини, шунингдек, суриштирув ва дастлабки тергов сифатини оширишга хизмат қилишини инобатга олиб, қонун доирасида қонуннинг 4,5,9,13-моддалари талаби асосида харакат олиб бордим. Қонуннинг 23-моддасида Тезкор қидирув фаолиятига кўмаклашаётган шахслар давлат химоясида эканлиги, шунингдек белгиланган тартибда тақдирланиш хуқуқига эга эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилган.
Махкумни қўлга олиш вақтида ходимлар томонидан унга нисбатан жисмоний куч ишлатилмади ёки босим ўтказилмади.Фақат махкумни Сирдарё вилояти ,Гулистон туманида жойлашган Сирдарё вилояти ИИБ УЯ64\77 ЖИЭК манзил колониясига олиб келиш вақтида йўлда бахтсиз ходиса рўй бериб, ўта катта тезликда эсган шамол ва ёмғир натижасида ноқулай об-ҳаво шароитида автоулов ёрдамида харакатланишга тўғри келди ва эҳтиётсизлик оқибатида олд тарафдаги баллон дами бўшаб кетиш оқибатида кутилмганда йўл транспорт харакати ходисаси рўй берди.Натижада менинг лаб соҳам торпедога урилиб (ёрилиш билан) шикстланди.Капитан О.Бойжигитовнинг ўнг қўлининг билак қисми шикастланди.Яна бир ходимимизнинг оёқ соҳаси эзилди.Махкум Холов З.Э. хеч қандай талофат кўрмади.Воқеа жойида прокуратура органи ва ЙХХБ вакиллари хозир бўлишиб ходиса сабабларини ўрганиб кетишди.Ушбу ходиса мени ўз хизмат вазифамни тезкор равишда ўташ пайтида содир бўлганлиги билан менинг хизмат бурчимни бажаришда йўл қўйилган хато ёки қонунбузилиш сифатида айбловга асос бўла олмайди деб ҳисоблайман.Экипажда бўлган ходимлар томонидан хам менга нисбатан даъво ёки норозилик билдирилмади.Энг асосий масала янги жиноятнинг олди олинди ва махкум яна жазони ўташ учун муассасага қайтарилди.Бугунги кунда мазкур ходиса юзасидан суриштирув ишларини Гулистон тумани прокуратураси терговчиси Хуррамов Аббос олиб бормоқда.(тел:+998983019808,+998974044287. Хизмат тел:03677962758)
Юқоридигиларни инобатга олиб, ушбу ҳодиса юзасидан тўпланган хужжатларни менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддасига кўра жиноят иши очишга асос бўлмаслигини инобатга олиб, прокуратура органидан жиноят иши қўзғатилмаслигини сўрайман.
Абдухалилов Абдуғани Сирдарё вилояти, Сайҳунобод тумани, “Турон” маҳалласи, Навбаҳор кўчаси, 76-уй