Тор кўчадаги катта найранглар

ММ

Бутун дунёда суд ҳокимияти қарори ижросини таъминламаган давлат обрўсиз, одил судловни тан олмаган фуқоро қонунга итоатсиз саналади. Шу боис, Сиз президент бўлганингиздан сўнг Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилиши айни мудао бўлди! Лекин, мазкур бюронинг айрим ижрочилари ўз бурчларини ҳалол адо этмаганлиги оқибатида келиб чиқаётган ҳуқуқий оқибатлар фуқороларнинг асосли норозилигига сабаб бўлмоқда.

 

Тошкент шаҳар хўжалик суди, судья У.Х.Суюнов раислигида ўтган 2016 йил 12 июль кунги очиқ суд мажлисида Олмазор туман ҳокими Б.Ғоибназаровнинг Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 36,91-моддалари, Фуқоролик Кодексининг 212–моддасига асосан 08.07.2016 йилдаги: – Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Уста Ширин 1-тор кўчаси, 293-уйда жойлашган мажмуасига туташ бўлган 238 кв.метрдан иборат ноқонуний қурилмани ҳамда 332,0 кв.метрдан иборат умумий фойдаланишдаги тор кўчага ўрнатилган дарвоза тўсиғини бузуб ташлашни “Marsa-Mxa” МЧЖ ҳисобидан амалга ошириш., тўғрисидаги даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоиз:

 

  • Мазкур суд мажлисида даъвогар Олмазор туман ҳокимлиги вакили А.Ражабов: - даъво талабларини тўлиқ қувватлаб, уни қаоатлантиришни., сўраган;

 

  • Мазкур суд мажлисида учинчи шахс сифатида иштирок этган Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси вакили С.Турдибоев: - қурилиш ишларига тегишли лойиҳа ҳужжатлар Архитектура бошқармаси билан келишилмаганлиги ва унинг рухсатисиз қурилганлигини таъкидлаб, кейинги суд мажлисларида ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни., сўраган.;

 

  • Мазкур суд мажлисида учинчи шахс сифатида иштирок этган Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати” давлат унитар корхонаси вакили: – даъвогарнинг даъво талабларини қувватлаб, уни қаноатлантиришни., сўраган.,

 

Яъни, Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ёки учинчи шахслар  томонидан ушбу 332,0 кв.метрдан иборат умумий фойдаланишдаги ер майдони ёки 238 кв.метрдан иборат ноқонуний қурилмалар ижарага берилгани ҳақида эътирозлар бўлмаган.

 

Мазкур ҳал қилув қароридан норзи бўлган жавобгар “MARSA-MXA” маъсулияти чекланган жамияти вакилининг апелляция шикояти Тошкент шаҳар хўжалик суди аппелляция инстанциясининг 2016 йил 29 сентябрдаги қарори билан 12.07.2016 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Тошкент шаҳар хўжалик суди аппелляция инстанциясининг 2016 йил 29 сентябрдаги қарори қонуний кучга кирган 2016 йил 15 август куни  ижро варақаси судья М.Абдуллаева томонидан Олмазор туман суд ижрочилари бўлимига юборилсада ижро таъминланмаган.

 

Шундан сўнг, биринчи инстанция судининг 2016 йил 12 июлдаги ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси судининг 2016 йил 29 сентябрдаги қароридан норози бўлган жавобгар: – суд қарорларининг 238 м2 ер майдонидаги қурилмага оид қисмини бекор қилишни., сўраб кассация шикояти берган.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанцияси 2017 йил 20 февраль кунги очиқ суд мажлисида И.Матмуродов раислигида, ҳайъат аъзолари М.Салимов, К.Комилов, Бош прокуратура бўлим прокурори К.Жавлиев, жавобгар “MARSA-MXA” маъсулияти чекланган жамияти директори М.Матчоновлар иштирокида мазкур ишни муҳокама қилиб, жавобгарнинг кассация шикоятини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

 

Устидан шикоят қилиш мумкин эмаслиги., алоҳида қайд этилган ва қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга кирган ушбу қарор судлов таркиби раиси И.Матмуротов томонидан 2017 йил 28 февраль куни иш бўйича: – даъвогар Олмазор туман ҳокимлиги, жавобгар: – “MARSA-MXA” МЧЖ, учинчи шахслар: – Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига юборилган.

