Фермерга ўлим!

-Кимда ким фермерлик сиёсатига қарши турса, ўша менинг душманим!(Ислом Каримовнинг 17. 06. 2012 йил куни Сурхондарё вилояти фермерлари билан бўлган учрашувида сўзлаган нутқидан).
Мен 2007 йилдан Андижон вилояти Избоскан туман «Нодир Даврон ҳосили» ф/хнинг раҳбари бўлиб 2014 йилгача ишладим. Мендан нафақага чиққач фермер хўжалик номи ўзгариб «Ҳасанбой хожи баракаси» ф/х деб номланиб унга 2015 йил фожеали тарзда вафот этган марҳум ўғлим Ҳайдаров Нодирбек раҳбарлик қила бошлади.