ЖАЗМАННИНГ ЗЎРИ — БАНКИРНИНГ ШЎРИ

999

Отдан тушса хам бироқ эгардан тушмайдиган айрим собиқ амалдорлар “даврим келиб қолди”- дея фермер устидан от сурса одамга жуда алам қилар экан. Гоҳида ўйланиб қоламан бундай калласи катта тўраларнинг илдизи қаерга бориб тақалар экан?

Гап собиқ хокимлар, ўта айёр ва туллак, жиноят кўчасига кириб миллионларни ўмариб ўзларига мустаҳкам ин ясаб олган, кўзлари оч, нафси бузуқ баъзи кимсалар, хокимликни ташлаб яна ўз постига ўтирган Жиззахлик амалдорлар хақида кетяпти.Буни қаранг оз фурсат бўлсада Зарбдор туманига хоким бўлган Эргаш Ғайбуллаев бир пайтлар Зарбдор туманида фаолият кўрсатиб келаётган фермер Баҳром Саримсоқов ва Гулнора Якубовани  қон қақшатган эди.Бечора фермер еридан айрилиб, чорва моллари билан Бахмал туманида сарсон-саргардон ва хонавайрон бўлди. Эргаш Ғайбуллаев туманда 6 йил хоким бўлиб ишлаган бўлса, ўзининг жиноий шериги ва маслакдоши Жумаева Наргиза деган аёл билан келишиб халқ мулкини талон-тарож қилди.Хоким жазманига уйлар совға қилиб  намунали уйнинг пулини бечора фермерлар гарданига қўйиб, хатто Шарқ Юлдузи СИУда жойлашаган касб-хунар коллежи директорига тўлатди солиқ солди.Энг унумдор ерларни шўринг қурғур фермердан тортиб олиб танишларига пуллади.Эргаш Ғайбуллаев хокимлик даврида суднинг хукмига кўра 650 000 000 сўм жаримага тортилган эди.Э.Солиев хоким бўлганидан кейин фермерларга тегишли бўлган дала шийпонлари гаров сифатида олиниб, хокимнинг “еб қўйган” пулларини яна мазлум фермерлар тўлаб бериб ўзлари Агробанкнинг Зарбдор тумани филали қарздорларига айланишди. Кредит берган тижорат банклари кредитдан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида берилган кредитдан фойдаланиш бўйича доимий мониторинг (кузатув) ўтказади ва бунда олинган кредитни мақсадли сарфланаётганлигига эътибор қаратилади. Берилган кредит бошқа мақсадларда ишлатилаётганлиги аниқланса, банк кредитнинг фойдаланилмай турган қисмини муддатдан олдин қайтариб олиш хуқуқига эга.Ўз ўрнида эса айтиш жоизки, Фермер хўжалигининг бирор бир харажат тури бўйича тўловларга эхтиёжи бўлмаган ҳолларда ўша харажат тури учун кредитдан фойдаланишдан воз кечиш хуқуқига эга.

Буни қарангки 2013 йилда давлат томонидан Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасидаги  маданият саройини қайта реконструкция қилиш учун ажратилган 600.000 000 сўмлик маблағ ўша даврдаги туман хокимининг буйруғи билан молия бўлими мудир томонидан ўзлаштириб юборилган эди.Хоким Бўстон шаҳарчасидаги боғча биносини хам хамқишлоғи Р.Нурбоевага бузиб рейдирлик билан сотиб олиб бузиб кетиши учун шароит яратиб берган.Хатто Бўстон шаҳарчаси аҳолиси учун тоза ичимлик суви чиқариб бериш мақсадида давлат бюджетидан ажратилган 377.000 000 сўм пул маблағи хам талон-тарож қилинди одамлар сувсиз қолди.Намунали уйларда яшайдиган аҳоли учун қазилиши назарда тутилган артезан қудуқлари хам пул бўлиб хавога учди. Бўстон шаҳарчасидаги ўт ўчирувчилар шаҳобчаси ёнида турган ип йигирув цехи бор эди.Хоким жаноблари буни хам буздириб ерни участка сифатида сотиб юборди.”Жиззахстепстрой” ташкилоти дейсизми “Дилбар опа болалар парки” дейсизми бунга мисоллар жуда кўп тарихда.

