МУДИР КИМНИНГ ЭРКАТОЙИ?

Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизни озод, обод ва фаровон давлатга айлантириш, бунинг учун эса турли соҳа ишларини, шунингдек, таълим тизимини ҳам такомиллаштириш ва ривожлантириш, фуқароларнинг ҳалол меҳнат қилиб, ўз меҳнати самарасидан баҳраманд бўлиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш мақсадларида кенг кўламли ишлар амалга оширилмокда.
Таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар жараёнида таълим тизимининг айрим буғинида ишловчи мансабдор шахслар томонидан ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндошмаслик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш каби салбий ҳолатлар ҳам учрамоқда.
Мамлакатимизда таълим тизимига катта эътибор қаратилмоқда. Бироқ бу тизимда ишловчи айрим инсонларнинг қилмишини кўриб уялиб кетасан киши.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилотига Қашқадарё вилоятининг Косон тумани 98-умумий ўрта таълим мактабида фаолият юритаётган 30 нафар фуқаролардан шикоят хати келиб тушди.
. Ушбу шикоятда Косон туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Очилов Убайдулло ва туман халқ таълими бўлими мудири Т.Сафаровлар томонидан айрим фуқаролардан ўрталарида олдиндан келиб чиққан келишмовчилик яъни адоват замирида тушган аризаларни ҳар томонлама, холисона ва беғараз ўрганмасдан 98-умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти ва ўқитувчилар жамоасини аризадаги важлар бўйича асоссиз айблашаётганлиги, ўқитувчиларни менсимасдан ўқувчилар олдида уларни ҳақорат қилишаётганлиги, ишдан ҳайдаб юбориш ва жазолатиш билан қўрқитишаётганлиги, ҳеч бир асоссиз раҳбарларни ўзгартиришаётганлиги, Арабхона маҳалласида яшовчи Акмал Бобошарипов спиртли ичимлик ичиб, мактабга келиб, ўқитувчиларни ҳақоратлаётгани, мактаб ҳудудига кўчиб келган, Қосим Мирзаев ҳам ўқитувчиларнинг шахсиятига тегиб, Мухтор Асроров билан ўзаро тил бириктириб мактаб директори Н.Зариповни лавозимидан бўшатиш учун қўштирноқ ичидаги “ёзувчилик” билан шуғулланаётганлигидан норози.
Мактаб жамоаси бу ҳолат юзасидан Халқ таълими бўлимига, Косон туман ҳокимлигига, прокуратурага ва Арабхона маҳалла фуқаролар йиғинига бир неча мароатаба мурожаат қилишган. Бироқ бу мурожаатлар ҳамон эътиборсиз қолмоқда.
Косон тумани ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Убайдулла Очилов мактаб жамоасини йиғиб, мактаб директори Н.Зариповга, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Рўзиқуловга, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Л.Расуловаларга ҳайфсан эълон қилганини қандай тушуниш мумкин? Аслида ҳайфсан бериш унинг ваколатига кирармикин?
У.Очилов ХТБ мудири ўринбосари лавозимига жияни Ўткир Эшонқуловни, Нодавлат боғча мудири ўринбосари лавозимига акаси Н.Очиловни, 73-мактаб директори вазифасига ўзининг қариндошини ўтқизиб қўйганлигига нима дейсиз?
2018 йилнинг 2 мартида У.Очилов камера билан мактабга бостириб келиб, 10-синф ўқувчиларига дарс ўтиб турган биология фани ўқитувчиси Гулбаҳор Гулжоновани ўқувчилар олдида ҳақоратлаб, дарсдан чиқариб юборган. Уни 6 ойдан буён мактаб жамоасини тинчини бузиб келаётганидан барча ўқитувчилар норози.
Қашқадарёга Президент келиши муносабати билан 15 кун мобайнида ўқитувчиларнинг қўлига кетмон, бел ушлатиб, Месит маҳалласида яшайдиган одамларнинг уйларини оқлатиб, бўятиб, ҳаттоки эшигининг тагидаги қум шағалгача ташиттирган. Иссиқхона қилингандек кўрсатиш учун салафан ва симлар олдирган. У.Очилов ҳаддидан ошса ошганки, аммо бу йўлдан қайтмаган. У 98-мактаб директори Н.Зариповга туман Халқ таълими кадрлар бўлими масъул ходими Дилдора опага “Ҳаракатингизни қилинг! Тортинганингизни қизиғи йўқ. 98-мактабга сенинг ўрнингга мактаб директор тайинланиб бўлган, Т.Сафаровга харажатини бериб бўлган” деб айтганлигини нима деб изоҳлаш мумкин?
