ПОРТАЛ ИШ БЕРМАДИ

senat

Мен Тошбоева Гулнора Субоновна 1972 йилда Зомин туманида туғилганман.Маълумотим олий. Зомин қишлоқ хўжалиги ва маиший хизмат касб – хунар коллежида аниқ фанлар кафедра мудири вазифасида ишлайман.

Ушбу орқали сизга маълум қиламанким, ЎИБДЎ Эшмаматова Ш.2016 йил сентябр ойидан шу лавозимда ўтирган эди.Мансабидан фойдаланиб 2006 йил ГДУни битирган  ва шу йили 03 июлда В№249285 раыамли диплом олган, ГДУнинг 15.11.2016 йилдаги №01-02-12\1687-сонли хатига кщра 2013 йилда тасдиқланган давлат таълим стандарти бўйича касбий фаолият турларидан бирини (ўқитувчилик-умумтаълим мактабларида меҳнат таълими ўқитувчиси, тарбиячилик-мактабдан ташқари муассасаларида ишлаш,  ўқув-методик-таълимни амалга оширувчи муассасаларда методист, илмий ишлаб чиқариш корхоналарда ишлаб чиқариш устаси, бундан ташқари касб-ҳунар коллежларида маиший фанлардан дарс ўтиш хуқуқига эга бўлган ) бажариши мумкин бўлган,  қизи Жуманова Н.га мутахасислиги тўғри келмаса хам унга 1008 соат дарс берган. Жуманова Н.асоссиз информатика фанидан дарс ўтиб келган.20.12.2016 йилда ўтказилган Зомин қишлоқ хўжалиги ва маиший хизмат касб – хунар коллежи касаба уюшмасининг йиғилишида коллежда соғлом муҳитни яратиш учун раҳбар кадрларни ишда қолиш қолмаслиги тўғрисида жамоани фикрини яширин овоз бериш йўли билан аниқланган директорга 38 нафар овоз лойиқ, 57 нафар овоз нолойиқ, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига 21 овоз лойиқ, 74 овоз нолойиқ деб беришган.Жиззах вилояти молия бошқармаси бошлиғи Б.Ўроловга хам бу хақда ёзма равишда мурожаат қилганмиз.Лекин у била туриб 2017 йил 17 декабр куни навбатдаги тарификацияни маъқуллаган.Шу масала бўйича коллеж ўқитувчиси Худойбердиева С. Н.Жуманованинг иш фаолиятини кўриб чиқишни сўраб аризасини Жиззах вилояти прокурорига берган эди.Бу шикоят хати 2016 йил 07 декабрда назоратга олишлик учун Зомин тумани прокуратурасига юборилган.Прокуратура томонидан жалб қилинган молия хузуридаги назорат-тафтиш бошқармаси ходимлари Ж.Ахатов ва Ў.Мисировлар иштирокида 2016 йил 07 декабрдан 2017 йил 10 январгача жорий текширувда Жуманова Н.га нисбатан келтирилган фактларни кўриб чиқиб, С.Худойбердиеванинг аризасида кўрсатилган важлар ўз исботини топган эди.Назорат-тафтиш  актини Зомин тумани прокурори Б.Соиповга тақдим этишган прокурор кўриб чиқиб сифатли суриштирув ва тергов ишлари олиб боришни сўраб Зомин тумани ИИБ ЖҚБга юклатган.Суриштирув давомида айрим жиҳатлар аниқланиб, педагог Эшмаматова Ш. ва унинг қизи Жуманова Н.