ФИРИБГАРЛАРГА ЖАЗО БОРМИ?

2015 йил 23 сентябр куни эрталаб соат 09-30 ларда Зомин туманидаги Яккабоғ Даштобод блок постида житон номери №0185 бўлган Санжар исмли (ўзини таништирмаган) ЙХХБ инспектори ўзига берилган ваколатдан четга чиқиб, жуда қўпол равишда, (“Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларида хизматни ўташ тўғрисидаги муваққат Низом”нинг 69-моддаси (ички ишлар идоралари хизматида қолишга нолойиқ хатти-ҳаракатлар содир этиб) талабларини қўпол равишда бузиб, Даштобод шаҳри, Беруний МФЙ, Бобур кўчаси, 31-уй, 7-хонадонда яшовчи ўртакаш Саидов Умиднинг манфаатларида ноқонуний хатти-харакат содир этган.
У бирорта суднинг тегишли қарори бўлмай туриб, ёки Суд ижрочиларининг ижро варақасини кўрсатмай, қароқчилардек хизмат вазифасини суистеъмол қилиб, Жиззах вилояти, Халкобод махалласи, Э.Худойкулов кўчаси, 33-уйда яшовчи Саитов Ровшанга тегишли бўлган ГБАСПГ НЕКСИЯ CLE СК маркали 2010 йилда ишлаб чиқарилган 25А022ВА давлат ракамли, 2014 йил 14 октябрдаги AL №051538 JZ сонли ишночнома билан 2017 йил 14 йил октябргача 5.300 АҚШ доллари беришим хисобига менга хайдаш (бошкариш) хукуки берилган автомашинани Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ алоҳида ЙПХ отряди биринчи сафарбарлик гуруҳи ЙПХ катта инспектори С.Х.Норбоев арестга олишиб,фуқаро Аллабердиев Фаррух Мустафоқул ўғлига нисбатан UZ-14-серияли 25-566499-рақамли маъмурий баённома расмийлаштиришиб, ноқонуний тарзда эгасига топшириб юборди.
Шунингдек 14.10.2014 йилда фуқаро Р.Саитов томонидан Даштобод шаҳар, Бобур кўчаси, 31-уй, 7-хонадонда яшовчи фуқаролар А.Алабердиев ва Ф.Аллабердиеваларга ГБАСПГ НЕКСИЯ CLE СК маркали 2010 йилда ишлаб чиқарилган 25А022ВА давлат ракамли автомашинани бошқариш учун берилган ишончнома 23.09.2015 йилда Жиззах шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси томонидан бекор қилинган.Мен мазкур авотмашинадан бепул фойдаланиш учун Саидов Умидга 9 ой давомида жами 8.500 АҚШ доллари берганман.Хўш нотариуснинг битимига ишонайми ёки ўртакаш воситачиларгами? Улар ким бўлишидан қаттъий назар мен уларга пул берганман.Сабабсиз улардан хакимни талаб килаётганим йўқ.
Узбекистон Республикаси ФКнинг 234-моддасига кура, мажбурият – фукаролик хукукий муносабати булиб, унга асосан бир шахс (карздор) бошка шахс (кредитор) фойдасига муайян харакатни амалга оширишга, чунончи: мол- мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар курсатиш. пул тулаш ва хоказо ёки муайян харакатдан ўзини саклашга мажбур булади, кредитор эса – карздордан узининг млжбуриятларини бажаришни талаб килиш хукукига эта булади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш ннтижасида хамда мазкур Фукаролик кодексида курсатилган бошка асослардан келиб чикади.
Узбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил сентябрдаги “Фукаролик кодексини тадби килишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 16-сон Карорнинг 21-банди 5-банди 2-кисмига кура, суд низони хал этишда битимнинг хакикийлигини тасдиклаш учун манфаатдор томонлар такдим этган езма далиллар (тасдикланмагаи шартнома, тилхат)нинг хакикийлигига ишонч ҳосил килиши лозим. Суд мазкур холатда жавобгарлар томонидан тилхатни ёзиб берганлиги еки булмасам шахсан пулни кабул килиб олиб имзолаганлиги тасдиклаган бу холат тарафларнинг ва гувохларнинг тушунтиришлари билан уз исботини топади.
Узбекистон Республикаси ФКнинг 732-моддасига кура, карз шартномаси буйича бир тараф (карз берувчи) иккинчи тарафга (карз олувчига) пул ёки шу турга хос аломатлари билан белгиланган бошка ашёларни мулк килиб беради, карз олувчи эса карз берувчига бир йула ёки булиб-булиб, ушанча суммадаги пулни ёки карзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва микдорига баравар ашёларни карз суммасини кайтариб бериш мажбуриятини олади.
Узбекистон Республикаси ФКнинг 234-моддасига кура, мажбурият – фукаролик хукукий муносабати булиб, унга асосан бир шахс (карздор) бошка шахс (кредитор фойдасига муайян харакатни амалга оширишга, чунончи: мол- мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар курсатиш, пул тулаш ва хоказо еки муайян харакатдан узини саклашга мажбур булади, кредитор эса – карздордан узининг мажбуриятларини бажаришни талаб килиш хукукига эга булади, 735-моддасига кура эса карз олувчи олинган карз суммасини карз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда карз берувчига кайтариши шарт. Узбекистан Рсспубликаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 2 окгябрдаги «Фукаролик ишларини куришда судлар томонидан далилларга «оид конун нормаларини куллашнинг айрим масалалари тугрисида»ги №11-сонли Карорининг 20-бандига асосан тарафлар ва учинчи шахсларнииг тушунтиришлари деганда ФПКнинг мазмунидан келиб чиккан холда, иш учун ахамиятга эга булган холатлар тугрисидаги маьлумотларни судга хабар килиши назарда тутилади, тушунтиришлар оғзаки ва ёзма тарзда берилиши мумкин, талабининг тан олиниши тарафни кейинчалик тан олинган ушбу фактни исботлашдан озод қилади.
Пленум Карорининг 13-бандига биноан, судлар назарда тутишлари лозимки, далилларни текшириш деганда, бир далилни бошка далиллар ёрдамида текшириш шунингдек, агар такдим килинган далилларда карама-каршиликлар булса, уларни аниклаш ва бартараф этиш тушунилади, 14-бандига асосан, ФПКиинг 67-моддаси биринчи кисмига мувофик, суд далилларга, конунга амал килган холда ишнинг хамма холатларини жамлаб, уларни суд мажлисида хар тарафлама. тўлик ва холис куриб чикиш асосида ички ишончга таяниб бахо беради. 19-бандига мувофик, исботлаш воситадари деганда, фукаролик процессуал нормаларида назарда тутилган ишни хал килиш учун ахамиятга эга булган холатлар хакидаги маълумотлар тушунилади. ФПКиинг 57-моддаси биринчи кисмига мувофик. б) маълумотлар куйидаги воситалар, яъни тарафлар ва учинчи шахслар хамда уларнинг конуний вакилларининг тушунтиришлари гувохларнинг кўрсатувлари ёзма хакконий далиллар экспертнинг хулосаси билан белгиланади.
Бир йилнинг ичида юкори ташкилот ва идораларга 40 марта хат ёздим.Фойдаси бўлмади.Энди қайга борай, яна ким қолди-ю, қайси идора қолди менинг дардимни эшитмаган ?
Бозоров Шуҳрат