ЙПХ ходими рўзадорни спиртли ичимлик ичишда айблади

Ўзининг пайғамбар ёшини Ҳаж маросимида нишонламоқчи бўлган Худойбоқ ота Норбоевни 2018 йил 22 май куни тушликдан кейин тахминан соат 14-50 ларда давлат рақам белгиси 20 214 VSB бўлган хизмат машинасида (кўкрак нишон белгиси “0008”) ЙХХБ инспектори мастликда айблади. Рўза тутган, жаноза маросимидан чиққан Худойбоқ Норбоев эҳтимол рўзанинг беҳол қилишидан мастга ўхшаб кўрингандир.
“Янгиер шаҳар йўналишида ўзимнинг бошқарувимда бўлган 25W 673 DA NEXSIA автомашиансида кетаётган пайтимда инспектор катта тезликда мени қувиб ўтиб, қисиб тўхтатди. Сўнг нафсониятимга тегиб, ҳайдовчилик гувоҳномамни сўради. Ичкилик ичгансиз, деди. Неварам тенги бу йигитчанинг туҳмати нафсониятимга тегди. Сўнг у куч ишлатиб, ҳужжатларимни тортиб олди. Кейинчалик эса бор кетавер, деди. Ички ишлар вазирига, прокурорга шикоят қилдим. Исми Баҳодир экан” дейди www.ihrou.org мухбири билан суҳбатда Норбоев.
Жиззах вилояти Зомин тумани ИИБ ЙПХ навбатчилик қисми маълумотига кўра, ҳайдовчи Худойбоқ Норбоевга нисбатан йўл қоидасини бузиш ҳолати бўйича маъмурий баённома тузилмаган, у 22 майдаги ҳолат бўйича жавобгарликка тортилмаган.
Маълум бўлишича, 20 214 VSB бўлган хизмат машинасидаги ЙПХ инспектори ва Пость патрул хизмати ходимлари сўнгги пайтларда айрим ёши катта йўловчиларни товламачилик йўли билан қўрқитиб, таъмагирлик қилиб келишган. Бу борада юқори турувчи органларга шикоятлар келмоқда.
“Ҳозир Хаж комиссиясида ўтирибман. Шундай улуғ кунларда мени ширкайфликда айблашгани нафсониятимга тегди. Афсуски, бу иллатларга юқоридаги милиция бошлиқларининг деярли эътиборсиз” дейди Норбоев.