га нисбатан иш қўзғатиш хақида қарор қабул қилган ва терговга ўтказган.Лекин бизга маълум бўлмаган сабабларга кўра, 2017 йил февраль ойидан бошлаб бу иш тўхтаб қолди.Зомин тумани прокурори хам ишдан кетди.Ўрнига янгиси келди.Ёки тегишли тартибда Ўзб Р.ЖПКнинг 83-моддаси асосида жиноят иши қўзғатишдан  рад этилгани хақида хам хабар берилмади.Фақатгина менинг Президент халқ қабулхонасига қилган мурожаатимдан кейин 31.05.2017 йил қайтадан тафтиш ўтказилиб қуйидагича хулоса берилди. 2017 йил 10 январда Узбскистон Республикаси Молия вазирлигининг Жиззах вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармасининг 2016 йил 12 декабрдаги 1376-сонли буйруги ва 2016 йил 28 декабрдаги 1423-сонли узайтириш буйруғига асосан мазкур бошкарманинг 1-тоифали назорат- тафтишчиси Ж.Ахатов, хисобчи-тафтишчиси У.Мисиров ва текширишга жалб килинган мутахассислар Д.Соатова  хамда Жиззах вилоят хокимлиги урта махсус, касб-хунар таълими бошкармаси мутахассислари О.Файзиев, С.Хамракуловлар томонидан коллеж укитувчиси Жуманова Нилуфар томонидан Жиззах вилояти Молия бошқармаси бошлиги номига ёзилган шикоят аризаси ва Жиззах вилоят Молия бошкармасининг 07 декабр 2016 йилдаги №03-9/1137-сонли хатига асосан текшириш утказилган. Текшириш даврида коллежнинг 2016-2017 ўкув йили учун тасдикланган тарификациядаги дарс тақсимоти, директор жамғармасидан бериладиган рағбатлантириш, иш хаққига  кушимча устамалар, моддий ёрдам пуллари туланиши урганганилганда бир катор хато камчиликларга йул куйилганлиги аникланган яъни  тасдикланган тарификацияда буйича ишловчи укитувчи ва ходимларга мутахассислиги тугри келмасада ун икки та укитувчиларга 1462 дарс соатлари нотугри таксимлаб берилганлиги сабабли 5715,8 минг сум ва уч холатда хона мудирлиги учун 226,8 минг сум, бир холатда меъёр буйича 400 соатдан ошмаслиги курсатилиб утилган булсада 160 соат дарс ортикча берилганлиги хисобига 244,9 минг сўм жами ун олти холатда 6187,5 минг сўм бюджет маблағлари нотўғри тўланганлиги аникланган хамда текшириш юзасидан аникланган камчиликлар бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб Зомин тумани ИИБ ЖКБга ўтказилиб хозирги кунда суриштирув ишлари олиб борилмокда дейилмоқда.Зомин кишлок хужалиги ва маиший хизмат касб-хунар коллежининг2016 йил ўкитувчиларнинг мехмат таътилиги чикарилиши ва уларга таътил пуллари хисобланиши буйича текшириб курилганда 4 холатда 1177,8 минг сум ортикча тулаб юборилган. (Маълумотнома илова килинади).

