Судлар сиёсатга хизмат қиладими?..

111
Ўзбекистон Республикаси Олий суди яқин ўтмишда советлар режимига қатағонига учраган — миллат равнақи учун хизмат қилган юзлаб аждодларимизни оқлади. Офарин! Бунинг миллий ғуруримиз, ҳуррият ва маърифатпарварлик йўлидаги аҳамияти беқиёс. Биз ҳуқуқ фаоллари судлов тизимининг бу каби зафарли юришини олқишлаймиз.
Аммо судлов тизими ҳали тирик бўлган, қамоқда бўлган, ноҳақ жарбланган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатламас экан, бу каби ислоҳотлардан самара қанчалик? Ёки булар ҳам ҳам орадан 100 йил ўтиб оқланадими?.. Унда бундай оқлов нега керак?..
Олий суднинг кассация судлов ҳайъатида ҳимоямиздаги Сардор Миралиевнинг иши кўрилмоқда. Бу иш жамоатчилик учун яхши таниш бўлган иш — тадбиркор Ғафур Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ўз мулкларининг талон-тарож қилингани бўйича 2019 йилнинг декабрида ариза берган. Шу асосда ака-ука Ойбек ва Сардор Миралиевлар қамалишган.
Ойбек ва Сардор жазо муддатини ўтамоқда, бироқ Сардор Миралиевнинг ягона айби акасидан ишончнома олгани. Фирибгарликда айбланган Сардор Миралиевга нисбатан бирорта қарши кўрсатма ёки жабрланувчи йўқ. Буни ўша номдор Раҳимовлар хонадони ҳам судларда бир неча марта таъкидлашди, бу йигитни ҳатто танимаслигини айтишди.
Қуйи инстанция судлари шу қадар разолатга ботиб кетган эканки, адвокатларнинг илтимоснома-ю, талаблари бир тийинга олинмади. Гуноҳсиз, айбсиз бир одамга 8 йил қамоқ жазоси берилди. Бу ҳақда ёзарканман, жамоатчилик олдида маъсулиятни ўз зиммамга оламан.
Сиз ҳам эътибор берганмисиз: кўп ҳолларда судлар фуқарога “шикоят қилиш муддатини ўтказиб юборгансиз — мана 5 кун ўтиб кетибди, 10 кун ўтиб кетибди” деган баҳона билан аризаларни қайтаришади. Бироқ Олий суд оқлаган Иброҳим Лақай, Абдулла Қодирийнинг аппеляция, кассация… ва ҳоказо муддатлари ўтиб кетмайди! Демак, суд ҳам сиёсатга боғлиқ экан!
Келинг, айбсизларни тириклигида оқлайлик, токи у оиласи, фарзандлари бағрида яшасин. Суд маълум даражада сиёсатга хизмат қиларкан, сиёсатнинг пойдеворини адолат ва ҳақиқат пойдеворига қурайлик. Шахснинг ўлгандан кейин оқланиши эҳтимол бизга фойдаси бордир, аммо унинг ўзига фойдасиз.
Abdurakhmon Tashanov. Facebook

Охират тегирмонидан эҳтиёт бўлинг!

3

Шу йилнинг 14 август куни Ўзбекистон Республикасининг Олий суди кассация судлов ҳайъати судьяси Илҳом Раҳмонқулов бошчилигидаги ҳайъат омавий ахборот воситаларида “240 томлик жиноят иши” номи билан машҳур бўлган жиноят ишини қайта кўриб тугатишди. » Read more

ПАЙАРИҚДА ДАВЛАТ МУЛКИ БЎЛГАН ЕРНИ ТАЛОН -ТОРОЖ ҚИЛГАНЛАР НЕГА ЖАЗОСИЗ ҚОЛМОҚДА?