Энди Тошкент вилоятининг собиқ хокими Рустам Қурбонназарович Холматов хақида бир оғиз ширин сўз.Бу киши хозирги кунда Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалиги ишларини юритувчи катта вакил.Аниқроқ қилиб айтганда  Рустам Холматов 2017 йил 12 апрелдан бошлаб Жиззах вилояти хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.Рустам Холматов муқаддам Чиноз тумани хокими, Тошкент вилояти хокимининг биринчи ўринбосари, Тошкент вилояти агропром раиси,Қуйи Чирчиқ тумани хокими, “Пахтасаноат илмий марказ” АЖ раиси ва Бекобод тумани хокими лавозимларида ишлаб келиб,2008 йил 16 декабр куни Президент фармони билан Тошкент вилояти хокими этиб тайинланган эди.Лекин 2011 йилда айрим компраматлар гирдобида таъмагирлик, пора олиш ва пора бериш каби “талон-тарож майдони”да урчиган коррупцияга уруниш даҳли билан хокимликдан кетган эди.1999 йилда Рустам Холматов “Шуҳрат” 2002 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.Рустам Холматовнинг кейинги фаолияти хақида яна тўхталамиз.2014 йил 21 январь куни халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтган эди унда ташкилий масала кўрилиб, Зомин тумани хокимлигига Сафаров Бахриддин Ўролович хоким этиб тайинланди.Кейинчалик бу хоким хам ишдан кетиб, яна ички ишлар идорасига ишга қайтди.Зомин туманинг айрим фермер хўжаликлари ва 7 та СИУлари 2017 йил сентябрь ойида Зарбдор тумани худудига ўтиб кетди.Энди мазкур СИУ худудида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари катта муаммоларга дуч кела бошладилар.Маҳаллийчилик, таниш-билишчилик каби иллатлар нафақат фермерларга балки Зарбдор туманига тайинланган янги хокимнинг хам йўлига тузоқ бўла бошлади.Чунки энг ҳосилдор ерлар кўринмас фонда каттаконларга хизмат қила бошлади.

Буни қарангки, 2018 йил апрель ойига келиб Зарбдор туманига янги хоким тайинланди.Эндиликда туманни Нарзулло Қўшбоқов бошқармоқда эди.Афсуски яқинда бу хокимнинг хам этигига сув қўйишди.Лавозимидан олиб ташлашди.Энди Зарбдор туманига ким хоким бўлади деган масала турибди.Туманда қарийиб 20 000 000 гектардан зиёд ерга пахта экилмоқда.Лекин бунга қаноат қилмаган бояги катталар “пахта сиёсати бу”деган шиор билан яна минг гектар ерга пахта эктириш учун фермерлар еридаги томарқа экинларини нобуд қилмоқда.Вилоят хокимлигидан қўйилган махсус одамлар хар куни дала айланиб,экин экилган томарқаларни қидириб юрибди.Бир қарич бўлиб қолган пиёз ва кунгабоқар макка экинлари тупроқ тагида қолди.Деҳқонлар сўнги нонидан махрум бўлди.Фермерларнинг айтишича ишчига томарқа бермасанг ишламайди.Унинг хам бола-чаққаси бор.Чунки фермернинг ишчига берадиган пули йўқ.Борини хам “Агробанк” Зарбдор тумани филиали бошлиғи билан келишиб юқоридаги вакиллар бермай қўйяпти.Банк фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилот хисобланади.ю у ана шу кўрсатган хизматига маълум бир миқдорда хизмат хақи олади. Банк билан фермер хўжалиги ўртасида хизмат кўрсатиш бўйича ўзаро шартнома тузилади. Мазкур шартномада банк ҳамда фермер хўжалигининг хуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилади. Ана шу шартномага мувофиқ банк фермер хўжалиги маблағларининг дахлсизлигини сақлаш, зарурият бўлганда фермер томонидан пул ўтказмаларини амалга ошириш, иш хақи учун нақд пул билан таъминлаш ва бошқа мажбуриятларни олади. Банк шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаса, фермер суд орқали уни жавобгарликка тортиши ёки ўз хисоб рақамини бошқа тижорат банкига кўчириши мумкин.