Туман Халқ таълими бўлими мудири Т.Сафаров иш фаолияти давомида 40 дан ортиқ директор ва МТМ мудираларини айблаб, аризачилар томонидан уюштирилган хат асосида ишдан бўшатган. Ўз ишига қайта тикланиш мақсадида ҳаракат қилган раҳбарларни келишилган ҳолда маъсул ташкилотлар билан ҳамкорликда хизмат текшируви уюштириб, яна уларни айбдор қилган.
48-мактаб директорини ҳам ариза уюштириб, ўрнига бошқасини қўйиш ниятида бўлган.
Ходимларимиз аризани ўрганиш бўйича борганида 98-мактаб директори Н.Зариповни ХТБ бўлими мудири хонасига чақириб, “Меҳмонларингга ишониб юравер! Сеъёмка қилдириб, ёздириб юрибман. Ҳаммангни бирга қамоқхонада чиритаман” дея дўқ-пўписа қилган.
Айнан шу куннинг ўзида аризачи Акмал Бобошарипов томонидан Инсон хуқуқлари мустакил ташкилоти ходимларига Арабхона МФЙ идорасида 98-мактаб директори хамда А.Бобошариповларни яраштирув мақсадида борганларида Бобошарипов мани Н. Зарипов хамда укаси урган суратлар деб ташкилотимиз ходимлариа берилган расмлар ходимларимнинг расмлари булган ходимларимга нисбатан гараз ниятда“шантаж”лик қилган.А.Бобошарипов мамурий судда узгани тақиб қилиш расмга олиш мумкинмаслиги тугрисида огохлантирилишига қарамасдан узига тегишли хулоса чиқармасдан гараз ниятда яна шу ишларини давом эттириб келмоқда. Т.Сафаров “Аризачининг талаби шу. Сен ишдан кетмасанг бўлмайди”, дея ходимларга зуғум ўтказган. Раҳбарларни ғайри қонуний равишда ишдан бўшатиб, ишсиз қолдирган. Мактаб ўқитувчиларини 98-мактаб директорининг хонасига чақиртириб, “Сенлар ҳали Инсон ҳуқуқлари ташкилотига шикоят ёзадиган бўлдингларми?” дея қасддан вилоят ХТБдан ҳаттоки вазирликдан ҳам текширув ташкиллаштириб, ўқитувчиларни тазйиқ остига олган.
Ҳар йили тумандаги мактабларда ўқиётган, вояга етмаган қизлар ўртасидаги ҳомиладорликни яшириб келган. 5-мактабнинг 9-синф ўқувчиси дарсга келмасдан, пул топиш мақсадида одамларнинг уйида ишлаб, ҳомиладор бўлиб қолган. Т.Сафаров эса буни била туриб, синф раҳбарига журналига “келди” деб баҳоларини қўйдириб чиққан. Бу билан ўзининг ҳам айбини бекитган.Т.Сафаров мактаб укувчилари тугрисидаги хомиладорлик хусусида йигилишда пулдорлар ишни ёпаяпти пулсизларга кийин булаяпти бахтимизга боласи яхшиям ўлди бола тирик тугулганда хамма жой ёниб кетарди деб иддао килган.Бундан ташкари мактаб укувчиларидан яна 2нафар хомиладорларни мактабга чиқармай яшириб келинмокда.
15 май куни туман хокимини икки соатлик йиғилишда 98-мактаб тақдири муҳокама қилинган.Ташкилотга ходимлари ариза ёзгани учун бу мактабда ишлатмаслигини бир кун булсаям хокимман мани кўл остимдагилар мани айтганимни килади деб сани кулингдан хеч нарса келмайди кабилида Уни бир ярим соат ўрнидан турғизиб ҳақоратлаган. Бундай бедодликка мактаб ўқитувчилари қачонгача чидиш мумкин? Ахир сабрнинг ҳам охири борку!
21-мактабгача таълим муассасаси мудираси Нодира Тўйчиева ҳам Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил ташкилотига ариза билан мурожаат қилган. У соғлиги ёмонлашганлиги сабабли вақтинча унинг ўрнига бошқа тарбиячини олиш тўғрисида ариза берган. Афсуски уни меҳнат шартномаси асосида ишдан бўшатиб юборган. Соғлиги тикланган Н.Тўйчиева Халқ таълими бўлими мудири Т.Сафаров ёнига борганида у “Сени зўрға ишдан бўшатдим, энди ишга олмайман” дея рад этган. Аслида Н.Тўйчиева олий маълумотли мутахассис бўлиб, 10 йил педагогика коллежида ишлаган бўлсада мудир буни эътиборга олмаган.