21242

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2021 йил 21 декабрда Ер масаласига бағишланган йиғилишда ер билан боғлиқ масала ортида коррупция ва пора турганлигини қайд этиш билан бирга, ер талон-торож қилган шахсларни аниқлаб жавобгарликка тортса Бош прокурорнинг ишидан рози бўлишлиги ҳақида айтган сўзлари, худди шундай давлат мулки бўлган  ерни талон-торож қилишда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишса қуйи прокурорлар ишидан  давлат раҳбари рози бўлишга ишора эканлиги айрим прокурорлар эътиборидан четда қолмоқда, айниқса, Самарқанд вилояти Пайариқ тумани мисолида. » Read more

Жинлар ёруғликдан — судья шаффофликдан қўрқади(ми?)

61978

Яқин ўтмишда судлар, умуман, судлов тизимми ҳақида гапириш кишига беҳузурлик бағишларди. Чунки адолатли, мустақил судлов тизими деярли бўлмаган, судлар тергов органининг тадқиқотини қонунлаштириб ерувчи орган эди. Мамлакатдаги сўнгги ислоҳотлар, судлов тизимининг янгиланиши ва такомиллашишиши кишиларга бироз умид берди.

» Read more

КОСМОНАВТ СОЛИЖОН ШАРИПОВ СОЯСИДАГИ ФИРИБГАРЛАР

солижон

Ўзбекистонинг ифтихори бўлган космонавт Солижон Шариповни билмаган киши бўлмаса керак. Миллатимизнинг асл ўғлони нафақат Марказий Осиё ва Россия Федерациясида, балки дунёда таниқли фазогир. Унинг шуҳратидан юртимиз, миллатимиз фахр туяди. Бу қаҳрамоннинг мавқеи, мартабаси биз учун доим ғурур бахш этади.

» Read more

ПРЕЗИДЕНТГА ТАҲРИРСИЗ МАКТУБ

jal

Ҳурматли Президент жаноби олийлари! Кўп кимлар учундир кераксиз гапларни ёзиб сизни қимматли вақтингизни аяшни ўзимни комил бурчим деб билдим! Тез муддатларга айрим вилоятларни эркатой халқни умуман назар писанда қилмайдиган. Ва инчунин, давлат мамлакат, халқидан кўра, ўз манфаатини устун қўйиб, заҳматкаш озурда халқига, кимга ёзсанг ёз, қайга борсанг бор, қабилада муомала қилаётган.

» Read more

Шофиркон прокурори “катта”нинг айбини нега яширяпти?

5

Ғалати замонлар келди-да. Президент “Давлат идоралари халқнинг хизматкори бўлиши керак” деса, ҳурмат-иззатда яшашга ўрганиб қолган ҳокимларимиз, прокурор-у, “началник милиция”ларимиз ҳеч эгардан тушгилари келмайди-я. Сал овозингни баландлатиб гапирсанг, камчиликлар ҳақида ёзсанг, ҳаққингни талаб қилсанг, бошинг маломат-у, туҳматларга қолиши ҳеч гап эмас.

» Read more

ШВЕЦИЯ ҲАҚИДА НИМАНИ БИЛМОҚЧИСИЗ?

11

Таниқли швед сиёсатчиси Ларс Леонборг саволингизга жавоб беради

“Марказий Осиё уюшмаси”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хайрли ишга қўл урди. Ваколатхона ўзбек-швед дўстлигини мустаҳкамлаш, мамлакатлараро сиёсий ва иқтисодий интгерацияни мустаҳкамлаш доирасида Ўзбекистонликларга Швецияни, айнан шведларга диёримиз анъаналарини тақдим қилишни кўзда тутган. Мазкур ишларнинг илк дебочаси сифатида таниқли швед сиёсатчиси ва Швеция ҳукуматининг собиқ вакили Ларс Леонборг билан мулоқот уюштирди.

» Read more

Омбудсман Тоштурмада овқат меъёрини оширишни талаб қилади

photo_2020-07-29_08-56-18

19 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – омбудсман Феруза Эшматова бошчилигидаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия вакиллари Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли тергов изоляторига (Тоштурма) борди.

» Read more

1 2 3 23