 

Олмазор туман Суд ижрочилари бўлими бошлиғи А.Тошпўлатов, ходимлари Д.Қирғизов, Х.Маннопов, туман турар-жой кадастри бўлими ходими Ш.Мирсагатов, нотурар-жой кадастри бўлими ходими О.Арифжонов, суд департаменти бошлиғи ўринбосари А.Рустамов, шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходими Н.Аюпов, жавобгар “Marsa-Mxa” МЧЖ директори М.С.Матчонов иштирокида 06.04.2017 йилда тузилган далолатнома: – “Ноқонуний қурилма тўлиқ бузулганлиги тўғрисида.,” деб аталади.

 

Ушбу қўлда битилган далолатноманинг хулоса қисмидаги:  -  Ушбу ҳудуддаги  238,0 кв.метрдан иборат ноқонуний қурилма тўлиқ бузулмади., деган хира ёзувлар бу ҳужжат хўжакўрсинга тузилганлигини тасдиқлаб турипти.

 

Тошкент шаҳар прокурори Ш.Облоқуловнинг Д.Бекхўжаеванинг шикоятига 2017 йил 29 августдаги 12/2776а-17- сонли: –  Тошкент шаҳар хўжалик судининг 15.08.2016 йилдаги ижро варақасига асосан, “Marsa-Mxa” МЧЖ томонидан Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси 1-тор кўчаси, 293-уйда жойлашган мажмуага туташ бўлган 238,0 кв.м.дан иборат ноқонуний қурилма ва 332,0кв.м.дан иборат умумий фойдаланишдаги кўчада ўрнатилган дарвоза тўсиғини бузуш ҳақидаги ижро ҳужжатининг ижроси 06.04.2017 йилда тўлиқ таъминланиб, ноқонуний қурилма бузуб ташланган ва тўсиқ олиб ташланган., дейилган жавоб хати айнан шу 06.04.2017 йилда тузилгансарлавҳаси мазмунига хилоф далолатномага асосланган.

 

Ш.Облоқуловнинг 2018 йил 12 апрелдаги № 14/909а-18 сонли жавоб хатида эса: -  шу билан бирга, М.Матчонов томонидан Олмазор тумани, Уста Ширин 1-тор кўчаси, 293А-уйда жойлашган “Marsa-Mxa” МЧЖ ҳудудида., рухсатсиз қурилиш ишлари амалга оширилгани сабали у жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 27.06.2016 йилдаги қарори билан МЖтКнинг 160-моддаси 1-қисми ва 200-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан жарима жазоси тайинланган, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ушбу суд қарори билан келишилган.,  дейилган.

 

Ким билан қандай келишилганлиги бизга номаълум, лекин М.Матчоновга қўлланган Ўз.Р. ММЖтКнинг номли 200-моддасида: -  ўзининг ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқороларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга ошириш., назарда тутилган. Биз ушбу ишни ўрганганимизда: – М.Матчонов 5,98 м2 офис биносини 24 м2 га кенгайтиргани, шаҳарсозлик кодексиги хилоф тарзда сув қувури устига 238 м2 ерда ҳужжатсиз омборхона қургани, ушбу жойдаги 24 туп кўп йиллик дарахтларни йўқ қилгани, жамоат йўлини тўсиб қўйиши оқибатида давлат, табиат ва маҳалла аҳолиси ҳуқуқ ва манфаатларига жиддий зиён келтиргани маълум бўлди?! Яъни, М.Матчонов содир этган жиноий қилмиш нотўғри малакаланган.

 

Суднинг 2016 йил 15 августдаги Ижро  буйруғи ижроси ҳанузгача таъминланмагани Уста Ширин 1-тор кўчасидан Жомий майдонига чиқиш йўлидаги темир дарвоза ва 238 кв.метрдан иборат ҳужжатсиз омборхона бузулмагани “Мискин” маҳалласи аҳлининг уч йилдан буён 4 километр орқа йўлдан айланиб., жуда катта ҳам моддий, ҳам маънавий зарар кўришларига сабаб бўлмоқда!

