Афғон наркотигининг бир қисми Ўзбекистонда қолади

1

Бугунги “Правда Востока” газетаси қўшни Афғонистонда тайёрланаётган гиёҳванд моддаларнинг камида бир фоизи бу маҳсулотлар транзити коридори бўлган  Ўзбекистонда қолиши ҳақидаги шов-шувли мақола билан чиқди. Нашрга кўра, Ўзбекистон ҳукумати томонидан  гиёҳванд моддалар миқдорини камайтириш учун ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга ошириб келаётганиг қарамай муаммо долзарблигича қолмоқда.

Шу боисдан ҳам бир неча йил давомида  ушбу масалаларни регламентация қилувчи халқаро келишувлар меъёрларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш борасида ишлар олиб борилди. Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларнинг янги таҳрирлари, шунингдек, “Гиёҳванд воситалар ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.