Ҳуқуқий давлатда қурол — қонундир

Қарийиб 14 йилдан буён Гулистон шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган “Қўқон буюм бозори”да савдо сотиқ билан шуғулланиб келамиз.
“ALIAKBAR NUR” МЧЖ билан хамкорликда фаолиятини олиб бораётган, биз билган Артықова Дилфуза рахбарлик қилаётган “Артықова Д” ЯТТ ўртасида 2017 йил 05 август кунги №46-сонли “Ижара шартномаси”га асосан, Гулистон шаҳар, Носир Зокиров кўчасида жойлашган, кадастр рақами:121003010302400001 бўлган, хамда 15,6 кв.м майдондан иборат №59-сонли савдо дўкони ижарага олинган.Ҳақиқатдан ҳам Артықова Дилфуза 2009 йилдан буён Гулистон шаҳар “Қўқон бозори”даги Д.Мансуровага тегишли бўлган 54-59-сонли савдо дўконларида ижара шартномасига асосан ишлаб келади.Бундан ташқари мазкур дўкон учун Артықова Дилфуза бошидан Д.Мансурованинг топшириғи билан “шапкаси” учун фуқаро Жўраева Қумрининг қўлига 2.500 АҚШ доллари миқдорида пул бериб қўйганини биламиз.Бу сумма хар ойда ижара учун тўланадиган суммадан ташқари берилган маблағдир.Бундан ташқари Қумри ва Ихтиёр деган фуқаролар қанақа кийим-кечак олса пулини тўламай чиқиб кетар эди.Энди бугунги кунга келиб, ижарага берувчи ва Мансурова Севара Маъруфовна гўёки 2016 йилнинг апрель ойидан август ойига қадар отаси ва бошқа оила аъзоларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиши муносабаати билан Артықова Дилфузадан олган 2.500 АҚШ доллари миқдоридаги хориж валютасини тан олмай, унга нисбатан иқтисодий ишлар бўйича Гулистон туманлараро судига “савдо дўконидан мажбурий тарзда чиқариш хамда ижара хаққини ундириш” ҳақидаги даъво талаби билан чиққан. (ўша пайтда суднинг хукми билан Мансуров М.ва оила аъзоларига нисбатан суднинг муайян ҳуқуқдан махрум қилиш жазоси қўлланилган бўлиши ва уларнинг савдо фаолияти музлатилган бўлиши мумкин эди)Даъвогар ўз даъво аризасида Гулистон шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган “ALIAKBAR NUR” МЧЖ 2017 йил 08 август кунги №47-сонли ижара шартномасини мавжудлигини важ қилиб кўрсатиб, Гулистон шаҳар, Носир Зокиров кўчасида жойлашган, кадастр рақами:121003010302400001 бўлган,10,7 кв. метрдан иборат майдонга эга №54-сонли савдо дўконини Артықова Дилфузага тегишли бўлган “ASILA FAYZ SAVDO” хусусий корхонасидан кечиктирилган ижара хаққи тўловини 13.500 000(ўн уч миллион беш юз минг)сўм, шунингдек гўёки тўловни кечиктирган кунлари учун пеня миқдори асосий қарздан 50% ошмаган миқдорда 6.750 000(олти миллион етти юз эллик минг)сўм, жами 20.250 000(йигирма миллион икки юз эллик минг)сўмни ундириб бериш хақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган.
Бундан ташқари даъвогар “ALIAKBAR NUR” МЧЖ иқтисодий ишлар бўйича Гулистон туманлараро судига “савдо дўконидан мажбурий тарзда чиқариш хамда ижара хаққини ундириш” ҳақидаги даъво талаби билан чиқиб, унда Гулистон шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган “ALIAKBAR NUR” МЧЖ билан Артықова Дилфуза рахбарлигида фаолияти олиб бораётган “Артықова Д” ЯТТ ўртасида 2017 йил 05 август кунги №46-сонли “Ижара шартномаси”га асосан, Гулистон шаҳар, Носир Зокиров кўчасида жойлашган, кадастр рақами:121003010302400001 бўлган, хамда 15,6 кв.м майдондан иборат №59-сонли савдо дўконидан мажбурий тарзда чиқариш хусусида, шунингдек савдо дўконидан фодйланганлиги учун шартнома шартларига асосан хар ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан ижара хаққини 1.000 000 сўмдан тўлаб боришлигини, иддао қилиб, хар бир кечиктирган кун учун 04% лекин асосий қарздан 50% дан ошмаган миқдорида яъни 4.100 000 сўм, жами 12.300 000 (ўн икки миллион уч юз минг)сўм Артықова Дилфузага нисбатан (пеняси билан)пул шаклида тўлатишни сўраган.