Айрим фермерлар тирикчилик илинжида эккан томарқа экинлари юқорида номлари зикир этилган собиқ хокимларга берилган янги лавозим ва ваколатлар негизида текислаб ташланяпти.Ўшани бузмасдан шартнома қил,  давлат бунча фоизини топширасан десин.Йўқ буларда инсоф йўқ диёнат иймон йўқ.Каттасидан қўрқса қўрқади лекин Худодан қўрқмайди булар.Масалан ишчи бир гектар ерга кунга боқар ёки макка дони экса бир сезонга 5-7 миллион сўм ишлаб олади.Шу даромади билан қишдан чиқади.Мендан олган бўғдойни оиласи билан ейди.Пулни эса рўзғорга ишлатади.Унда бошқа келадиган даромад йўқ.Бу ерда уларнинг ризқи қийиляпти.Масалан бошқа жойдан ишчи ёлласак бир гектар ғаллани 35.000 сўмга суғоради, оддий қилиб айтганда 20 га ғаллани суғориш учун 700 000 сўм пул керак бўлади.Мана йил бошида “Агробанк” Зарбдор тумани филиали томонидан тракторчи ва ишчиларга ойига 500 000 сўмдан маошга пул беришга ваъда қилинган эди.Лекин бу пуллар неча юз миллион сўмларни ташкил этсада фермер ҳисоб рақамига келиб тушмаган.Шу ерда ҳақли савол туғилади бу пуллар қаерга ғойиб бўлган.Механизаторларга бериладиган ун ёғ маҳсулотлари-чи! Нима фермер банкка мижоз эмасми!Банкка мижоз керакми ёки калласи катта тўралардан иборат жазман керакми!Лекин “Фозил Ориф”, “Агролайд” “Мирзо Улуғбек” каби фермер хўжалиги ерларига хеч ким тегинмаяпти.Буларнинг ерларида пиёз гуллаб яшнамоқда.Бурни қонаган “Севинч Абдуғаниева”, “Убайдулло Бобомуродов” фермер хўжаликлари хар томонлама қисувга олиняпти.Б.Сафаровга алоқаси бўлган Кулатов Анорбой ва Кулатов Бахридиднларга  3 гектарлаб эккан полиз экинлари учун “добро” берилган.Уларнинг пишагини пишт дейдиган мард топилмади.Ёки “Қор ёғди излар босилди” дегани шу-ми!Кўп фермерлариннг томорқаси хонавайрон бўлди.Вақт ўтиб кетяпти энди экин экишнинг фойдаси йўқ.Айтилишича фақат ғалладан бўшаган ерга экин экишимиз мумкин экан. Такрорий экин бу қимор ўйинидай гап ё бўлади ёки йўқ!Раҳбарият бизга агар экин экадиган бўлсанг марҳамат уни сотиб олувчи агрофирмалар билан шартнома қил деб таклиф бермоқда.Таклиф бергани нимаю ерни хайдатиб ташлагани нима!Бари бир гўр-да!Хокимият томонидан кўрсатилаётган босим пахта майдонларини кўпайтиришми ёки унумсиз ераларга пахта экилмасин деган хукумат қарорига нисбатан саботажми!.Мамлакатимизда кейинги йилларда инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган жуда кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки бу меъёрий ҳужжатлар мамлакатда ижтимоий ҳаётнинг муайян тартиб асосида бўлишини таъминлайди.Бу тартибнинг бузилиши эса ўз-ўзидан кимнингдир қонуний манфаати поймол этилишига олиб келади.Агробанкнинг Зарбдор филиалида Зариф банкер бор.Билмадим кредит амалиёт режа бўлими бошлиғими бўлиб ишлар экан.2018 йилнинг апрель ойида Зариф банкер уларга катта пул чиқариб беряпти.Зарбдор туманининг Намуна ва Ғалаба СИУ худудида етиштирилган ғалла Зомин туманидаги Турман қишлоғига олиб кетилди. Чунки, “Фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, мустақил хўжалик юритувчи субъектдир. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, қонуний таянчга эга бўлмаган ҳар қандай хатти-ҳаракатга барибир қачон бўлса ҳам чек қўйилади.Шунинг учун қилинадиган, режалаштирилаётган ҳар бир ишни бошлашдан аввал унинг қонунийлигини таъминловчи замин-ҳужжатга эга бўлиш ва шундан кейингина шахдам қадам босиб, энг аввало ўзи ва бошқаларнинг оворагарчилиги, беҳуда вақт сарфлаши ва энг муҳими асаббузарликларнинг олдини олиш ҳақида бир бора ўйлаб кўрмоқ афзал бўлса керак.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидалаганларидек , деҳқон бу ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнниг мустаҳкам таянчидир.Бу борда буюк мутафаккир Алишер Навоий “Олам аҳлининг тўқлиги, қувончи аввало, ерга уруғ сочиб, бебаҳо ноз-неъмат  етиштирадиган фидойи инсонлар меҳнатидандир” деҳқонга катта баҳо берганлар.Мен хам бир пайтлар рахбарлик лавозимларида ишлаб келдим.Зарбдор туманидаги “Намуна” СИУсида ташкил қилинган фермер хўжалигим ерида пиёз эккан эдим.

Жиззах вилояти хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Рустам Холматов ташаббуси ва буйруғи билан сурдириб ташлади.Бунинг оқибатида катта стрес ҳолатига тушиб қолиб инсульт бўлиб тўшакка михланиб қолдим- Дейди бир касалманд фермер.Кишлок хужалигида иктисодий ислохотларини чукурлаштириш билан фермер хужаликларининг урни тобора мухим ахамият касб этаётганлигини хис килиши мумкин. Биноабарин, кишлок хужалигида асосий хужалик юритувчи шакл фермер хужаликлари ривожи билан чамбарчас боглик экан, барча саъйи-харакатларимизни ушбу истикболли тизимга хизмат килишга йуналтирмок лозим.

 

Гапирса гап кўп! Бу ёғига ўзингиз баҳо беринг! Зарбдор туманига яна ким хоким бўлади-ю! Яна кимнинг шўри қурийди.Жўжани кузда санаймиз.

 

Ўзбекистон Инсон Хуқуқларини Химоя Қилиш Қўмитаси матбуот хизмати