Таъмирталаб йўллар учун ким маъсул?

йўллар

Маълумингизким, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2313-сонли қарори билан тасдиқланган 2015–2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий тадбирларини сўзсиз амалга ошириш бўйича бошланган ишларни давом эттириш мақсадида Сардоба сув омбори яқинидаги “Даштобод-Сардоба” умумфойдаланувдаги 4Р33-«Даштобод-Найман» автомабиль йўл тармоқларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари олиб борилиши назарда тутилган. Дастурни амалга ошириш давомида автомобиль ва темир йўлларни, логистика марказлари ва коммуникацияларни янада ривожлантиришга доир аниқ чоралар кўрилиши назарда тутилган. Зомин тумани хокимлигидан олинган маълумотга кўра ”Ўзбекистон темир йўллари” ДАК “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК гидротехник иншоаатлар қурилиш дирекцияси томонидан амалга оширилиши белгиланган.Лекин айни пайтда Зомин туманинг “Оқар” СИУ, “Янги ҳаёт” СИУ, “Гулистон” СИУ, “Тоиров” СИУ, “Чилонзор” СИУ ва “Ғалаба” СИУда яшайдиган аҳоли “Даштобод-Сардоба” умумфойдаланувдаги йўл тармоқларининг умуман ишдан чиққанлиги натижасида қарийиб 9 (тўққиз) йилдан буён жуда қийналиб харакатланмоқдалар.Зеро автомабиль йўли давлат стандартларига мос келадиган, меъёрий оғирликка ва ўлчамга эга бўлган транспорт воситаси хавфсиз харакатланиши учун мўлжалланган мухандислик иншоатидир.

Айрим ишончли манбааларга кўра мазкур йўл қурилиши тендер танловларида 53 миллиард сўм маблағ ажратилган.Йўл қурилиши Зомин туманинг Даштобод қисмидан бошланиши лозим эди.Лекин нимагадир тўхтаб қолди.2017 йилда қурилиши якунланадиган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 395.000 гектардан зиёд экин унумдор ерларда фойдаланиш имконини берадиган гидроиншоатда 922 миллион куб метр сув тўпланадиган Сардоба сув омборининг бунёд бўлиши “Аср мўъжизаси” деб аталди.Президентимиз Хитой Халқ Республикасига қилган ташрифи чоғида гидро энергия соҳасида хам мухим келишувлар имзоланди.Унга кўра Сардоба сув омбори ёнида қуввати 15 мега ватт бўлган мини электр станцияси қурилиши режалаштирилди.Демак биринчи навбатда юқорида номлари келтирилган аҳоли пунктларида яшайдиган аҳолига йўллларни таъмирлаб беришимиз мақсадга мувофиқ бўлади.Зомин тумани хокимлигидан олинган маълумотга кўра аслида 4Р33- «Даштобод-Найман» автомабиль йўл тармоқларини таъмирлаш 2017 йил манзил дастурига киритиш хақида таклиф берилган.Лекин маблағ масаласи тўлиқ ҳал этилмагани таъмирлаш жараёнини кечикишига сабаб бўлган.Зомин туман йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан ушбу автомабиль йўлини тўла таъмирлаш ишларини 2018 йил май ойида бошлаш таклифи берилган.Бу хақда Зомин тумани хокимининг  19.11.2017 йилдаги №01-1888 сонли хати бор.Ҳадемай мамалакатимизда ғалла йиғим-терими бошланади.Таъмирталаб  «Даштобод-Найман» йўлларидан қишлоқ хўжалиги техникалари ўтади.Бундай ўнқир-чўнқир йўлда хар қандай техника хатто зирҳланган техника воситалари хам ишдан чиқиши турган гап.Кейинги пайтларда Зомин туманинг “Оқар” СИУ, “Янги ҳаёт” СИУ, “Гулистон” СИУ, “Тоиров” СИУ, “Чилонзор” СИУ ва “Ғалаба” СИУда яшайдиган аҳоли Даштобод деҳқон бозорига ёки марказий шифохонага таксида келиб кетишга хам қийналиб қолишди.Чунки бундай носоз таъмирталаб йўлда қайси одам аҳолига транспорт хизмати кўрсатишга қодир. Минг афсуски бу йўллардан Зомин тумани хокими хам бошқа мутасадди раҳбарлар хам хеч бўлмаганда бир ойда бир марта  ўтишади.Лекин оддий халқ-чи, улар нима қилсин.Маблағ йўқ экан деб йиллаб тақир-туқур йўлларда умрини ўтказмайди-ку!Муҳтарам Президентимиз битта ўзлари қайси муаммомизни ҳал этсинлар.Йўл коммуникация созлиги учун жавобгар бўлган бошқа ташкилот идора ва бошқармаларнинг мансабдор шахслари хам мустақил равишда изланиш олиб бориб мазкур муаммони ҳал қилсалар бўлади-ку!Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси мутасаддилари бунга нима дейишар экан.Биз Олий Мажлис Сенати депутатлари ва Кun.uz таҳририятидан расмий-ижодий сафар уюштириб шахсан аҳволни шоҳиди бўлишларини сўраймиз.

 

Мурожаат учун:

 

Сардоба сув омбори эксплутация бўлими телефон рақами:+998973260606.

Зомин тумани хокимлиги телефон рақами:+998915688008.

Сизга ҳурмат ва эҳтиром ила Зомин туманинг “Оқар” СИУ, “Янги ҳаёт” СИУ, “Гулистон” СИУ, “Тоиров” СИУ, “Чилонзор” СИУ ва “Ғалаба” СИУда яшайдиган бир гуруҳ аҳоли