“ЮЛҒИЧ БАНК”НИНГ НАЙРАНГЛАРИ

QQB

Биз махсус тузилган бизнес лойиҳа бўйича 230 (икки юзи ўттиз миллион) сўмлик, 220 метр чукурликдан 219 диаметрлик трубада сув чиқариш учун вертикал қудуқ қаздиришни бошладик ва 365 метр чуқурликдан сув чиқаришга мувафақ бўлдик.Бу ишларни бажаришда «Хуррият савдо» хусусий қурилиш корхонаси томонидан 225 (икки юзи йигирма беш миллион) сўмлик иш бажарилди.

Бу қудуқ учун қисман тўлов олдиндан 116 400 000 (бир юз ўн олти миллион тўрт юз минг) сўмлик банк тўлови ўтказилди, бундан ташқари «Хуррият савдо» хусусий қурилиш корхонасига 71 (етмиш бир миллион) сўмлик арматура ва металл маҳсулотлари, 30 (ўттиз миллон) сўмлик пишшиқ ғишт, 54 (эллик тўрт миллион) сўмлик цемент жами 144 700 000 (бир юзи кирк тўрт миллион етти юз минг) сўмлик маҳсулот 15.08.2014 йилда М4-сонли фактура билан берилди,ҳисоб-китоб қилинганда «Хуррият савдо» хусусий қурилиш корхонаси 35 (ўттиз беш миллион) сўмлик иш бажариб беришга карздор бўлиб қолди. 2015 йил III-кварталда иссиқхоналар куриб бериш режалаштирилди.

Банк кредитни  йил бошида бермади балки узоқ уринишларимиздан кейин 15.06.2014 йилда кредитни кечиктириб берди, помидор, бодринг ва лимон экиш кечиккан эди.Кредитни олишимиз билан сув чиқариш учун «Артизан қудуқ» қазиш керак эди.Ахир сув бўлмаса чўлда экин экиб бўлмас эди.Хозирда электр токи билан кудукдан сув чиқардик ва 1200 (бир минг икки юз) дона тут кўчати, 600 (олти юз) дона узум кўчати, 200 (икки юз) дона олча кўчати, 100 (юз) дона лимон кўчати 0,50 га ерга помидор, бодринг, ошковок, ловия 2 га боғ оралиғига ўтказдик.

Банк маъмурияти 300 000 000 (уч юз миллион) сўм кредитни менга йил бошида эмас балки 15.06. 2014 йилда йилнинг ярмида берганлиги боис 365 метр чукурликдаги артизан кудукни узок муддатда казиб яъни 2015 йил январь ойида сув чикарганлигимиз ва 16.12.2014 йил 01-16/1650-сонли вилоят хокимиятининг хатига асосан дастурга киритилганлиги, кредитни савдо учун эмас боғ барпо килиш учун олинганлигини, дарахтлар хосил бергунга кадар узок йиллар кераклигини, инобатга олиб банк фоизини 18% дан 9% га камайтиришин сўраб, хамда кредитни тўлаш муддатини уч йил эмас олти йил муддатга узайтириш хакида кредит комиссияси хулоса беришини  сураб мурожаатлар қилдим.Чунки иссик хоналарни қуриб бериш учун курилиш корхонаси билан тузилган шартномани 2015 йил III квартал охирига мўлжаллаб шартнома тузилганлигини, иссикхона октябр ойи охиригача зарур бўлмаганлигини, 225 (икки юз  йигирма беш миллион) сўмлик артизан кудук казиб сув чикарилганлигини инобатга олиб максадсиз деган 154 (бир юзи эллик тўрт миллион) кредит пулини 225 (икки юз йигирма беш миллион) сўмга артизан кудук казиш ишлари бажарилганлигини, 116 400 000 (бир юзи ўн олти миллион тўрт юз минг) сўм банк тўлаб берганлигини, орадаги 109 (бир юзи тўккиз миллион) сўмни бажарилган иш учун олиб колиб, 45 (кирк беш миллион) сўм колдик пулимизга курилиш ташкилоти III квартал охирида иссикхона куриб беришга шартнома тузилганлигини инобатга олиб 01.10.2015 йилга кадар максадли олган кредитимизга муддат беришларини сўраб мурожаат қилганман. Шартномага кўра, “молия бозорларида бўладиган ўзгаришлар туфайли кредит шартномасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида банкка таклифлар киритиш хуқуқига эга”-дейилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 384-моддасида шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан шартнома ёкииш муомиласи одатларидан бошқа тартиб келиб чиқмаса дейилган.Афсуски, банк бизга бундай имконият бермади.

Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг ОАТБ “Қишлоққурилишбанк” Қумқўрғон тумани филали манфаатида жавобагарлар “Қумқўрғонсавдо” УСБ ва мен Хаитова Зумрад Холбевнага нисбатан кредит шартномасини муддатидан олдин  бекор қилиш, кредит қарздорлигини жавобгарларнинг гаров мулки ҳисобидан ундириш хақидаги  даъво талаблари ҳамда қарши даъвогарлар “Қумқўрғонсавдо” УСБ мен Хаитова Зумрад Холбевналарнинг жавобгар АТБ “Қишлоққурилишбанк” Қумқўрғон тумани филалига нисбатан жавобгарнинг зиммасига шартномани ўзгартириш мажбуриятини юклаш, ипотека шартномасини бекор қилиш, зарарни ундириш ва гаровни бошқаси билан алмаштириш ҳақидаги қарши даъво талаблари билан мурожаат қилинган эди.Чунки, иш ҳужжатларига кўра, ФИБ Қумқўрғон туманлараро судининг 16.06.2016 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар мен З.Хаитованинг ОАТБ “Қишлоққурилишбанк” Қумқўрғон тумани филалига нисбатан ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, ижара ҳақини, моддий зарарни ҳамда капитал таъмирлашга кетадиган харажатларни ундирши ҳақидаги даъво талабларим қисман қаноатлантирилиб, ОАТБ “Қишлоққурилишбанк” Қумқўрғон тумани филали ҳисобидан менинг фойдамга тарафлар ўртасида низоли бўлган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 276-моддасининг 2-қисмида гаровга қўювчи гаров мулкидан оқилона фойдаланган муддатда низо чиққан тақдирда  эса суд белгиланган муддатда гаров нарсасини тиклашга ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, уни тенг қийматли бошқа мол-мулк билан алмаштиришга ҳақли дейилган.Гаровга қўйилган бино хозирги кунда яроқсиз бошқаси билан алмаштиришга тўғри келади.Гаров мулки ҳисобланган савдо дўкон биносига етказилган 554.325.515 сўм моддий зарар ва 47.360.000 сўм ижара хаққини ундириш белгиланган эди.Бироқ мазкур суднинг 16.06.2016 йилдаги ҳал қилув қарори ФИБ Қашқадарё вилояти судининг кассация судлов инстанциясининг 03.11.2016 йилдаги ажрими билан бекор қилинган ва мазкур фуқаролик иши янгитдан кўришлик учун биринчи босқич судига юборилган.Айни кунда иш кўрилмоқда.Зеро, Ўзбекистон Республикаси олий Суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Суднинг ҳал қилув қарори хақида”ги 13-сонли қарорининг 3-бандида хал қилув қарорида иш учун ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ҳамма ҳолатлар баён этилган, тегишли далилар келтирилган ва иш бўйича ҳолатлар ҳамда тарафларнинг хуқуқ ва бурчлари бўйича тўғри хулосага келинган тақдирдагина, у асосли бўлиб ҳисобланиши кўрсатилган.

 