Артықова Дилфуза Д.Мансуроваларга 14 йилдан буён ижара хаққи тўлаб келади.У дўкон ичкарисида хам ташқарисида хам савдо килади. “ALIAKBAR NUR” МЧЖ корчалонлари айрим пайтлар Артықова Дилфузадан хам дўкон учун хам ташқариси учун хам 1.000 000 сўмдан ижара хаққини тўлатган пайтлари ҳам бўлди ва буни кейинчалик норозилик пайдо бўлганлиги боис кўча (девор хакки) 500 000 сўмга тушурилди.Ижара пули тўлаб, дўкондан 1(бир) метр узоқда чиқиб савдо қилган пайтларимиз хам бўлди.Хабарингиз бор хар йили август ойида жойларда мактаб ярмаркаси ташкил этилади.Ана шу пайтларда Мансурова Д.лар биздан текинга канцтовар олиб турди.Хар йили девордаги жойга хам 500 000 сўм олиб турган.Нима бу берилган маблағлар пул эмасми.Ижара ўрнини қопламайдими? Артықова Дилфузани ижара хаққини тўлаш бўйича “ALIAKBAR NUR” МЧЖдан ҳеч қандай қарзи йўқ деб ҳисоблаймиз ва бунга гувоҳлик берамиз.Агар шундай бўладиган бўлса “ALIAKBAR NUR” МЧЖ раҳбари ёки иш юритувчиси Артықова Дилфузадан дастлаб Жўраева Қумри орқали олинган 2.500 АҚШ долларини қайтарсин.Шундан кейингина Артықова Дилфуза ва бизнинг орамизда қанча қарз ёки тушунмовчилик бўлса кейин ўзимиз келишиб оламиз.Мана хадемай мамлакатимизда янги ўқув йили бошланади.Булар харидорлар эмин-эркин ўтиши лозим бўлган, ёнғин хавфсизлигини олдини олишга ҳалақит берадиган даражада савдо фаолиятини олиб бориш мумкин бўлмаган майдон ва йўлакларга мактаб ярмаркаси ташкил қилиб, яна бизга ўхшаган савдогарлардан 500 000 сўмгача ижара хаққи олишмоқчи бўлишяпти.Давлат сиёсатида «Ҳуқуқий давлатда қурол хам, қалқон ҳам қонундир» дейилади.Биз-ку ижара хаққи ва бошқа мажбуриятларимни бажаряпмиз.Шундай экан бозор худудида дўконларини ижарага берувчиларнинг хам мажбуриятларига бир назар солайлик.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.Суд, прокуратура, ДСИга яхши маълумки, қуйидагилар бозорлар ва уларнинг филиаллари даромадларининг манбаалари ҳисобланади:бир марталик йиғимдан тушумлар ва ижара тўловидан олинган даромадлар.Хўш шундай экан “ALIAKBAR NUR” МЧЖ раҳбари Артықова Дилфуза ва биз каби бошқа ижарада туриб ишлаётган тадбиркорлардан тушган ижара йиғимидан давлатга солиқ ёки бошқа тўловларни амалга оширяптими шу масалани кўриб чиқиш лозим бўлади.Чунки мактаб ярмаркасида қарийиб барча тадбиркорлар иштирок этишга мўмайгина даромад қилишга харакат қилади. Маълумки, тадбиркорлик фаолияти солиқ назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилиши лозим. Чунки ажара тўловлари бозор комплексининг даромадлари хисобланади.Чунки, “ALIAKBAR NUR” МЧЖ бозор худудида фаолият юргизмоқда.Бу субъект давлатдан даромад солиғини яширишга хаққи йўқ.Ўзбекистон Республикаси ДСҚ томонидан 2013 йил 27 майда “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат қилишни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом қабул қилинган.Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 18 моддасига кўра якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол- мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширувчи жисмоний шахсдир.Биз билган Артықова Дилфуза ЯТТ сифатида давлат солиқ тўловларини амалга ошириб келмоқда.Агар юридик шахслар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни молия-хўжалик фаолиятининг ҳисобот давридаги натижаларига асосланиб тўлайдиган бўлишса, якка тартибдаги тадбиркорлар улардан фарқли равишда қатъий белгиланган солиқ тўловчилар ҳисобланишади.Яъни солиқ тўловчининг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолиятининг тури ва солиқ тўловчининг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб (энг кам иш ҳақига каррали миқдорларда) белгиланган ставкалар бўйича тўланади.Бунинг афзаллик томони шундаки, у тушум суммасига боғлиқ бўлмайди. Энди нима учун савдо дўконини тадбиркорларга ижарага бериб давлатга даромад солиғини тўламай, ўзи ижара шартномаси шартларини бузаётган ва яна судларга мурожаат қилиб тадбиркорни хонавайрон қилаётган коррупцион гуруҳларга давлат чора кўрмайди.Шуни назарда тутиш лозимки, ноқонуний савдо ёки воситачилик фаолияти учун жавобгарлик, энг аввало, тадбиркорлик фаолиятининг ноқонуний ёки (яширин) иқтисодиёт соҳасига ўтиб кетишидан, демакки, давлат назорати доирасидан чиқишидан огоҳлантириш мақсадини кўзлайди.
Назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, савдо ёки воситачилик фаолияти билан шуқулланаётган шахсларнинг ҳаракатини Жиноят кодексининг 188-моддаси билан таснифлашда маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб анча миқдорда савдо ёки воситачилик фаолияти билан шуқулланганлиги аниқланиши зарур. Олинган фойда кўп ёки жуда кўп миқдорни ташкил қилган ҳолатда тегишлилигича Жиноят кодексининг 188-моддаси 2 ёки 3-қисмларининг тавсифлаш белгилари билан малакаланади.
Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (ЖКнинг 184-моддаси) иқтисодиёт соҳасида содир этилаётган энг оқир жиноятлардан ҳисобланади ва бу ҳар бир киши томонидан қонун билан белгиланган солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдек конституциявий бурчларини қасддан бажармасликда ифодаланади. қайд этилган тоифадаги ишлар бўйича одил судловни амалга ошириш давлат солиқ органлари ва шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) ўртасида вужудга келадиган солиқ соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг қонунийлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиши лозим. Ушбу ҳукуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Жиноят кодексининг 184-моддаси диспозицияси бланкет (ҳавола қилувчи) диспозиция бўлганлиги сабабли, «даромадлар», «фойда», «солиқ тўланадиган бошқа объектлар», «солиқлар», «йиқимлар», «божлар», «бошқа тўловлар» каби тушунчаларнинг мазмунини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мурожаат қилиш лозим. Жумладан, Солиқ кодексининг 5, 6 ва 7-моддалари солиқ ва йиғимлар тушунчасини, 13, 14, 15-моддалари фойда тушунчасини ёритиб беради ва ҳоказолар, Жиноят кодексининг 184-моддаси диспозициясига биноан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳаракатда худди шунингдек, ҳаракатсизликда ҳам ифодаланиши мумкинлигидан, аммо фақат қасддан содир этилишидан келиб чиқиб тергов органлари ва судлар ҳар бир иш бўйича солиқ тўлашдан бўйин товлаётган шахснинг мақсадини ва ҳақиқий ниятини аниқлашга мажбурдирлар. Хизмат вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўлиш оқибатида ҳисобни ёки ҳисоботни чалкаштириб юбориш, фойдани ҳисоблашда хатога йўл қўйиш ҳолатларининг ўзинигина Жиноят кодексининг 184-моддаси билан тавсифлаш мумкин эмас, лекин тегишли асослар бўлган тақдирда Жиноят кодексининг 207-моддасида кўзда тутилган мансаб совуққонлиги жиноятининг таркибини ташкил этади.
Фойдани, даромадни ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни яшириш, камайтириб кўрсатиш бу фуқароларнинг ёки мансабдор шахсларнинг солиқ тўлашдан бўйин товлаш усулларидир.
Фойдани, даромадни ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни яшириш — бу солиқ органларига тақдим этиладиган тегишли ҳисобот ҳужжатларида уларни олганлик тўғрисида ҳақиқий маълумотларни қасддан кўрсатмаслик, шунингдек, уларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни яшириб қолиш мақсадида уларнинг келиб тушишини ҳисобга олиш тартибини бузганликдир.
Фойдани, даромадни ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни камайтириб кўрсатиш солиқ органларига тақдим қилинадиган ҳисобот ҳужжатларига била туриб солиқнинг миқдори тўғрисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, балки уни пасайтириш ва камайтириш томонига маълумотлар киритишда ифодаланади.
Жиноят кодекси 184-моддасида жавобгарлик назарда тутилган жиноятнинг субъекти қонунга биноан фойда, даромад ва солиқ солинадиган бошқа объектлар тўғрисида тўлиқ маълумот беришлик ва белгиланган суммани давлат фойдасига ўтказишлик вазифаси зиммасига юклатилган шахслар бўлиши мумкин. Булар қаторига мулк шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боқлиқ бухгалтерия ҳисоботини олиб бориш, ҳужжатлар тақдим қилиш зиммасига юклатилган (корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, бош ҳисобчилари ва ҳисобхонанинг мансабдор шахслари) мансабдор шахслари киради.
Қонунга биноан белгиланган ҳисобот шаклида ҳужжатлар тақдим этишга ва солиқ тўлашга мажбур бўлган жисмоний (солиқ тўловчилар) шахслар ҳам, ушбу жиноятнинг субъектлари бўлиши мумкин, ўзларининг ҳаракатлари билан фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг камайтирилишига кўмаклашган бошқа шахслар эса ушбу жиноятнинг ижрочилари эмас, балки иштирокчилари (ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи) бўлиши мумкин.
Биз мурожаатда кўрсатилган важлар юзасидан кенг қамровли ишлар олиб бориб, “ALIAKBAR NUR” МЧЖ фаолияти ва даромадини ваколатли идоралар томонидан назоратга олинишини сўраймиз.
1.Турсунқулова Маҳфуза.
2.Хотамова Мастурахон.
3.Бердиалиева Нозимахон.
4.Хайдаров Муслим.
5.Мўминова Фотима.
6.Деҳқонов Махмуджон. ва бошқалар.