Емаган сомсамга пул тўлайманми?

132

Даъвогар Сангирова Эътибор Анваровна судга мурожат қилиб, 2012 йил 14 май куни Зомин туман 2-сон Давлат нотариал идорасида  гўёки мен фоизи билан тўлаб бериш шарти билан ундан 28.000 000 сўм олганимни иддао қилиб, ундириб бериш хакида қарор чиқаришни сўраган ва унинг даъвосини суд қониқтирган хамда шу суммани менинг хисобимдан ундириш хақида сиртдан қарор чиқарган.Аслида мен бу фуқародан Зомин туман 2-сон Давлат нотариал идорасида  қарз шартномасини имзолаганим билан 28.000 000 сўм пулни қўлим билан бирорта гувоҳнинг шоҳидлигида шахсан санаб олмаганман.

 

Чунки, бу аёл ва нотариус ўзаро манфаатли тил бириктириб, мени алдаш йўли билан барча қоғозларга имзо чектириб олиб “пулларни кейин кўчага чиққанимиздан сўнг бераман”- дея бермай кетди.Бу абсурт ва туҳмат.Бундан ташқари суднинг қарори сиртдан чиқарилган мен судга тегишли тартибда таклиф этилмаганман, суднинг вақти ва қаерда бўлиш жойи хақида хабардор қилинмаганман.Агар судга таклиф этилганимда бир қанча далил ва кўргазмаларни тақдим этган бўлар эдим.

Сиртдан иш кўриш институтининг киритилишидан максад, фуқаролик процессида тортишувчилик тамойилини кушимча равишда кафолатланишини мустахкамлаш, тарафларнинг харакат (харакатсизлиги) учун жавобгарлик даражасини оширишлик, низоли масалани ҳал этишни тезлаштириш, шунингдек судьяларнинг ихтиёрида бўлган ишларни мазмун мохиятини йукотмасдан белгиланган вақтда кўриб хал этиш билан манфаатдор шахсларнинг қонуний хуқуқларини химоя қилишга каратилгандир.

 

Лекин судья ишни кўришда шошма-шошарликка йўл қўйган.Яъни мени фикримни тинглаши керак эди.Зеро, Сангирова Эътибор Анваровна ва Зомин туман 2-сон Давлат нотариал идораси нотариусига нисбатан жиноят иши қўзғатилиши лозим эди. Ваҳоланки, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш вақтида фуқаролар ёки мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли ташкилотларга ёки прокурорга бу ҳақда хабар қилиш зарур эди. Узбекистон Республикаси ФКнинг 732-моддасига кура, карз шартномаси буйича бир тараф (карз берувчи) иккинчи тарафга (карз олувчига) пул ёки шу турга хос аломатлари билан белгиланган бошка ашёларни мулк килиб беради, карз олувчи эса карз берувчига бир йўла ёки булиб-булиб, ўшанча суммадаги пулни ёки карзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва микдорига баравар ашёларни  карз суммасини кайтариб бериш мажбуриятини олади.

 

Лекин мен даъвогардан пул олмаган бўлсам нимани қайтариб бераман.Менда қандай мажбурият пайдо бўлиши мумкин?Буни тасдиқловчи қандай факт, гувоҳ бор унда! Афсуски йўқ! Исбот қилиб бера олмайди!Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасида фуқаро бошқа бир фуқарога қарзга пул бераётган пайтида давлат нотариал идорасида ссудани фоизи билан бериши хакида битим тузиши қонунга хилофдир.Судхўрликка ва спекуляцияга бизнинг демократик жамиятда ўрин йўқ.Бундай битимларни расмийлаштирган хар кандай давлат нотариуси қонун олдида жавоб бериши шарт.Мен нотариал идоралар пештоқига кузатув камера қўйилишини таклиф қилган бўлар эдим.Токи давлат органи ходимлари бундай хатоликка йўл қўймасинлар.

 

   Узбекистон Республикаси ФКнинг 234-моддасига  кура, мажбурият – фукаролик хукукий муносабати булиб, унга асосан бир шахс (карздор) бошка шахс (кредитор фойдасига муайян харакатни амалга оширишга, чунончи: мол- мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар курсатиш, пул тулаш ва хоказо еки муайян харакатдан узини саклашга мажбур булади, кредитор эса – карздордан узининг мажбуриятларини бажаришни талаб килиш хукукига эга булади, 735-моддасига кура эса карз олувчи олинган карз суммасини карз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда карз берувчига кайтариши шарт.

 

Тўғри мен қарз шартнмоаси туздим лекин Сангирова Эътибор Анваровна нотариуснинг хонасидан чиққанидан кейин 28. 000 000 сўмни бермади.Агар берганида эди мен бу пулларни камида бир соат санар эдим.Хўш ким кўрди пул олганимни ким исботлаб бера олади? Узбекистон Ресиубликаси ФПКнинг 348-моддаси 1-кисми 2-бандига мувофик, суд ишни кассация тартибида куриб чиккач, уз ажрими билан хал килув карорини узгартиришга  ёхуд бутунлай ёки кисман бекор килишга ва янги хал килув карори чикаришга хақли.

