Тошкентда зўровонлик, милиция жим

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Бек барака” универсал бозори ҳудудида сурхондарёлик тадбиркор Жуманазар Толмасов калтакланди. Куппа-кундузи, кўпчиликнинг кўз ўнгида муштумзўрлар томонидан содир этилган бу жиноят ҳудуд кузатув камерасига қайд қилинган.
Зангиота тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактика инспекторлари мазкур ҳодиса юзасидан тадбиркордан ариза ёздириб олигнаига қарийб бир ойдан ошди. Бу орада жанроҳат излари битиб, Толмасов соғаймоқда. Аммо содир этилган жиноят юзасидан на сўроқ олиб борилди, ва бирор киши тергов қилинди.
Энди савол туғилади: наҳотки, жамоатчиликнинг кўз ўнгида бирор бироқни калтаклаб кетаверади-ю, милиция томонидан бирор ҳаракат қилинмайди? Ёки содир этилган қоунбузарликни хаспўшлаш, жиноят ишини ёпиш аллақачон урфга кирганми?
Бир неча кун аввал Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ИИБда милиция қиёфасидаги йиртқичларнинг кўрсатган томошаси нафақат бутун Ўзбекистон аҳолисини, балки дунёни ларзага келтирди. Ожиза аёлнинг ИИБ биносида таҳқирланиши бутун милиция тизимидаги чиркинликларни кўрсатди. Жамоатчилик шов-шувларидан сўнг Каттақўрғон шаҳар ИИБ мутасаддилари ишдан ҳайдалиб, зўровон милиционерлар қамоққа олинди.
Эҳтимол, Жуманазар Томасовнинг иши очилиши учун ҳам айнан шунақа шов-шувлар керакдир?! Ахир, тиббиёт экспертизаси ўтказилганига ҳам бир ойдан ошди. Лекин, қонун посбонлари ҳаракатидан дарак йўқ. Ким билади, зўровонлар билан милиция ниқобидаги зўровонларнинг тили бирдир, а лаббай?