Адоват кучлими, адолат?

Мен Қўзиев Давлат Дўсатович 31.07.1970 йилда Жиззах вилояти, Янгиобод (собиқ Ховос)тумани, Сармич МФЙда туғилганман.Маълумотим ўрта-махсус. Ички ишлар идорасида хизмат қилганман. Сармич МФЙ да маъсул котибман.
Сармич қишлоғи чегара ҳудудида жойлашган бўлиб, 5.734 нафар аҳоли истиқомат қилади.Шундан кам таъминланган оилалар 120 нафарни ташкил этади.Аҳоли ўртасида 120 нафар ногирон фуқаролар мавжуд.Сармич МФЙ раиси Эргаш Шодмонқулов (+998943415905)ва мен Қўзиев Давлат Дўсатович ўртамизда юзага келган ўзаро келишмовчилик оқибатида меҳнат таътилида бўлган пайтим менинг ўрнимга фуқаро Пўлатов Дўстмурод Олимович котиблик харакатини олиб борган.Мен Сармич МФЙ раиси ва бошқа манфаатдор шахслар томонидан ўтказилган босим, таниш-билишчилик туфайли 08.05.2018 йилдан 24.06.2018 йилга қадар серия рақами У-40 №549490 бўлган меҳнатга лаёқатсиз варақаси асосида даволанишда бўлганман.Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг талабига асосан ўз аризамга биноан ишдан бўшатилмаганман.Мени раис ўз аёнлари билан қалбаки баённома тузиб ишдан олган кўринади.Шунга қарамай суднинг тегишли қарори, ёки ишдан бўшатиш хақидаги буйруқ бўлмай туриб, мен ўтирган хона тинтув қилиниб хужжатларга даҳл қилинган.Мен Қўзиев Давлат Дўсатовичнинг юқорида зикр этилган масалалар бўйича қилган оғзаки мурожаатимга асосан шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Инсон хуқуқлари мустақил ташкилоти Жиззах вилояти бўлими раиси Шуҳрат Мамасолиев ва Ҳалқаро Инсон Ҳуқуқларини Химоя Қилиш Қўмитаси вакили Турсун Бек Тўразода Янгиобод тумани хокими И.Матиев ҳузурида бўлишиб, мазкур масалани жойнинг ўзида ҳал қилиш мақсадга мувофиқлигини таклиф қилган эдилар.Хоким ҳуқуқ химоячиларининг таклифларини маъқуллаб, масалани жойнинг ўзида ҳал қилишга келишганлар.Лекин шунга қарамай Эргаш Шодмонқулов хоким ҳузурида умуман ишга алоқаси бўлмаган провакацион гапларни топиб, Халқаро Инсон Хуқуқларини Химоя Қилиш қўмитаси вакили устидан бўҳтон гапларни айтган.
Зеро,БМТнинг Ҳуқуқ Ҳимоячилари тўғрисидаги Декларациясига кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари – булар “якка ёки бошқалар билан биргаликда инсон ҳуқуқларини тарғиб қилаётган ёки ҳимоя қилинишини талаб қилаётган кишилардир”. “Ҳуқуқ ҳимоячиси” тушунчаси нуфузли ноҳукумат ташкилотининг вакили дегани.
Хўш Сармич МФЙ раиси билан маъсул котиб ўртасида низо қаердан келиб чиқди.Нима учун Қўзиев Давлат буйруқда бўла туриб, бошқа шахс унинг вазифасини фаол бажариб келди.Нима маҳаллада манфаатдорлик шунчалик зўрми!Котибнинг жойига номзодлар чиқиб қолди.Маҳалла институтитини ривожлантириш аслида бу жамиятни эркинлаштиришдан иборатдир.Маълумингизким, муҳтож оилаларга маҳалла қўмиталари орқали қўшимча манбаларни жалб этган ҳолда моддий ёрдам кўрсатишни оширишдан иборат.Бунда Ахолининг оммавий таркиби сони, моддий турмуш даражаси, даромади, оилавий муносабатларни ва шу каби масалаларни уз ичига олинади. Ахолининг мухтож табакаларини ижтимоий химоялаш сира кечиктириб булмайдиган, энг устивор вазифа, амалий харакатларнинг энг асосий коидаси булиб келди ва шундай булиб колади. Мен раисдан фақат камбағал оғир иқтисодий аҳволда яшайдиган фуқароларни химоя қилишни сўраганман.Буларнинг барчасида аҳолининг ночор қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда маҳалла қўмитасининг ўрни ва аҳамияти бор.
Маҳалла оқсоқоли ва махсус комиссия ёйинки унинг маъсул котиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 августдаги қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ тарзда тайинланадиган моддий ёрдам пулини олишга муҳтожларни хисобга олиш ва уларга комиссия хулосаси асосида нафақа тайинлаш ишларига маъсулдирлар.Чунки ушбу Низомда аҳолини муайян ижтимоий ҳимоялашга оид тадбирларни рўёбга чиқаришда кам таъминланган оилаларга давлат мададини бериш мақсади кўзланган бўлиб буни махалла нафака тайинлаш комисияси ўрганиб чиқиши шарт.Шу боис, бундай ойлик моддий ёрдам оилага 6 (олти) ой муддатга, унинг миқдори энг кам иш ҳақининг шу вақтда амалда бўлган 1,5 дан 3 (уч) бараваригача миқдорида белгиланади.Ушбу муддат тугагач, агар оилада моддий аҳвол яхшиланмаган бўлса, ёрдам мазкур Низомда белгиланган янги муддатга тайинланиши мумкин.
