МЕН ЎҒРИ ЭМАСМАН, ҚАРЗДОРМАН ХОЛОС

valuta

Мен юқоридаги манзилда оилам билан бирга истиқомат қиламан.Олий маълумотлиман.Муқаддам судланмаганман.Зомин туманидаги МТМда оддий вазифада ишлайман.Турмуш ўртоғим педиатр-шифокор.Ўсмирлар спорт мактабида ишлайди.

 

МТМ рахбари М.Саримсоқаванинг пулларини бериб қўйиш яъни муқаддам олган қарзимни узиш мақсадида 08.06.2017 йил санасида хамкасбимиз Насиба Давирбоевадан 6.000 000 (олти милилон) сўм пулни  кейинчалик қайтариб бериш шарти билан қарз олиб,  кеч соат 22:00 ларда рахбарим М.Саримсоқаванинг уйига бориб бердим.09.06.2017 йил эрталаб рахбарим М.Саримсоқова Чинобод санаторийсига кетишини, юклари кўп бўлганлиги учун кузатиб қўйишмни айтиб илтмос қилди.Мен ўзимга тегишли бўлган автомашинада мудирамизни Тошкентгача кузатиб қўйдим.Орадан 3 кун ўтиб М.Саримсоқова менга телефон қилиб уйига ўғри тушганлигини ва қимматбаҳо буюмларини олиб кетганини айтди.Мен кеч соат 11.06.2017 йилда ўзимга тегишли бўлган 25 М190DA давлат рақамли автомашинамни мудиранинг ўғиллари Сирожиддин ва Жавоҳирларга бериб юбордим.Ордан икки кун вақт ўтиб Зомин тумани ИИБ ходимлари Зафар ва Хасан мени хузурларига чақириб ушбу холат юзасидан тушунтириш хати олишди.Бир ойлик телефон сўзлашувларим обороткасини олишди.Орадан яна икки кун ўтиб Зомин тумани ИИБ ходимлари уйимга келиб хеч кандай ордерсиз тинтув ўтказишди.(ЖПКнинг 382-моддаси талаблари бузилган холда).Прокурор тинтув ўтказишга, телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалар орқали сўзлашувларни эшитиб туришга рухсат бериши ва назорат қилиши керак.Шундан кейин мени Зохид деган ИИБ ходими олиб кетиб, ўғриликни ўз ихтиёрим билан бўйнимга олишимни талаб қила бошлади аксинча менга ёмон бўлишини оркамга бутилка тиқишини, наркотик ташлаб 20 йилга қаматиб юборишини айтди.Лекин мен қилмаган ишмни бўйнимга олмадим.Мен бундай хақсизлик хақида Зомин тумани МХХ ва прокуратурасига арз қилмоқчи бўлганимда  Зохид деган ЖҚБ ёки билмадим ТБ ходими Зохид тўхтатиб қолди.Лекин шунга қарамай орадан бир ой ўтиб яна иш қўзғатилди аввал мен билан яхши муносабаатда бўлган Мамлакат исмли аёлни хузурларига чақириб унинг эри Шерали Ёқубовга бўлмағур фитна ғийбат ва расво гапларни айтиб уларнинг ширин турмушини бузишгача олиб боришди.Хозирги кунда Зомин тумани ИИБ ТБ ходимлари мен бир пайтлар ўз эҳтиёжим учун қарзга пул оган фуқаролар Дилноза анорбоевани ва Насиба Давирбоевани чақириб менга нисбатан кўргазма олишга харакат қилмоқдалар. Ўзбекистон қонунларида қарз олди-бердиси жиноят ҳсобланмайди.Менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди билан жиноят иши қўзғатиш рад этилиши ва мен қарз бўлган фуқаролар  ушбу масала фуқаролик муносабатларидан келиб чиқадиган низо бўлганлиги боис мен яшайдиган худуддаги фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши мумкинлигини  тушунтиришни ўрнига қилмаган жиноятни бўйнимга қўйишмоқчи. Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади.Менинг айбим  М.Саримсоқаванинг пулларини бериш учун унинг уйига борганимми?Ғайриқонуний кириш бирдан-бир мақсад бўлиб қолмасдан, айбдор ўғрилаб кетмоқчи бўлган бойликлар сақланаётган жойга кириб боришнинг услуби ҳисобланади. Шу сабабли уй-жойдан, бинодан ёки бошқа омборхонадан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш нияти ғайриқонуний киришдан олдин юзага келади.Суднинг тегишли қарори билан жиноят қуроли деб топилмаган (ЖПКнинг 211-моддаси) менга тегишли бўлган 25 М190DA давлат рақамли автомашинамни олиб кетмоқчи бўлишди.Жиноятларни очиш ва тергов қилишдаги прокурорлик назоратини амалга оширишда шахсий ҳаётга аралашишдан химояланиш ва турар-жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон ва бошқа  сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни сир сақланиши кафолатланган.Прокурор жиноят иши қўзғатишнинг асослиги ва қонунийлиги устидан назоратни амалга оширишда жиноят ишини қўзғатиш асослари содир қилинган жиноятни тасдиқловчи фактик маълумотларда ўз аксини топганлигини хисобга олиши лозим.Ҳеч қандай тахмин миш-миш, субъектив ишонч жиноят ишини қўзғатишга асос бўла олмайди.(ЖПКнинг 331-моддаси).

Сиздан аризамда кўрсатилган важлар бўйича Зомин тумани ИИБ ТБ ЖҚБ томонидан менга нисбатан бўлаётган босимларни қонунсизлигини прокурор назратга олишини сўрайман.

Мусиндифов Фурқат Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ғ.Ғулом МФЙ, Миртемир кўчаси