 

    Узбекистан Республикаси Олий суди  Пленуминииг 2007 йил 2 октябрдаги «Фукаролик ишларини куришда судлар томонидан далилларга «оид конун нормаларини куллашнинг айрим масалалари тугрисида»ги №11-сонли Карорининг 20-бандига асосан тарафлар ва учинчи шахсларнииг тушунтиришлари деганда ФПКнинг мазмунидан келиб чиккан холда, иш учун ахамиятга эга булган холатлар тугрисидаги маьлумотларни судга хабар килиши назарда тутилади, тушунтиришлар оғзаки ва ёзма тарзда берилиши мумкин, талабининг тан олиниши тарафни кейинчалик тан олинган ушбу фактни исботлашдан озод қилади.

   

   Пленум Карорининг 13-бандига биноан, судлар назарда тутишлари лозимки, далилларни текшириш деганда, бир далилни бошка далиллар ёрдамида текшириш шунингдек, агар такдим килинган далилларда карама-каршиликлар булса, уларни аниклаш ва бартараф этиш тушунилади, 14-бандига асосан, ФПКиинг 67-моддаси биринчи кисмига мувофик, суд далилларга, конунга амал килган холда ишнинг хамма холатларини жамлаб, уларни суд мажлисида хар тарафлама. тўлик ва холис куриб чикиш асосида ички ишончга таяниб бахо беради.

 

19-бандига мувофик, исботлаш воситадари деганда, фукаролик процессуал нормаларида назарда тутилган ишни хал килиш учун ахамиятга эга булган холатлар хакидаги маълумотлар тушунилади. ФПКнинг 57-моддаси биринчи кисмига мувофик. б) маълумотлар куйидаги воситалар, яъни тарафлар ва учинчи шахслар хамда уларнинг конуний вакилларининг тушунтиришлари  гувохларнинг кўрсатувлари. ёзма хакконий далиллар экспертнинг  хулосаси билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни назорат қилиш, ҳисобга олиш ва сотиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида, 2009 йил 15 июлда Вазирлар Маҳкамасининг 200-сон қарорига илова тариқасида “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низом қабул қилинди.

 

Ижро хужжати юзасидан қарздор жисмоний шахсга мулк хуқуқи асосида тегишли бўлган ёки унинг умумий мулкдаги улуши бўлган ягона уйга (квартирга), агар қарздор ва унинг оила аъзолари унда доимий равишда яшаётган бўлса қаратилмайди. Шунингдек, қарздор ва унинг оила аъзоларининг нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган биринчи эхтиёждаги мол-мулкларга (дўкон, чойхона шунга ўхшаш тирикчилик манбаии хисобланган объект) қаратилиши мумкин эмас.Менда хеч вақо йўқ.Мол-мулкимни хатлаш учун мени аввал моддий аҳволимни ўрганиб чиқиш лозим бўлади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 апрелдаги 110-сон “Қарздор ва унинг оиласининг нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори мавжуд ва мазкур рўйхатда батафсил маълумот берилган.Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 13-сонли қарорининг 18-бандида, Фуқаролик процессуал кодексининг 216-моддасига биноан иш бўйича ҳал қилув қарори чиқарган суд ёки ҳал қилув қарорини ижро этиш жойидаги суд ишда иштирок этаётган шахсларнинг аризасига кўра алоҳида ҳолларда, тарафларнинг мулкий аҳволи, қарздорнинг касаллиги ёки бошқа эътиборга молик ҳолатларни ҳисобга олиб, (жавобгар ёки даъвогар) аппеляция ёки касация шикояти келтирганида ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга йўл қўйиши, шунингдек, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли. Бундай мазмундаги аризалар ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Бу шахсларнинг судга келмаганликлари қўйилган масалани ҳал этишга тўсқинлик қилмайди.Ушбу масалани ҳал қилинишида суд томонидан ундирувчининг манфаатлари ҳисобга олиниши лозим.

 

  Юқори судлар кассация шикояти ва протестларни кўриш билан биринчи иснтанция судларининг хатоларини тузатади ва шу билан одил судловнинг тўғри амалга оширилишига, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда қатнашувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради, қуйи судларнинг қарорларини текшириш билан уларни тўғри ва қонуний ҳал қилув қарорларини чиқариш учун йўллайди, улардан қонунларни тўғри тадбиқ этишни талаб этади ва улар устидан назорат олиб боради. Суд ишни бир томонлама кўриб ҳал этганлигини, ишга алоқадор гувоҳларни чақирмаганлигини, менинг даъвоимни ҳисобга олиб, ишни кассация тартибида атрофлича кўриб чиқиш лозим деб ҳисоблайман.

Диникулов Хайрбек