Коллежнинг директор маблағлари хисобланиши ва тўланиши бўйича текширилганда ўкитувчи ва ходимларнинг лавозим маошларига эътибор килинмаганлиги окибатида 2016 йил октябр ойида 2 холатда 328,1 минг сум, ноябр ойида 1 холатда 53,0 минг сум, декабр ойида 2 холатда 331,4 минг сум, 2017 йил феврал ойида 1 холатда 79,5 минг сум, апрел ойида 3 холатда 782,2 минг сум жами 9 холатда 1574,5 сум ортикча туловга йўл куйилган. (Маълумотнома илова килинади).

Жиззах вилояти прокурорининг 2017 йил 28 июлдаги №9\60-17\242-сонли жавоб хатида ёзилишича коллеж собиқ директори Д.Эшматова ва ўринбосари Ш.Эшмаматовалар томонидан коллеж ўқитувчиси Х.Бўронова ўз вазифасида ишламаган бўлсада, унга 2 млн.887 минг сўм иш хақи ҳисоблаб, бюджет маблағларини растрата йўли билан талон-тарож қилган.Бундан ташқари, коллеж маъсул шахслари томонидан Вазирлар Махкамасининг 165-сонли қарори талабларига зид равишда директор жамғармаси маблағларидан жами 9 млн.157,4 минг сўм маблағлар ўқитувчи ходимларга нотўғри тўлаб юборилган.Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув харкатлари ўтказилган ва натижасига кўра 27.07.2017 йилда жиноят иши қўзғатишни рад этиш хақида қарор қабул қилиниб, коллежнинг собиқ директори Д.Эшматова, ўринбосари Ш.Эшмаматова ва ўқитувчи О.Товбоеваларга нисбатан Ўз.Р. МЖтКнинг 61-модаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган.Жиззах вилояти прокуратурасининг 11.07.2017 йилги №9\60-17-сонли хатига асосан Жиззах вилояти молия бошқармаси мутахассиси Э.Мусурманов рахбарлигида 15.07.2017 йилдаги ўтказилган ўрганиш маълумотномасига кўра,2015-2016, 2016-2017 ўқув йилларда хақиқатдан ҳам дарс соатлари номутахассси Бўронова Хадичага берилиб, дарс соатлари ўтилмасдан, хорижий тил фани ўқитувчиси Товбоева Олима томонидан машғулот журналига ёзиб, иш хақи бериб келгани исботланган.2016 йил май ойи холатига 352349 сўм иш хақлари хисобланиб уни Бўронова ўрнига Товбоева олиб келган.Ушбу ноқонуний фаолият 2017 йил 24 июнгача давом эттирилиб, машғулот журналларига ўтилмаган дарс соатлари ёзилиб, 4431700 сўм нотўғри иш хақлари хисобланиб келинган.Бундан ташқари 2016-2017 ўқув йили тарификациясида хаммаси бўлиб 124160904 сўмлик маблағлар ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.Эшмаматова ўз вазифасини билмаслиги сабабли тарификацияга нотўғри киртилганлиги аниқланган.Бунинг яна бир исботи тарификацияда 2016-2017 ўқув йили учун коллежнинг Дуоба филиалида ўриндош ўқитувчи сифатида Ҳайдарова Фотимага 330 соат физика астрономия фанларидан даср соатлари берилган. Ҳайдарова Фотиманинг дарси Туяқов Беҳзодга олиб берилган.Лекин Туяқов Б.томонидан 160 соат дарс соатлари журналга ёзилиб апрель ойи учун 30 соат ўтилмаган дарс соати учун 373890 сўм нотўғри иш хақи ҳисобаланган.

Шунингдек коллежда 20 гектар ер ажратилган булиб, йил давомида ажратилган ерлардан фойдалаииб келинмаган, сабаби коллежнинг махсус хисоб ракамида маблағ бўлмаганлиги ёкилғи мойлаш материаллари йўклиги сабабли кишлок  хужалиги экинлари экишни имконияти бўлмаган.

Бундан фойдаланган номаълум шахслар томонидан 8 гектар ер майдонига ўз бошимчалик билан экин экиб эгалик килиб олган, хамда ер майдонининг бир кисмига уй-жой қуриш учун ер ажратиб бериб юборилган.

Коллеж маъмурияти томонидан 01.04.2017 йилдаги № 135 сонли хатида Зомин туман хокими С.М.Умурзоковга ушбу ўқув тажриба  участканинг эгалик килиб олган номалум шахслар хакида ёзма маълумот берилган.

Коллежнинг 03.05.2017 йилдаги №158 сонли хатида Зомин туман ер ресурслари Давлат кадастри булими бошлиғи Х.Толиповга, 11.05.2017 йилдаги №162 сопли хатига асосан Зомин туман ИИБ бошлиғи милиция подполковники Ф.Тўйчиевларга бир неча бор ёзма мурожаат килинган шу кунгача хеч кандай хабар келмаганлиги маълум булди.

Зомин кишлок хужалиги ва маиший хизмат касб-хунар коллежи хисобида йирик шохли моллар 18 дона мавжуд булиб, шундан хозирги кунда 14 дона йирик шохли моллар хисобхона томонидан кирим чиким хисоботларида акс этирилган. 2 бош йирик шохли мол санок вактида аникланмади.Шундан коллежнинг кичик фермасидаги сирға номери 0712 ракамли ранги кизил, ёши 2 ёшга тўлмаган 1 (бир) дона йирик шохли корамол жинси хукиз кузлари курмай колганлиги сабабли коллежнинг 20.06.2016 йилдаги ички далолатномасига асосан ноконуний тартибда яъни бозорга олиб бориб 1100,0 (бир миллион бир юз минг) сумга бахолаб сотиб юборилган бозордан  хеч кандай сотилганлиги тўғрисида хужжат ва патта олинмаган.