 

Шаҳар прокурори Ш.Облоқулов жавоб хатида: – М.Матчонов Уста Ширин 1-тор кўчаси, 293А-уй мажмуасига туташ жойда ноқонуний қурилмалар қурган., дейди. Яъни, ушбу жавобда туман ҳокимининг даъво аризаси, жавобгар “Marsa-Mxa” МЧЖ вакилининг апелляция, кассация шикоятларида 293-уй деб қайд этилган “Marsa-Mxa” МЧЖ манзили юридик манзили 293А-уйга айланиб қолган?!

 

Шаҳар прокурори қанча хаспўшламасин, 293-уй манзили рақами ўзгарсада ҳанузгача суд қарори ижроси таъминлангани йўқ!

 

Бир ёлғон кейинги ёлғонга зинапоя бўлганидек, шаҳар прокурори Ш.Облоқулов ўз жавобининг хулоса қисмида: – юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, низоли ҳудуд темир йўл кесиб ўтган шимолий ишлаб чиқариш ҳудудидаги “Palmi Flower” МЧЖнинг маъмурий биноси ҳисобланиши., деган мавҳум жумлаларида ишлаб чиқариш ҳудудидаги маъмурий бино майдони ҳажми ва манзили кўрсатилмаган?! Ҳолбуки, ушбу ҳудуд Уста Ширин 1-тор кўчаси, 293-уй манзилида жойлашган ер участкасини ижарага бериш тўғрисида Тошкент шаҳар Ер тузиш ва давлат Кадастри Бошқармаси билан 28.03.2016 йилда тузилган шубҳали шартномаси асосида “Palmi Flower” МЧЖга 3042 кв.м ер 5 йилга ижарага берилган.

 

Ушбу шартнома Ўз.Р.Шаҳарсозлик кодексининг 8-моддаси ва ижара шартномаси талабларига хилоф тузилган бўлиб унда:

 

-       Шартномани имзолаган мансабдорнинг номи кўрсатилмаган:

-       Ижарага берувчининг реквизитлари кўрсатилмаган;

-       Шартноманинг шу ер участкасидан фойдланувчилар ва унга чегарадош бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг розилиги олинмаган.

 

Амалдаги, тартибга кўра мансабдор шахс имзолаганидан сўнг шартномага муҳр босилади. Лекин, Бош прокуратура мулозими Ш.Мустафоев, шаҳар ва туман прокурори қайси мансабдор шахс имзолагани ноаниқ ижара шартномасига ким муҳр босганганлигини аниқлаб., унга қонуний чора кўриш ўрнига ана шу жиноий қилмишни яшириб келмоқда. Яъни, текширув давомида ушбу ҳужжатларни тайёрлаган Ганихўжаевни бирон марта чақиргани йўқ?!  Шу тариқа, Тошкент шаҳар хўжалик судининг 12.07.2016 йилдаги ҳал қилув қарори билан бузулиши шарт бўлган, 238 м2 ердаги ҳужжатсиз низоли омборхона, умумий фойдаланишдаги 332 м2 ер майдони ҳамда 24 кв.метрдан иборат“MARSA-MXA” МЧЖ  офис биноси, ҳатто қўшни кўчадаги Магазин-Мавзук кўчасида жойлашган С.Бекхўжаевнинг 99А-уй рақамли иморати ҳам ушбу ижара шартномасида кўрсатилган ер майдонига ғайри қонуний тарзда киритиб юборилган?!

 

Ушбу ҳолатда Ўз.Р. Фуқоролик Кодексининг 212-моддасида қайд этилган: – ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга эгалик ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга – сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан битимлар тузишга ҳақли эмас., дейилган қонун талаби бузулгани учун бу шартнома ҳақийқий эмас ва у бекор этилиши лозим.

