Зўровонликка чора йўқми?

Aкам Жуманазаров Ғулом Шириновичнинг фарзандлари Ширинов Ғофир ва Ширинов Азизбеклар 03.06.2018 йилда уни ўз уйида қасддан темир болға воситасида шавфқатсизларча муомилада бўлиб, калтаклаб, юрак соҳаси, курак соҳаси, орқа мия ва думғаза уст соҳларига зарб билан уриш оқибатида оғир тан жароҳати олиб, укаси Жуманазаров Ёқуб ёрдамида Зомин тумани марказий шифохонасига олиб келинади.
Лекин шифохона шифокорлари инжиқлик қилиб дастлаб 05.06.2018 йилда уни қабул қилмай 3 (уч)кун сарсон қилишади ва беморнинг қарнидошлари қистови билан 07.06.2018 йилда шошилинч тез ёрдам бўлимига олишади.Тез тиббий ёрдам тизмим бепул бўлишига қарамай темир болға билан жароҳат етказилган жабрланувчи Жуманазаров Ғулом Шириновични тамографиядан ўтиши учун 190.000 сўм тўлашиб жароҳат белгиларини аниқлашади.Бундан ташқари айрим манфаатдор шахслар томонидан қасддан содир этилган жиноятни бекитиш мақсадида беморга ақлан ноқис дейилган ташхис қўйиб Жиззах вилояти Асаб ва руҳий касалликлар шикофхонасига ётқизиш учун урунишлар бўлган. Лекин ҳанузгача Зомин тумани ИИБ томонидан Ширинов Ғофир ва Ширинов Азизбекларга нисбатан жиноят иши қўзғатилмаган.
Жиноят ишини қўзғатишнинг кечиктирилиши жиноят изини йўқолишига, иш ҳолати юзасидан тегишли сўроқ қилинувчи гувоҳларнинг кўп нарсаларни унутишига, терговни мураккаблашишига, айрим ҳолларда эса самарасиз натижага олиб келиши мумкин.
Жиноят ишини қўзғатиш учун айбли шахсни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида жабрланувчининг талаби бўлиши зарур.Алоҳида ҳолларда жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги туфайли, айбланувчига қарам бўлганлиги ёки бошқа сабабларга кўра ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини шахсан ўзи ҳимоя қила олмайдиган фавқулодда ҳолларда прокурор жабрланувчининг аризасисиз ҳам бундай жиноят ишини қўзғатиши мумкин.
Жабрдийда Жуманазаров Ғулом Шириновичнинг фарзандлари Ширинов Ғофир ва Ширинов Азизбеклар қасддан калтаклаётган пайтда учинчи шахс хам бўлган лекин у воқеа жойидан қочиб кетган.
Бу шахс иштирокчи ёки гувоҳ бўлиши мумкин эди.Содир этилган жиноят бир неча шахслар томонидан амалга оширилган бўлса, унда жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида барча жиноят содир этган шахсларни ишга жалб қилиш лозим бўлади.Юқорида қайд этилган жиноят Жуманазаров Ғулом Шириновични жисмонан йўқ қилишга қаратилган бўлиши мумкин эди.Жиноятнинг асл мотиви мерос ёки молу-мулк бўлиши хам мумкин.Жабрланувчининг турмуш ўртоғи Исмоилова Зарифа хамшира лавозимида ишлайди.Балки у ўз имкониятидан фойдаланиб фарзандлари содир этган жиноятни яшириш мақсадида кучли психиотроп дориларни ишлатилишига тарфафдор бўлиш эҳтимоли бўлиши мумкин.Тергов органи мазкур масалаларга эътибор қаратиши лозим деб ҳисоблайман.Зеро Жуманазаров Ғулом фарзандлари томонидан ўта шафқатсизларча калтаклангунига қадар руҳий жиҳатдан бетоб бўлмаган.
Мазкур шахснинг ақли норасо ҳолатда ижтимоий ҳавфли қилмишни содир этганлиги, ёки жиноят содир этгандан сўнг руҳий касалликка чалинганлигини тасдиқловчи асослар мавжуд эмас.Шу боис хеч бир идора уни судьянинг тиббий усулдаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асосларга риоя қилинган холда чиқарган ажримисиз асаб ва руҳий касалликлар диспансерига ётқизиш қонунга зиддир. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра фуқаролар ариза ва шикоят билан оммавий ахборот воситалаирга хам мурожаат қилиш хуқуқи кафолатланган.
Сиздан аризамда келтирилган важлар юзасидан қонуний қарор қабул қилиншини сўрайман.
Жуманазаров Рўзибой, «Жиззах вилояти, Зомин тумани, Навбаҳор МФЙ