Ушбу бир дона йирик шохли корамолнинг сотиб 1100,0 минг сум маблагини 20.06.2016 йилдаги далолатномага асосан коллежнинг махсус хисоб раками га ноконуний тартибда кирим килинган. Чунки тушган маблагни худуддаги банк шахобчаларга олиб бориб, ёки инкассация оркали накд пул тушимини конуний тартибда коллежнинг махсус хисобракамига расмийлаштириш лозим эди. Коллеж рахбари ва бош хисобчисининг айби билан бухгалтериянинг хисоб китоб кирим чикимларининг бузилишига йул кўйилган аникланди. Шунингдек 27.12.2016 йилда Кора йирик шохли мол сирга номери 0713 ракамли эркак, 24.02.2017 йилда йирик шохли мол сирга номери 0792 ракамли жинси эркак, 27.02.2017 йилда йирик шохли мол ургочи сирга номери 10102 ракамли кора молларга Зомин туман Ветеринария баклабораториясииипг касаллиги, харом улиб колганлиги, хамда халоллиги экспертиза хулосалари берилган.Халол деб хулосса берилган сирға номери 0792 ракамли йирик шохли кора молнинг халол деб экспертиза хулосаси берилган.

Коллежнинг мамурияти ветеринариянинг хулосасига асосан кора мол гўштини сотиб коллежнинг махсус хисоб ракамига кирим килимаган.

Ушбу юкорида курсатилган корамоллар буйича коллежнинг маъмурияти томонидан юкори ташкилотга яъни УМКХТБошкармаси бошлиғига тегишли ташкилотларга ёзма мурожаат килиб мутахассислар оркали корамолларни сог носогломлигини аниклаб коллежнинг махсус хисоб ракамига конуний тартибда кирим ва чиким килинмаган.

Кора молларнинг улганлиги тугрисида сирга номерлари курсатилган фото сурратлари ва коллеж маъмурияти томонидан хисобдан чикариш далолатномалари тузилмаган.Коллеж маъмурияти томонидан ходимлар уртасида ушбу йирик шохли моллар буйича хеч кандай коллежнинг кенгайтирилган ва йигилишларида хисоботлар бериб борилмаган айрим укитувчи ва ишчи ходимларнинг ушбу кора моллар буйича хеч кандай хабарлари хам йуклиги маълум булди.

3омин кишлок хужалиги ва маиший хизмат курсатиш касб-хунар коллежида мурожаат юзасидан урганишни утказганимизда хакикатан хам тарификация жадвали буйича дарс таксимотида бир катор камчиликларга йул куйилганлиги аникланди,яъни таърификация буйича 2016 йил сентябрь ойида номутахассисларга берилган 848 соат яъни 5078,61 минг сумлик дарс соати мутахассислиги тугри келадиган укитувчиларга кайтадан таксимот килинмаган ва мувофиклаштирилмаган.

Ўрганиш жараёнида 12 та гурух коллежда тахсил олиши ва 2та гурух Дуоба филиалида тахсил олиши маълум булди ва гурухлардаги давомат урганилганда 6 та гурух 3 жуфтликда дарсдан кочиб кетганлиги ва дарс жадвалидаги фанлар утилмаётганилиги аникланди.30.05.2017 йил санасига 487 нафар укувчидан 315 иафари дарсга катнашмаёгганлиги аникланди ва коллеж буйича давомат 35.3 %ни ташкил этди. (Дарс утмаган укитувчилар ва гурух рахбарлари, маънавий маърифий ишлар буйича директор уринбосари тушунтириш хатлари илова килинади)

Ўрта махсус касб-хунар таьлими маркази томонидан тасдикланган Низом талабларига тулик риоя килинмаган Бунда фанлар буйича наъмунавий укув режа асосида ишлаб чикилган ишчи дастурда эксперт гурухлари умумтаълим,умумкасбий ва махсус фанларга алохида ташкил этилмаган, Ташкил этилган эксперт гурухлари хам ишчи дастурда аникданган камчиликлар тугрисида маълумотлар киритилмаган хамда имзолар тулик куйилмаган

Тарих фанидан давлат имтихонларига укувчиларнинг тулик катнашмаётганлиги, яъни жами 148 нафардан 25 нафар укувчи катнашмаётганлиги аникланди. Жумладан 1-3 гурухида 30 нафардан 2 нафари, 7-З гурухидан 24 нафаридан 6 нафари, 10-3 гурухидан 32 нафардан 4 нафари, 17-3 гурухидан 33 нафардан 5 нафари, 19аЗ гурухидан 29 нафардан 8 нафари катнашмаётганлиги аникланди.

