Сирдарёда тадбиркорга зўравонлик

Сирдарё тумани, Охунбобоев СФУ худудида жойлашган “Гулзор” дўкон биноси 546,52 кв.метр, қурилган жой участкасини умумий майдонига жойлашган бўлиб, жами фойдали майдони 752,3 кв.метрли 18 та хона ва дўкон биносидан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 20 августдаги МРТТ(АПЗ) 1,2 қисмлари, топатасвир ва лойиҳа хужжатлари тайёрланган.
Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 03.11.2017 йилда Сирдарё туман 2-сон давлат нотариал идорасида расмийлаштирилган “ишончнома”га асосан, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Тадбиркор кўчаси, 10-уйда доимий пропискада турувчи, 09.09.1970 йилда туғилган фуқаро Аббасов Икром Эркиновичга (Сирдарё туман давлат нотариал идорасининг 2008 йил 03 апрелдаги “олди-сотди” шартномаси реестр рақами №1734, Сирдарё тумани хокимининг 2008 йил 26 сентябрдаги №934-сонли қарори билан хамда Ер участкасига бўлган хуқуқни давлат рўйҳатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги S10029765-рақамли гувоҳномага кўра шунингдек, S10013516-сонли кўчмас мулкка бўлган хуқуқни тасдиқловчи гувоҳномага асосан, кадастр рақами: 12 07 04 01 00 08 00 06)эгалик хуқуқи билан тегишли бўлган, Сирдарё тумани, Охунбобоев СФУ худудида жойлашган “Гулзор” дўкон биносини (Оила кодексининг тегишли моддаларига биноан мулкдорнинг 15.06.1975 йилда туғилган турмуш ўртоғи Аббосова Нилуфар Абдулазиз қизининг розилиги ва 03.11.2017 йилда 2-сон давлат нотариал идорасига ёзган аризаси билан)мулкдорнинг номидан кредит эвазига сотишга, нақд пул эвазига сотишга, гаровга қўйишга, ижарага беришга, шартномаларни имзолашга, мулк эгаси номидан хокимият, “Ермулккадастр” унитар корхонаси ва тегишли давлат идорларида вакили бўлишга, мазкур савдо дўкони билан боғлиқ бўлган керакли ҳужжатлар тақдим этишга шунингдек ушбу ишончнома билан боғлиқ бўлган барча харакатларни бажаришга ваколат берган.
Юқорида кўрсатилган Сирдарё тумани, Охунбобоев СФУ худудида жойлашган “Гулзор” дўкон биноси 546,52 кв.метр, қурилган жой участкасини умумий майдонига жойлашган бўлиб, жами фойдали майдони 752,3 кв.метрли 18 та хона ва дўкон биносидан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 20 августдаги МРТТ(АПЗ) 1,2 қисмлари, топатасвир ва лойиҳа хужжатлари тайёрланган.
2017 йил декабрь ойида акам Хамроев Шерали ўзига тегишли бўлган “Дилмурод Нурдиёр” МЧЖ учун тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш хамда Сирдарё тумани, Зиёкор шаҳарчасида жойлашган бинони сотиб олиш мақсадида “Асакабанк”нинг Сирдарё вилояти филиалидан 380.000 000 сўм кредит олишни сўраб, талаб қилинган ҳужжатларни тайёрлаб банк маъмуриятига топширган эди.Бугунги кунда банк маъмуриятига гаров шартномаси тузиш мақсадида умумий қиймати 958.000 000 сўм турадиган “Гулзор” савдо биносини гаровга қўйиш шарти билан кредит маблағи олиш хусусида ариза берилган эди.Лекин Сирдарё тумани хокими ва ички ишлар идораси бошлиғи томонидан фавқулодда берилган топшириққа асосан ҳеч қандай огоҳлантиришсиз Сирдарё тумани, Охунбобоев СФУ худудида жойлашган “Гулзор” дўкон биносини бузиб текислаб ташлаш буюрилган. 2018 йил 18 апрель куни соат 14:40 ларда Сирдарё тумани ИИБ ходимларидан иборат рахбарият ва Сирдарё тумани хокими шахсан иштирок этиб, “Гулзор” савдо биносини буза бошлашди.Мен огоҳлантирмасдан ва товон пулини бермасдан қайси асосларга кўра бузишга хақларинг бор деган эътирозимга биноан акам Хамроев Шералининг қўллларини қайириб куч ишлатар тизим ходимлари Сирдарё тумани ИИБга олиб бориб таъзирини беришди.
Мулк эгасига биринчи навбатда бузилмоқчи бўлган хусусий мулкка тенг равишда жой ажратилиши керак. Ёки ўша мулкка тенг равишда мулк берилиши керак давлат томонидан. Ёки компенцация тўланиши керак. Бузилишлар бошланишидан аввал дўкон бузилишидан норози бўлганлар судга мурожаат қилиб, уларнинг дўконга бўлган мулк ҳуқуқи бузилганлигини даъво қилишлари керак. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилганида иморатлар ва дов – дарахтларнинг қиймати тўлиқ қопланади якка тартибда компенсация сифатида ер участкаси бериш ва бузилаётган уйлар (квартиралар) мулкдорига товон тўлаш тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасида “Мулкдор хусусий мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига олиб келадиган қарорга рози бўлмаган тақдирда, бу қарор суд томонидан низо ҳал этилгунига қадар амалга оширилиши мумкин эмас. Мулкдорга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масалалари ҳам низони кўриб чиқишда ҳал этилади”’деб кўрсатилган.
Сиздан аризамда кўрсатилган важларимни Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан белгиланган тартибда шунингдек мулкдор хуқуқини муҳофаза қилувчи қонун қоидалар асосида хусусий мулкимни давлат томонидан химоя қилинишига кафолат берилишини сўрайман.
Хамраев Хайдарали
Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Чўлтўқай ҚФЙ,Зиёкор шаҳарчаси
Xamroev81@inbox.ru Тел:+998973415205
АРИЗА
(