 

Бу ҳолатга аниқлик киритмасдан ҳақиқатни аниқлаб бўлмайди. Яъни: – Олмазор туман ҳокими Б.Ғоибназаров 08.07.2016 йилдаги даъво аризаси бўйича Тошкент шаҳар хўжалик 12.07.2016 йилдаги ҳал қилув қарорига қайд этилишича учинчи шахс сифатида судга жалб этилган Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри Бошқармаси вакили: – даъвогарнинг даъво талабларини қувватлаб, уни қаноатлантиришни., сўраган ва бу жой “Palmi Flower” фирмасига ижарага берилган., деган эътироз билдирмаган. Агар, ўшанда бундай ижара шартномаси мавжуд бўлганида Бошқарма ҳуқуқшуноси уни дарҳол судга тақдим этган бўлур эди.

 

Яъни, Давлат Мулк қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармасидан 18.08.2004 йилда Магазин – Мавзук кўчаси 239- уйни сотиб олган “TSK” фирмаси шаҳар харитасида бундай манзил бўлмагани учун фойдалана олмаган. Кейинчалик “Sterling  Overseas Groir LTD” фирмасига сотилган ордерни Мансур Матчонов  “Palmi Flower” фирмаси низомига ўз улуши сифатида киритган ва 239-уй манзили 293-уй деб ўзгартирилган кадастр ҳужжати ва  ижара шартномаси туман ҳокимининг даъво аризаси ва суд қароридан олдинги сана билан расмийлаштирилган?! Бу ҳужжатлар қалбаки бўлгани учун шартнома тузган мансабдор шахснинг номи кўрсатилмаган?!

 

Аслида, бу кўп йиллик можоро бўлиб, 13 йил олдин ҳам “TSK” фирмасидан шу ордерни сотиб олган “Sterling  Overseas Groir LTD” раҳбари А.Х.Мансуров С.Бекхўжаевнинг Магазин – Мавзук кўчаси 99А-уйида қурилиш бошлаб, эшик ва ромларни бузуб ташлагани учун ЖИБ Олмазор туман (собиқ С.Рахимов) 22.11.2005 йилда Ўз.МЖтКнинг 160-моддаси билан жавобгарликга тортилган суд қарорида: - А.Х.Мансуров бу жой унга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат тақдим этаолмади., дейилган. У ҳолда ушу ордерни А.Х.Мансуровдан сотиб олган Мансур Матчоновда эгалик ҳуқуқи ва кадастр ҳужжати қандай пайдо бўлган?!

 

Мазмунан Шаҳарсозлик кодексининг 8-моддаси талабларига зид Олмазор туманига тегишли ижара шартномаси қандай асосга кўра Учтепа тумани Кадастр бўлими ходими Б.Т.Ганихўжаев деган шахс томонидан тайёрланганига ҳанузгача аниқлик киритилгани йўқ?!

 

Шу тариқа, ана шу сохта шартнома туфайли Матёқуб Матчоновнинг бузуб ташланиши шарт бўлган Уста Ширин 1-тор кўча, 293-уй манзилидаги ноқонуний қурилмалари, айни шу  манзилда рўйхатдан ўтган унинг ўғли Мансур Матчонов муассис бўлган “Palmi Flower” МЧЖ тасарруфига ўтиб, умумий майдони 3042 кв.метрга айланиб қолган?!

 

Биз ўрганган ҳужжатлар таҳлили “Мискин” маҳалласи фуқорлари ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари бузулишига сабаб бўлган қонун талабларига хилоф сохта шартнома ижодкори Б.Т.Ганихўжаев ва унга муҳр босган шериклари жавобгарликга тортилмаса бу муаммолар ҳал бўлмаслигини кўрсатмоқда.

 

Бу каби қонунбузарликларни бартараф этиши лозим бўлган шаҳар прокурори: -  “Marsa-Mxa” МЧЖ Уста Ширин 1-тор кўча, 293А-уйда жойлашган., дейиш орқали бу ёлғонга нега шерик бўлмоқда?! Бош прокурор ўринбосари Ҳидоятов шахсан келганида бу маҳаллада 293А рақамли уй мавжуд эмаслигига ўзи гувоҳ бўлди!

