ИШДАН НОҲАҚ БЎШАТИЛГАН ЭДИМ

GAI

Муқаддам судланмаганман. Дастлаб ички ишлар идорлари тизимига ишга кириб, 9 ой ичида кичик сержант унвонини олганман. 2003 йил Сирдарё вилояти ИИБ ЙХХБ инспектор лавозимида иш бошлаб, 2004 йил 25 октябрь ойида Ширин постида ишлаб юрган пайтимда ўзимга номаълум бўлган сабабларга кўра ишдан олинганман.

Мен Ходжимов Нодирбек Ахматович хозирги кунда Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ғалаба СИУ, Тинчлик МФЙда яшаб келаман.Маълумотим ўрта-махсус. Муқаддам судланмаганман.Дастлаб ички ишлар идорлари тизимига ишга кириб 9 ой ичида кичик сержант унвонини олганман. 2003 йил Сирдарё вилояти ИИБ ЙХХБ инспектор лавозимида иш бошлаб, 2004 йил 25 октябрь ойида Ширин постида ишлаб юрган пайтимда узимга номаълум булган сабабларга кўра ишдан олинганман.Гувоҳномамда кичик сержант унвони ёзилган бўлиб, ишдан кетишим хақидаги буйруқда оддий инспекторлигим қайд этилган.

Мени иштирокимсиз қандайдир хизмат вазифамни назорат килишга хукуки ёки ваколати булмаган ходимлар капитан А.Журабоев, лейтенант М.Эгамбердиев, капитан М.Алиев, дивизия командири Жамол Холиков ва капитан Алимов А.лар имзоси билан расмийлаштирилган хулоса асосида Сирдарё вилояти ЙХХБсида мени ишдан олиш масаласи мухокама қилинган.Мен мазкур баённома тузиш харакатларида шахсан  иштирок этмаганман.Бу хакда ёки унвонимни олиб ташлаб оддий ходим сифатида ишдан бушатилишим хеч бир меъёрга тугри келмайди.Унвоним тушурилганлиги хакида буйрук йук.Гуохномамни алмаштириш лозимлиги хакида менга хабар берилмаган.Ишдан кетишим хакидаги буйрукда «сафдор» курсатилган.Бундай ноаникликлардан маълумки, бу ерда мени ишдан кетишимга оид хужжатлар сохталаштирилиб расмийлаштирилган.Фикри ожизимча ишдан кетишимга хеч кандай асос йук.

Факат уша пайтдаги дивизия командири майор Халиков Жамолнинг оғайни-танишини хизмат вазифам такозосидан келиб чикиб, йулда тухтатиб хужжат талаб килганлигм учун у принципга бориб «Сени барибир ишдан четлаштираман, рахбарият сени гапингга ишонадими меникигами» деб айтган эди.Бундан хулоса килиш мумкинки уша пайтда менинг такдирмни хал килишда Сирдарё вилояти ИИБ ЙХХБ рахбарияти менга нисбатан содир этилган адолатсизликни рагбатлантириб, мени хак-хукукларимни химоя килмади.Бу холатни аниклаш учун жойнинг узида сифатли хизмат текшируви утказиш лозим деб хисоблайман.Чунки мен жиноят килганим йук ёки хизмат вазифамни ўташ пайтида ички интизомни бузганим йук.

Рахабарият ишдан кетишим хақидаги буруқдан кўчирма берилмаган ёки ўзимни ўзим химоя қилиш учун шароит ва имконият яратиб берилмасдан, огоҳлантирилмасдан эгаллаб турган  лавозимидан олиб ташланганман.Мен нима хақда айбланганман ёки ички интизомни қай тартибда бузганман бундан бехабарман.Мен ўз хизмат вазифамни хар доим чин кўнгилдан бажариб келганман.Шундай килиб Сирдарё вилояти ИИБнинг 2004 йил 25 октябрь кунги «шахсий таркиб буйича» 64-сонли буйругига кура ЙХХБ алохида йул-патрул хизмати отряди биринчи сафарбар гурухи йул-патрул хизмати инспектори (кичик сержант) сафдор Ходжимов Н.А. ишдан бушатилсин дея хужжат тайёрлашган.

Сирдарё вилоят ИИБнинг 25.11.2004 йилдаги буйруғи билан “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идорларида хизматни ўташ тўғрисидаги муваққат Низом”нинг 69-моддаси(ички ишлар идорлари хизматида қолишга нолойиқ хатти-харкатлар содир этганлиги)га мувофиқ ички ишлар идоралари хизматидан бўшатилганман.Лекин бундай булгани йук.Бундай булишига уларда хеч бир асос йук.

Сирдарё вилояти ИИБ кадрлар билан ишлаш мутасаддилари хеч бир асоссиз эрта хулосага келиб, нотугри карор кабул килишган.Мен бундай нохаклик хусусида Узбекистон Республикаси ИИВга, хукумат порталига, Бош прокуратурага ва Сирдарё вилояти ИИБга бир неча маротаба ёзма равишда мурожаатлар билан чикдим.Лекин хеч кандай натижа булмади. Менга нисбатан нохалик бўлди деб тушунаман. Мен ўз хизмат вазифамни хар доим чин кўнгилдан сидкидилдан бажариб келганман.Мен бугунги кунда реаблитацияга муҳтожман.Конституциямизга биноан ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароит-ларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Реабилитациянинг маънавий мақсади – айбсиз фуқаронинг оммавий ва хизмат соҳасига доир ҳуқуқдан  маҳрум бўлишини бартараф этиш, жамиятда унинг ҳалол номини тиклаш. Фуқаро ўзининг айбсизлиги ёки айбдорлигини исбот қилишдан озод этилади.Жамият ҳар бир айбсиз одам реабилитация қилинишидан манфаатдордир. Шунинг учун реабилитацияни амалга ошириш суриштирув органи, терговчи, прокуратура ва суднинг муҳим вазифаси ҳисобланади.

Мен ўз фаолияти давомида  Ўзбекистон Республикаси  ИИВнинг тегишли соҳавий буйруқ ва кўрсатма талабларини оқилона бажариб ички тартибни бузмаган.“Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идорларида хизматни ўташ тўғрисидаги муваққат Низом”нинг 69-моддасига кўра зид равишда ички ишлар идорлари хизматида қолмасликка оид нолойиқ хатти-харакатлар содир этмаганман.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  10 апрель кунги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар хуқуқлари ва эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли химоя қилишни таъминлашда уларнинг маъсулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талаблари асосида ички ишлар тизимида бундан кейин ишлашни давом эттиришига халақит берадиган асослар йук.

Мана шу давр ичида ўз хак-хукукларимни химоя килиш максадида жуда кўп идора ва вазирликларга мурожаат килдим лекин бирон бир ижобий натижа бўлмади.Бутун умидим давлатимиз рахбаридан.

 Сиздан мурожаатимда келтирилган важлар буйича мени ишдан кетишим сабабларини аниклаш максадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги томонидан сифатли ва тезкор хизмат текшируви утказилиб  мени ички ишлар сафларига кайтишим учун адолат таъминланишини сўрайман.Келажакда Ватанимга, Президентимга ва Халкимизга сидкидилдан хизмат килиш менинг ягона максадим.

Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, «Ҳақиқат» МФЙ, Дўстлик кўчаси, 10-уй, 2-хонадонда доимий рўйҳатда турувчи, Жиззах вилояти, Зомин тумани, Тинчлик ҚФЙ, Х.Олимжон кўчаси, 17-уйда яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро Ходжимов Нодирбек Ахматович тел:+998932959006.+998943535661.