Косон туманидаги 4-мактаб директори нафакага 3 ой колган куп йиллардан бери ишлаб келган устоз М.Дониёрова ҳам ишдан бушашга мажбур килиниб йигилишларда мактабга кирса оёгини уриб синдир мактаб худудидан олиб чикиб ташла деб шахсиятига тегидиган гаплар билан бир неча маротаба хакоратланган. Агар уз жойида колишни хохласа 1000 АҚШ долларида бериши кераклиги айтган. билдирги билан бизнинг ташкилотга мурожаат қилган. Унда ҳам Т.Сафаров томонидан мактабни ўқитувчилар билан таъминлашга ёрдам бермасдан, аксингча унинг шаънини оёқ ости қилувчи куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаганини, “Ишдан бўшашга ариза ёз!” дея тазйиқ ўтказаётганидан норозилигини билдирган.
Юқорида қайд этилган ариза ва шикоятларни жойида ўрганиш мақсадида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил ташкилоти ходимлари Қашқадарё вилояти Косон туманига боришди. Аризани ўрганаётган ходимларни арабхоналик Акмал Бобошарипов томонидан таъқиб қилиниши, суратга тушириши, уларни ишига халақит бериб, фаолиятига тўсқинлик қилишга ҳаракат қилганлигини нима деб изоҳлаш мумкин? Хозирги кунда аризачи А.Бобошариповнинг укаси Худойкулов Отабек 98 мактаб жамоаси хамда директори Н.Зариповнинг устидан ёзувчилик ишларини давом эттириб келмоқда.
Косон тумани халқ таълими бўлими мудири томонидан бўшатилган мактаб директорлари ва мактабгача таълим муассасаси мудиралари билан суҳбат ўтказилган. Шунда улар Т.Сафаровнинг ғайриқонуний ҳаракатлари, тазйиқлари оқибатида ишдан четлаштирилганлиги маълум бўлган. Т.Сафаров ўз мансабини суистеъмол қилиб доимой равишда “Комиссия келади” дея мактаблардан 100 минг сўмдан, мактабгача таълим муассасадан 50 минг сўмдан йиғиб келаётганлигидан норозилигини яшириб ўтиришмаган. 98-мактаб директори Н.Зариповга туман халқ таълими бўлимининг кадрлар билан ишлаш ходими “Ака, директорликка ҳаракат қилиб юрманг. Сизнинг ўрнингизга бошқа инсонни олиш иши ҳал бўлган. Бунинг учун керакли нарса аллақачон олинган” деб айтганлигини қандай таърифлаш керак? Бу гаплар ҳаттоки овозли ёзувга ҳам ёзиб олинган.
Т.Сафаров эса арабхоналик Акмал Бобошариповни хамкорлик қилган. Акмал унинг буйруқларини сўзсиз бажарган. Ўша куннинг ўзидаёқ А.Бобошарипов ташкилот ходимларини туширган расмларини халқ таълими мудирига тақдим қилиб, уларни айблашга ҳаркат қилган.
Тўпланган материаллардан хулоса қилиб шуни айтишимиз жоизки, ишни ташкиллаштириш, таълим тизимидагиларга ёрдам бериб уларни қўллаб-қувватлаш ўрнига фисқу фасодни ёзиб юрадиган ғийбатчи одамлар орқали турли хил аризаларни уюштириб, ушбу шикоятлар орқали мактаб директорлари, ўринбосарлари, ўқитувчилар ҳамда мактабгача таълим муассасаси мудираларини зир титратиб, асабларини эговлаб, қўрқитиб, дўқ-пўписа қилиб, тазйиқлар ўтказиб, амалда янги директор ва ваколатли мансабдор шахсни ишга ғараз ниятлаар билан тайинлашни сурункали давом эттириб келганлигини нима деб тушунишимиз мумкин?
Косон туман халқ таълими бўлими бу лавозимга ўтирганига эндигина 3 йил бўлган холос. Бироқ у бу лавозимга ўтириб босар-тусарини билмай қолган. Нафс балоси унинг кўзларни кўр қилган. Шунинг ортидан қушимча ҳовли сотиб олган. Янги участка қуришни бошлаган. фарзандини супер контракт асосида институтларга киритган.
Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади. Хўш, Т.Сафаров аслида кимнинг эркатойи? У қанча маош олади? Олган маоши ҳовли сотиб олишга, янги участка қуришга, супер контракт тўлашга етадими?
Бу мавзуга яна кайтамиз…Юкоридаги саволларимизга мутасадди ташкилотлардан жавоб оламиз деган умиддамиз.
Исмоил АДИЛОВ,
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари
мустақил ташкилоти раиси