 

Ота – бола Матчоновлар бу билан қаноатланмасдан Магазин – Мавзук кўчаси 99А- уйда доимий рўйхатдан ўтган 9 нафар ўғли, келин ва набиралари билан яшаб келаётган С.Бекхўжаевни Уста Ширин 1-тор кўчаси 293-уй манзилидан мажбурий кўчириш ҳақида ФИБ Шайхантохур туманлараро судининг ҳал қилув қарори чиқариб олганлар…

 

Яъни, фуқоролик суди Магазин – Мавзук кўчаси 99А- уйда яшовчи С.Бекхўжаевни у яшамайдиган  Уста Ширин 1-тор кўча, 293-уйдан кўчириш ҳақида мазмунан ўзини ўзи инкор этувчи ҳал қилув қарори чиқарган?!

 

Бош прокуратура 14-бошқармаси бошлиғи Ш.Мустафоевга: -  Бекхўжаевлар оиласи 1956 -1963 йиллар мобайнида 1153,05 кв.м ер майдонидан доимий фойдаланиб келганлиги қайд этилган № 2 формадаги архив ҳужжати бўйича Олмазор туман кўчмас мулк кадастри бошлиғи Мирсагатов томонидан 22.04.2015 йилда кадастр жилди тайёрланиб С.Ю.Бекхўжаевга фойдаланувчи мақоми берилгани, 20 йилдан буён ер ва мулк солиғи тўлаб, хўжалик юритиб келаётганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатларни тақдим этгандик.

 

Лекин, Ш.Мустафоев бу ҳужжатларни инобатга олмасдан: - С.Бекхўжаев  бу қурилмалар унга тегишли эканлигини тасдиқловчи бирор ҳужжат тақдим этаолмади., деган ёлғон жавоб ёзиш билан машғул?!

Судьялар ҳам Ш.Мустафоевнинг жавобини айнан такрорлаб, ҳатто унинг Вазирлар Маҳкамаснинг 2016 йил 03 ноябрдаги 251-сонли қарорига асосан бу қурилиши битмаган иморатга эгалик ҳуқуқи беришни сўраган илтимосномасини ҳам инобатга олмади?!

 

Суднинг ана шу адолатсиз қарори билан шу маҳаллада туғилиб ўсган С.Бекхўжаев Магазин Мавзук кўчаси 98А-уй манзилида 35 йил олдин қурган иморатни туман МИБ ходимлари тортиб олиб, учта сигир, бир бош буқа, бир бош бузоқ, рўзғор буюмлари, метал ва ёғоч қурилиш материаллари, бир енгил автомашина, битта юк машинасидан иборат жами 650 миллион сўмлик аъшёларини вақтинча сақлаш учун “Palmi Flower” МЧЖ вакили Ш.Рустамовга топширдилар.

 

Ушбу ҳолатда қонун барчага баробар., деган принцип ҳам қўпол тарзда бузулган. Яъни, туман мажбурий ижро бюроси ходимлари, М.Матчоновга тегишли суд қарори ижросидан ошкора кўз юмган ҳолда, Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоровнинг ижро ҳаракатларини тўхтатиш тўғрисидаги топшириғини ҳам тан олмасдан С.Бекхўжаевни суд ижро варақасида қайд этилмаган Магазин – Мавзук кўчаси 99А-манзилдан кўчиргач, унинг иморати М.Матчоновнинг ўғли Мансур Матчоновнинг мулкига айланди?!

 

Биз иштирок этган қабул чоғида, Олмазор туман ҳокими А.Тўхтае кадастр бўлими бошлиғига: – С.Бекхўжаевнинг уйини 251 – қарор асосида расмийлаштир., деганида у: – бу низоли жой., деб жавоб берди. Шунда, ҳоким: – мен шаҳар ҳокими бўлиб ишлаганман, бу найрангларни жуда яхши биламан., суднинг қарорида Уста Ширин 1-тор кўчадан кўчирилсин дейилган, бу одамнинг иморати Магазин-Мавзук 99А уйда жойлашган.,  деганди…

 