Агар, аризачи узоқ (бир ойдан кўпроқ) вақт бўлмаган ёки вафот этган ҳолларда моддий ёрдам оиланинг балоғатга етган бошқа аъзосига тўланиши мумкин. Бундай ёрдамни олиш учун мазкур ҳолатлар содир бўлган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай мурожаат қилинган бўлиши керак.Ахоли Сармич МФЙ раисидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йилдаги 44-сонли қарорини 8-банди, Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам хар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори аниқланаётган давр учун белгиланган энг кам ойлик иш хаққининг 1.5 баравардан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади деб кўрсатилганлигини инобатга олиб, хужжатлар расмийлаштирилишини сўрашган.Бу борада котиб томонидан хужжатлар қабул қилиб олинган ва комиссия уни маъқуллаган ёхуд рад этган бўлиши мумкин.
Аммо шунча камомад қаердан келиб чиққан.Лекин мен хато қилган бўлишим мумкин бутун бошли комиссия турганида.Тўғри прокуртура текширувидан кейин мен йўл қўйилган камчиликларни бартараф этганман.Лекин нима учун яна бу мажоро давом этмоқда.Ижтимоий химоя қонун билан белгилаб қўйилган бўлса.Маҳалла раиси борингки комиссия бунга риоя қилган бўлса яна қаерда хато кетди.Ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йилдаги 44-сонли қарорини 24-бандида, агар оиланинг мехнатга лаёкатли хар бир аъзосининг ўртача ойлик иш хақи ёки даромадлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларда даромад суммаси кўрсатилмаган бўлса ёки энг кам ойлик иш хаққининг 2.5 бараваридан кам сумма кўрсатилган бўлса, у холда оиланинг ўртача ойлик жами даромадини хисоблаш учун даромадни нормативдан паст кўрсатган ёки даромади мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаган оила аъзоларининг хар бирига нафақа ёки моддий ёрдамга мурожаат қилинган ойда белгиланган энг кам ойлик иш хаққининг 2.5 бараварига тенг бўлган норматив даромад миқдори қабул қилинади.Болани парвариш қилиш нафақаси қўрғон, қишлоқ, овул, маҳалла фуқаролари йиғини ёки махсус ваколатли комиссия томонидан, она ёки амалда болани парвариш қилаётган бошқа шахс қўрғон, қишлоқ, овул, маҳалла фуқаролар йиғини раиси номига берадиган аризасига асосан тайинланади.Ариза ҳудудида мазкур шахс рўйхатдан ўтказилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига берилади.
Мени ўрнимга ишлаб нафақа тайинлашда иштирок этган, хулоса берган сохта котиб Пўлатов Дўстмурод Олимович ва комиссия ишини келинглар борича реал тафтиш қилайлик.Мен ўзимга жавоб берай улар ўзига жавоб берсин.Хукумат томонидан ижтимоий химоя мақсадида ажратилган маблағлар талон-тарож қилинган бўлса фош қилайлик.Раис Шодмонқулов Эргаш ва у билан ўзаро тил бириктирган гумаштлари қонун олдида жавоб берсин.
Мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган оилалардаги ишламайдиган оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) болани парвариш қилиш нафақаси оила даромадини ҳисобга олган ҳолда тайинланади.Оила аъзолари ҳар бирининг ўртача даромади белгиланган мезонга мувофиқлигини таҳлил қилиш натижалари бўйича ва комиссия хулосаси асосида болани парвариш қилиш нафақасини олишга муҳтож оилалар рўйхати тузилади, у қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла фуқароларининг йиғини кўриб чиқишига киритилади.
Нафақа тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла фуқароларининг йиғини ёки у махсус ваколат берган комиссия томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Агар унга қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла фуқаролар йиғини иштирокчиларининг (комиссия аъзоларининг) ярмидан кўпи овоз берса, қарор қабул қилинган ҳисобланади.
Қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла фуқароларининг йиғини, шунингдек махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарор баённома билан расмийлаштирилади. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисидан
Сармич МФЙ маъсул котиби мен Қўзиев Давлат Дўсатовичга нисбатан тузилган оралиқ далолатномадан кейин юз берган камчиликларни аниқлаш учун прокуратура органи нафақа тайинлашнинг мана шу қонун меъёрлари асосида назорат тафтиш ишларини жалб қилган ҳолда суриштирув олиб бориши ва шу орқали давлат бюджети параметрлари асосида ажратилган лимит талон-тарож қилинганлиги очиқланади ва бу мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайман.Зеро, шундан кейин Сармич МФЙ маъсул котиби вазифасида ишлаб келган мен Қўзиев Давлат Дўсатовичга нисбатан бўлаётган тазйиқлар барҳам топар деган умиддаман.Тағинам ким билсин адоват кучлими адолат? Билмадим!Лекин ҳақ йўлида курашда давом этаман.
Қўзиев Давлат
Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Сармич ҚФЙ, Юқори Сармич қишлоғида яшовчи, 31.07.1970 йилда туғилган фуқаро Қўзиев Давлат Дўсатовичдан.тел:+998932933670