Коллежда жами 2016-2017 укув йилида 44 та укув гурухи мавжуд булиб,шундан 40 таси коллежда 4 таси Дуоба кишлогидаги филиалда.

Укув машғулотлари журнали танлов асосида ўрганилганда куйидаги хато ва камчиликлар аникланди;

-9.2-Ветеринария гурухи укув машгулоти журнали текширилганда куйидаги камчиликлар аникланди:

Физика фани укитувчиси Тугапов Р 13.02.2017 йил санага умуман бахо куймаган,Эстетика фанидан семестр якунланмаган,укув амалиёти Ахмедов Ж томонидан 10 нафарига семестр бахолари чикарилмаган,Ахмедов Ж. томонидлан Ички юкумсиз касалликлар фанидан 9 нафарига семестр бахолари чикарилмаган,ЧКБТ фани ўкитувчиси Ғайбуллаев В. томонидан 6 нафар укувчига семестр бахолари чикарилмаган,12 шаклга 2 ярим йиллик бахолари чикарилмаган, 6 шаклга укувчилар исми шарифи ёзилмаган

Ўкитувчи ва мухандис педагоглар фаолияти Махсус комиссия тўғрисидаги низомнинг 2-иловасида курсатилган укитувчи ва ишлаб чикариш таълими усталарининг фаолият самарадорлигини хисоблаш мезонлари буйича мониторинг гурухи томонидан бахоланмаган булсада уларга 25%, 20% ,15% устама белгиланган ва белгиланган устамалар % ни курсатувчи курсаткичлар килинмаган,бундан ташкари укитувчи ва ишлаб чикариш таълими усталарининг фаолият самарадорлигини хисоблаш мезонлари буйича йигма жилдлар тупланмаган ва мониторинг гурухи хулосалари килинмаган. Диплом олди амалиёти хисобот ва кундаликлари жамланмасдан укувчилар укув режа ва дастурларни тулик бажармасдан ДАКга киришга рухсат берилган.

Шунингдек 6 нафар ишлаб чикариш таълими усталари хамда
автомобиллар ва тракторларни якка тартибда бошкаришни ургагиш буйича
усталари текшириш кунларида хужжатларини такдим этилмади.

2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли карорига асосан хужжатларининг
тўликлиги урганилганда “В” ва “ВС” тоифали хайдовчилар тайёрлаш буйича
буйрукдар китоби мавжуд эмаслиги хамда “В” ва “ВС” тоифали хайдовчилар
тайёрлаш буйича бир йиллик ва икки йиллик режалар мавжуд эмаслиги
аникланди.

Рахбар ва рахбар ўринбосарлари томонидан ўкитувчилар томонидан
юритиладиган ўқув меъёрий хужжатларнинг юритилиш холатини доимий
назорат килинмаганлиги, ўқув гурухларида ўкувчиларнинг дарсларга
катнашиш давомати назоратини талаб даражасида олиб борилмаганлиги,
ўрта махсус касб-хунар таълими тизими буйича чикарилган карорлар,
буйруклар, низом ва йурикномалар ижроси талаб даражасида
таъминланмаганлиги аникланган.