Олмазор тумани МИБ бошлиғи А.Тошпўлатов туман ҳокимига ҳам бу жой бузиб ташланган., деб бошқа манзилдаги иморатларнинг суратини кўрсатганида туман ҳокими А.Тўхтаев: – мен бориб кўриб келдим, еб қўйган жойинг борми муттаҳам., деб ҳайдаб чиқарган. Айни пайтда, А.Тўхтаев бошқа ишга ўтиб кетгач, унинг топшириқлари ҳам унутилди. Маъмурий суд қонунбузар МИБ Олмазор туман бўлими ижрочиси А.Б.Абдуллаев ва унинг шерикларини жавобгарликга тортиш ҳақида ажрим чиқарганида, Олмазор туман прокурори А.Зуфаров суд ажримига протест келтириб, ажримни бекор этишга эришган. Ўзбекистон телевиденияси 25 канали журналистлари ана шу масалада интерьвю олишга борганларида туман прокурори Д.Зуфаров билан, ноқонуний қурилмалар бузуб ташланди., деб Президентнинг виртуал қабулхонасинга ёлғон хабар юборган туман ҳокими ўринбосари Алишер Йўлдошев бинонинг орқа эшигидан чиқиб  шармандаларча қочиб кетишган. Қизиғи шундаки, мазмунан ишнинг ҳақийқий ҳолатига хилоф Д.Зуфаровнинг протестини Бош прокуратура мулозими Ш.Мустафоев қўллаб ҳимоя этиб келмоқда?! Жавобгарликдан қутулган А.Абдуллевнинг 07.02.208 йилдаги № 30349-51/24-сонли хатида С.Бекхўжаевга: - 09.08.2017 йилда хатланган 249 турдаги мол-мулклар 12.02.2018 йилда давлат бюджетига ўтказилади., деб огоҳлантириш хати юборган.

 

Шу боис, янги Бош прокурор О.Муродов мазкур ишни шахсан назоратга олиб, Олмазор туман прокурори Д.Зуфаровнинг буюртма асосида имзолаган пртестини бекор этмаса, 11 нафар фарзанди бошпанасиз қолган С.Бекхўжаевни бу талончиликдан қутқариш мушкул!

 Хуллас, туманда қонун панасидаги зўравонлик ва алдов давом этмоқда. Маҳалла қатнов йўлидаги темир дарвоза ўз жойида, Матёқуб Матчоновнинг рухсатисиз қоравул ҳеч кимни ўтказмайди. Чунки, айнан шу 238 кв.метрлик омборхонадан Матчоновларга қарашли ўнлаб фирма контрабанда товарларини сақлаш учун фойдаланишда давом этмоқдалар. Яъни:

 

  • “Озодлик” радиоси хабарига кўра 04.06.2016 йилда МХХ ходимлари томонидан гиёванд моддалар билан қўлга олиниб,  сўнг истеъмолга яроқсиз озиқ – овқат маҳсулотлар сотган, даромадни солиқдан яширган., деган енгил айбловлар билан Матёқуб Матчонов судланган ва унинг “MARSA-MXA” фирмаси лицензияси бекор этилсада у бундан тўғри хулоса чиқаргани йўқ.;

 

  •  KUN.Uz хабарига кўра божхона ҳужжатларини сохталаштириб Бирлашган Араб Амирлигидан 2 млрд 600 миллион сўмлик  661 дона телевизорни болалар тагликлари., деб кўрсатиб 2,1 млрд сўм божни давлат бюджетига тўлашдан бош тортгани учун ЖКнинг 182-моддаси, 2-қисми, “а”банди билан жиноят иши қўзғатилган  шахс ҳам аслида, айни пайтда лицензияси бекор этилган “Palmi Flower” МЧЖ   хусусий фирмаси эгаси Мансур Матчоновдир! Аслида, бу хабар ҳам тўлиқ эмас, чунки телевизор ортилган контейнер иккита бўлган.;

 

  • Божхона қўмитаси ходимлари 2017 йил 24 октябрь куни Уста Ширин 1-тор кўчаси, 293-уй манзилида божхона назортини четлаб олиб кирилган бир вагон контрабанда товарлари яшириб қўйилганини аниқлаб, суратга олиб омборхонани муҳрлаб кетишсада, кейинчалик ўзаро келишган ҳолда очиб берганлар.;

 

