Category Archives: Мақолалар

ФИРИБГАРЛАРГА ЖАЗО БОРМИ?

6

2015 йил 23 сентябр куни эрталаб соат 09-30 ларда Зомин туманидаги Яккабоғ Даштобод блок постида житон номери №0185 бўлган Санжар исмли (ўзини таништирмаган) ЙХХБ инспектори ўзига берилган ваколатдан четга чиқиб, жуда қўпол равишда, (“Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларида хизматни ўташ тўғрисидаги муваққат Низом”нинг 69-моддаси (ички ишлар идоралари хизматида қолишга нолойиқ хатти-ҳаракатлар содир этиб) талабларини қўпол равишда бузиб, Даштобод шаҳри, Беруний МФЙ, Бобур кўчаси, 31-уй, 7-хонадонда яшовчи ўртакаш Саидов Умиднинг манфаатларида ноқонуний хатти-харакат содир этган. » Read more

Емаган сомсамга пул тўлайманми?

132

Даъвогар Сангирова Эътибор Анваровна судга мурожат қилиб, 2012 йил 14 май куни Зомин туман 2-сон Давлат нотариал идорасида  гўёки мен фоизи билан тўлаб бериш шарти билан ундан 28.000 000 сўм олганимни иддао қилиб, ундириб бериш хакида қарор чиқаришни сўраган ва унинг даъвосини суд қониқтирган хамда шу суммани менинг хисобимдан ундириш хақида сиртдан қарор чиқарган.Аслида мен бу фуқародан Зомин туман 2-сон Давлат нотариал идорасида  қарз шартномасини имзолаганим билан 28.000 000 сўм пулни қўлим билан бирорта гувоҳнинг шоҳидлигида шахсан санаб олмаганман. » Read more

ҚОЗИДАН РОЗИ ЭМАСМАН! Президентга очиқ хат

кийнок

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 11-моддасида: – судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, ҳимоячи, шунингдек жиноят ишини юритишда иштирок этувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига аниқ риоя этишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт. Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади., ушбу кодекснинг Ҳақиқатни аниқлашга оида 22-моддасида: – суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт., дейилган. » Read more

ЎҒРИЛАРНИНГ ҲОМИЙЛАРИ КИМ?

Ислом Абдукаримов

Болалар врачи Баҳром Худойназаров банкдан 250 000 000 (икки юз эллик миллион) сўм кредит олиб хусусий шифохона қурган. Биринчи тўлови 60 миллион сўмдан 120 миллион сўмга иккита намунали коттедж, 72 миллион сўмга “МАЛИБУ” русумли автомашина, Тошкент шаҳри Ганга даҳасидан 70 000 АҚШ долларига 3 хонали квартира сотиб олган.

» Read more

МАЙСАРАГА КИМ ЁРДАМ БЕРАДИ?

Шаҳрисабз туман Мираки шаҳарчаси  Рудак маҳалласида яшовчи 1976 йилда туғилган Майсара Шукурованинг  10 ёшида  баданидан тошмалар тошиб, узоқ вақт иситмалаб юрган. Маҳаллий врачларнинг бири рак деса, бошқаси қон касаллиги деган ташхислар ўз билганларича даволаганлар. Кейин рентген қилганларида маълум бўлишича, унинг ҳар иккала оёғи тос суягида емирилиш бўлиб чаноғидан чиқиб кетган. » Read more

ҲУҚУҚ ФАОЛЛАРИ МАҲКУМ МУРОД ЖЎРАЕВ БИЛАН УЧРАШДИ

Murod Juraev

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 10 октябрида Ўзбекистон ИИВнинг ЖИЭББ маъмуриятига Мурод Жўраев билан учрашишга рухсат сўраб, мурожаат қилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят ижроия Кодексининг инсонпарварлик ва гуманизм тамойиллари асосида уни муддатидан аввал озодликка чиқаришни сўраганди. Жамият Мурод Жўраев озодликка чиққан тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 252-моддасига мувофиқ, унинг муносиб хулқ-атворда бўлишига кафолат берганди. » Read more

Россия ҳарбийлари Ўзбекистонда ҳаво коридори сўрамоқда

ht

Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов бошчилигидаги ҳарбий делегациянинг Тошкентга сафари тугар-тугамас¸ 13 октябрь куни Ўзбекистонга россиялик ҳарбийларининг яна бир гуруҳи амалий сафар билан келди. Россия нашрларининг ëзишича¸ рус генераллари Тошкентдан ўз ҳаво кучларининг Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан учиб ўтишига рухсат сўрамоқда. » Read more

Transparency International: Ўзбекистон коррупциялашган давлатлар қаторида

WPRP

Transparency International ноҳукумат ташкилоти Ўзбекистонни яна дунëнинг энг коррупциялашган давлатлари ўнлигида қолдирди. Ташкилот чоршанба куни эълон қилган рўйхатда Ўзбекистон Африканинг Зимбабве давлатидан ҳам кейинги ўринда жой олди. » Read more

1 7 8 9 10 11 12