Таълим муассасида 2016-2017 ўқув йили учун тузилган тарификация 03 сентябрь холатига тузилган, лекин ўқитувчиларга дарс машғулотларини берганлигини айтиб ўтди ва Президентнинг 2016 йил 01 октябрдаги иш ҳаққини ошириш тўғрисидаги фармони чиққан бўлсада, бироқ таълим муассаси тарификацияси 01 октябрь холатига қайта қилинмаган хозирджа иш хақи чама-чамадан тўланиб келинмоқда.Ўқитувчи Мирзамуродова Машҳурага тарификация бўйича 600 соат берилган бўлиб, ўқитувчи йил давомида 600 соат дарс машғулотини ўтиб келмоқда, бироқ ўқитувчига иш хақи 540 соатга йил давомида тўланиб  келинмоқда.Ўқитувчиларга берилган дарс машғулотларида умуман мутахсассисликларга қаралмаганлиги кўриниб турибди.Улар қуйидагилар Худойбердиева Саида мутахассислиги тикувчи бўлсада, информатикадан 288 соат дарс машғулоти берилган, Бозоров Хуршидга 288 соат номутахасиссиликдан дарс берган ва Хамдамова Муборакга ҳам 288 соат ва Жўраев Шарифга 288 соат шунингдек Жуманова Нилуфарга ҳам мутахассислиги бўлмаган 288 соат дарс машғулоти берган ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг эътиборсизлиги ва ўз ишини язши билмаслиги тушунмаслиги сабабли йил давомида бу дарс машғулотлари  номутахассис  ўқитувчилар томонидан ўтиб келинган.Коллежда меҳнат интизомини қўпол равишда бузган Тўёқов Р., Усмонова С, Абдуллаева И.лар ички тартиб интизомига риоя қилмаган ваиш вақтида бошқа ишлар билан шуғулланиб сабабсиз ишга келмаган, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ва ходимлар томонидан назортга олинмаган.Бундан ташқари мутахассислиги журналистика бўлган Бўранова Хадича инглиз тили фанидан дарс машғулотларини ўтишни ўз зиммасига олган.Бу журналист хоним йил давомида бирор марта хам дарс машғулоти ўтмаган.Шундай бўлсадан унга инглиз тилидан дарс берди деб иш хақи ёзилган.Масалан Бўронова Хадичанинг ўрнига Товбоева Олмахон 2016 йил сентябрдан  2017 йил июнь ойигача  дарс машғулотларини ўтиб юрган.Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Эшмаматова Ш. Бундай ҳолатдан хабарим йўқ деб айтмоқда лекин Бўронова Хадичанинг буйруғига Эшмаматова Ш.нинг имзоси қўйилган.Бўронова Х.га иш хаққи чиққан бўлсада Бўронова дарс ўтган гурухларда журналга Товбоева О. Имзо чеккан.Наҳотки йил давомида журнални Эшмаматова Ш.текширмаган.Товбоева О.нинг тарификация бўйича 1100 соат дарс машғулоти бўлсада, Бўронованинг дарс машғулотларини қандай қилиб ўтганлигига тушунмай қолмоқдаман.Бу хақда у директорга билдирги бермаган.

Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 15-моддасида жиноят ишини қўзғатишнинг муқаррарлиги принцип даражасига кўтарилган. Унда баён қилинишига кўра суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчи жиноят аломатлари топилган ҳар бир ҳолда, ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини қўзғатишлари, жиноий ҳодисани, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни жазолаш учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари шарт. Прокурор жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қарорни чиқаргандан кейин терговга тегишлилигига қараб дастлабки тергов олиб бориш учун терговчига ёки суриштирув олиб бориш учун  суриштирув органи бошлиғига юборади ёхуд ўзи дастлабки терговни юритишга киришади.

Терговчи ёки суриштирувчи жиноят ишини қўзғатгандан кейин дастлабки тергов ёки суриштирув юритишга киришадилар ва бу ҳақда дарҳол прокурорни хабардор қиладилар.

 

Сиздан юкорида  Зомин қишлоқ хўжалиги ва маиший хизмат касб – хунар коллежида 24.05.2017 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал кабулхонасига келиб тушган 146647-s\17 рақамли мурожаатим бўйича ўрганиш натижалари тўғрисидаги маълумотномага асосланиб, шунингдек Жиззах вилояти прокуратурасининг 11.07.2017 йилги №9\60-17-сонли хатига асосан Жиззах вилояти молия бошқармаси мутахассиси Э.Мусурманов рахбарлигида 15.07.2017 йилдаги ўтказилган ўрганиш маълумотномасига кўра, аризамда келтирилган важлар юзасидан қонуний чора кўриб айбдорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси ва 45-моддасида назарда тутилган айблов билан жиноят иши қўзғатилишини хамда коллежда талон-тарож бўлаётган давлат бюджети маблағларини ўз жойига қайтарилишини сўрайман.

Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан

Тошбоева Гулнора Субоновна. Жиззах вилояти, Зомин тумани, Халқобод маҳалласи, Чаманзор кўчаси, 9-уй, 14-хонадон