  • Давлат Божхона қўмитаси Ахборот хизмати маълумоти асосида 09.04.2018 йилдаги KUN.Uz хабарига кўра, айни шу манзилда фаолият кўрсатувчи яна бир фирма юк ҳужжатларида болалар тагликлари, соқол олиш креми кўрсатилгани ҳолда Туркия давлатидан 126 млн сўмлик, 126 000 дона “ARKO” соқол олиш ускуналари олиб кирганлиги аниқланган. Ушбу жиноятни содир этгани учун қўлга олинган Нозим Ҳусанов ҳам Уста Ширин 1-тор кўчаси, 293-уй манзилида фолият кўрсатувчи М.Матчоновнинг бизнес ҳамкоридир.;

 

Расмий ОАВ тарқатган ушбу хабарларда коррупция анқиб турипти! Шу ҳудудда яшовчи фуқроронинг М.Матчоновга қарашли фирмалар томонидан бир йилда божхона назоратини четлаб 76 вагон шубҳали товарлар олиб киргани., тўғрисидаги маълумотлар тўғри эканлигини Беҳзод Шукуров ва Шерзод деган божхона ходимлар аниқлаганларида, бу иш Республика Давлат Божхона қўмитаси раиси Муин Тохирий томонидан ёпиб юборилган. Ташкилотимизга келган яна бир мурожаатга кўра,  “Марса-Мха” МЧЖ вакили ONA маргарини сотамиз деб Ўрикзор бозоридаги 20 нафар дўкондорларини 6,5 миллион доллорга чув туширганида Ҳаёт Шарифхўжаев бу ишни тинчитган ва МЧЖнинг “Билло” лақабли вакилини чет элга қочириб ҳақдорларни хонавайрон қилган! Бу маълумотларни Бош прокуратура мулозими Ш.Мустафоев, МИБ раҳбари Б.Қудратхўжаевлар тан олмасада, бу низоли жой аллақачон контрабанда ҳудудига айланиб қолганлигини инкор этиб бўлмайди! Бугун амалдаги мансабдорларга Матчоновларга раҳномалик қилган Рашит Қодиров, Ҳаёт Шарифхўжаев, Шуҳрат Ғуломов каби генераллар жавобгарликга тортилгани ибрат бўлиши лозим…

 

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

 

Бу можоро, қонунга хилоф ижара шартномаси тайёрлаган, Суд қарори ижросини бажаришдан бўйин товлаб келаётган мансабдорларга қонуний чора кўрилмагани боис ҳануз давом этмоқда. Асли, 35 йил олдин қурилган бу иморатга Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 03 ноябрдаги 251-сонли қарори асосида С.Бекхўжаевга эгалик ҳуқуқ берилиши лозимлигини ноқонуний қурилмалар реаблитацияси тўғрисидаги қонун ва қарорлар ҳам тасдиқлаб турипти.

 

Юқорида баён этилганлар муносабати билан, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти Сиздан:

 

-       Тошкент шаҳар хўжалик судининг қонуний кучга кирган 12.07.2016 йилдаги ҳал қилув қарори ижроси тўлиқ таъминланиши, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига итоат этмасдан, маҳалла фуқоролари ҳамда С.Бекхўжаевнинг мулкий ҳуқуқларини поймол этиб, жуда катта моддий ва маънавий зарар кўришига сабабчи бўлган Олмазор туман суд ижрочилари, туман прокурори Д.Зуфаров, сохта кадастр иши, сохта ижара шартномаси тайёрлаган Б.Ганихўжаев каби шахсларга қонуний чора кўрилишини.;

 

-       Сохта кадастр ҳужжатлари, ижара шартномаси асосида чиқарилган суд қарорлари бекор этилиб, мулкий ҳуқуқлари поймол этилган С.Бекхўжаевга ундан ноқонуний тортиб олинган Магазин – Мавзук кўчаси 99А-уйи ва мол-мулклари қайтариб берилишида қонуний ёрдам беришингизни сўрайди!

 

Сизга энг эъзгу тилаклар ва камоли эҳтиром ила –

 

И.Адилов

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил

ташкилоти раиси