Ушбу хусусий шикоятим орқали мен эътиборингизга яна қуйидаги эътирозларимни  ҳавола этмоқчиман.«Қумкўрғонсавдо» УСБ базасига «Бизнес режам»га асосан помидор, бодринг ва лимон экишлик учун «Артизан кудук» қазиб, сувсиз ердан, чўлдан сув чикариб боғ ва иссик хоналар (теплица) қуришлик учун 15 июн 2014 йилда, Қумкўрғон туман ОАТБ Кишлок курилиш банкидан 300 (уч юз миллион) сўм мақсадли кредит маблағи берилди.Кредит таъминоти сифатида 2014 йил 12 июнь санаси билан менга тегишли бўлган Қумқўрғон тумани Оқсой маҳалласида жойлашган бино гаровга қўйилди.Менга тегишли бино мархум турмуш ўртоғимга тегишли бўлган “Уста Расул” фирмасининг балансида бўлган вақтдан “Ғаллабанк” ташкил этилганидан 2002 йил май ойидан то 2015 йил 31 декабрь кунига қадар банк янги номга эга бўлгунча хам ижара шартномаси асосида фойдаланиб келди. АТБ Кишлок курилиш банки Қумқўрғон филиали мазкур бинодан узоқ йиллар ижарада туриб, фойдаланиб, бирон марта ҳам бинони жорий таъмир қилмасдан яна бунинг устига 30.11.2015 йилдаги 01-01\1578-сонли хати билан гаровга қўйилган мулкни техноген вазиятларда сейсмик талабга жавоб бермайди, яроқсиз деб топди.Зеро, банк мазкур бинони ўзининг архитектура ва қурилиш талабларига жавоб берадиган ҳолатдаги кадастр ҳужжатлари асосида 2014 йил июнь ойида гаровга олган эди.Кейинчалик мазкур савдо дўконини ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қумқўрғон филиали банк талабларига мос равишда ўзгартириб, мослаштириб, смета лойиҳаларини бузиб, архитектура қоидаларига риоя қилмасдан, хоналарни ўзгартириб, хоналар қўшиб, эшикларни ёпиб, қўшимча эшиклар очиб, бунинг оқибатида бинони яроқсиз ҳолатга олиб келган.Банк маъмурияти бинога жиддий шикаст етказиб, буни онгли равишда англаб, бухгалтерия ва валюта хонасини бузиб олиб, кейин чиқиб кетган ва ўз айбини яшириш мақсадида бинони тарк этишдан олдин архитектура бошқармасидан бинони яроқсиз деган хулоса олиб, мен билан тузилган ижара шартномасини бир томонлама бекор қилиш ниятида хат бериб,  аниқроғи мен билан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қумқўрғон филиали ўртасида 2012 йил 01 июнда тузилган “Нотурар жой (бино)нинг узоқ даврли” ижара шартномасининг 2.2 “в” банди талабларига мувофиқ, ижарага олувчи таъмирлаш ишларини амалга ошириши белгиланган бўлишига қарамасдан, ушбу шартнома амал қилиб турилган давр мобайнида ижарага олувчи ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қумқўрғон филиали томонидан умман таъмирлаш ишларини амалга оширмаган.Бундан ташқари, ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қумқўрғон филиали билан менинг ўртамда 2015 йил 08 июнь куни имзоланган ва Давлат нотариал идораси томонидан тасдиқланган “Бино ижара шартномаси”нинг 7.1-бандида ижарачининг айби билан бинонинг ҳолати унга топширилган ҳолатга қараганда ёмонлашса ижарачи ижарага берувчига барча харажатларни амалдаги қонунларга мувофиқ тўлаши шартлиги назарда тутилган.Шартнома шартлари банк маъмурияти томонидан бажарилмасдан, 2002 йил 08 май кунидан хозирги кунга қадар умуман таъмирлаш ишлари амалга оширилмасдан келинганлиги оқибатида бино тубдан капитал таъмирлашга муҳтож холатига келиб қолган бундан ташқари банкка мослаштириш учун ва касса ташкил этиш учун, бухгалтерия бўлимини очиш каби мақсадларда эшик, дераза қурган, зиналарни ёпган, орқа эшикни ёпган, қўшимча бинолар қурган, бу холат бинонинг архитектура талабларини бузиб, яроқсиз холатга олиб келган.Агар бунга шубҳа бўлса бинонинг гаровга қўйилган даврдаги хужжатлари билан хозирги кадастр хужжатларини таққослаб кўриш мумкин.Сурхондарё вилояти давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси берган хулоса хати бунга асосдир.Бундан келиб чиқадики, иморатнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолишига ижарага берувчи эмас, балки ижарага олувчининг айби билан яроқсиз ҳолатга келиб қолган, ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қумқўрғон филиали томонидан гаров мулки 375. 000 000 сўмга банк томонидан баҳоланиб олинган бўлсада, аслида менга тегишли савдо дўкони “Бибакон сервис” МЧЖнинг баҳолаш далолатнмоасига асосан бино 803.760.000 сўмга баҳоланган.Бундан ташқари 2014 йил 12 июнь ойидаги кадастр хужжати асосида гаровга қўйилган бинони аввалги асл  ҳолатига келтириш учун 554.325.515 сўм сарфлаш кераклиги хақида “Уйжойсаноат қурилиш” корхонаси рахбари Исматуллаев Ж. томонидан берилган хулоса судга тақдим этилсада суд буни инобатга олмади.Чунки суд очиқдан-очиқ банк манфаатларини химоя қилди.Қўйингки, суд “исботлаш хақида далил тақдим этмади”- деб яроқсиз холатга келиб қолган бино зарарини ундирмади.Суд асоссиз равишда ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қумқўрғон филиали ва “Қумқўрғон улгуржи савдо” базаси ўртасида 2014 йил 31 майда тузилган 122-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилди.Айни вазиятда ФИБ Қумқўрғон туманлараро судининг 29.03.2016 йилдаги зарарни ундириши хақидаги ҳал қилув қарорининг  рад қилиш хақидаги қисмини бекор қилиб, 554.325.515 сўм зарарни ундириш ҳақида янги хал қилув қарори қабул қилишни  назарда тутаман.ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қумқўрғон филиали узоқ йиллар ижарачи сифатида фойдаланиб келган бино бўйича ижарага берувчи ва гаровга қўювчи хам ўзим бўлганим учун ижара шартномаси бўйича банк маъмуриятига нисбатан ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва зарарни ундириш хақидаги фуқаролик иши билан мазмунан низо предмети бўлгани учун ФИБ Қумқўрғон туманлараро судининг фуқаролик иши бўйича қабул қилинган 20.07.2016 йилдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиб қайта кўриб чиқиш лозим бўлади.Бугунги кунда бузилаётган бинони сақлаб қолиш, бундай бедодликка бархам бериш учун суднинг адолатли қарор чиқаришини кутиб турибмиз. “Қишлоқ қурилиш банк” Қумқўрғон филиали узоқ йиллар ижарачи сифатида фойдаланиб келган биномиз учун  менга 554.325.515 сўм тўлашдан қочиб, кредит шартномасини бекор қилиш йўли билан номардлик ва хийлали йўлга ўтиб олиб фирибгарлик қилмоқда.Бой бойга сой сойга оқади деб бекорига айтишмаган экан.Хатто суд хам хар гал банкни манфаатида қарор чиқармоқда.

 

Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани,

Беш қаҳрамон СИУ, Элобод МФЙда яшовчи,

фуқаро Хаитова Зумрад Холбевнад

Мулоқот учун: тел:+998912281425