МАЪЮС ОНА ХАЙКАЛИ

туразода

(Фарзанди умрбод  қамоқ жазосига махкум этилган оналарга бағишлайман)

 

Тонгда сабо тортиб сочидан

Ғижимлайди, аёл бағрини.

Кўзлари интизор нигоҳлари чўғ,

Маъюс аёл термулар йўлга.

 

Барча азоб, маломат ва ёлғонлар

Тухмату кароматлар, унга тиккан кўз.

Неки фолбин, бахши башоратлар

Келажакадан, шубҳалардан  айтар сўз.

 

Қояларда тўзғиган қушлар сурони,

Она гўр қазийди юрагидан ўғлига.

Булутларга тиғ теккан тирқирайди

Қон ўкирар, эшитилар бўрони.

 

Яшин  теккан юрагини ушлайди аёл,

Келарми узлатдан ўғли маълум эмас.

Жон чиққиси  келадию, беролмайди жон,

Халқумини бўғизлар, музлама хаёл.

 

Оналар  қолдими саҳрода хайҳот,

Чўкиб борар ёшлик карвони эссиз.

Кўринмас охири мазлум азобин

Қум ботқоғи  кун сайин ютиб борар.

 

 

Қўл панжаси тишлашган бўйнига сиртмоқ,

Икки тизза орасида қалтирар бу бош.

Темир от минган сипоҳ турар қошида,

Осонмас қутулмоқ, умрбод қамоқ!

 

Онаи зорига бир энлик нома ёзмаган,

Сиррайган, кеккайган, ғўдайган ношуд.

Ота қабрига бир кат тупроқ сочмаган,

Бир сиқим тупроққа зор бўласан сен ҳам.

 

Бу  юртнинг ишонган иймон тоғида,

Маъюс она хайкали турар мункайиб.

Пойида ётади беҳол мурдалар

Мангу олов ёнар улар хокида.

 

Амални ёстиқ қилган рўдапо беклар,

Тахтиравонин кемирар қуртлар.

Хар жондан чиқади уввол нидоси,

Мардумларнинг хам бордир худоси.

 

Махкумларни асрайди она дуоси,

Сотқинларни куяр етти дунёси,

Бизни сотганларни аямас хатто онаси,

Эл-юртиин сотганларни оқмас дарёси.

 

Кечиринг онажон асрай олмадик,

Омонат берилган бу ширин жонни,

Бизни хор айлади фозил, бўлмадик олим,

Шайтонга хай бермади золим.

 

“Бошин олиб бир сориға” кетганда Бобур

Бир махкумнинг ўлгани нимага арзир

Анда жоним қолмади танда фиғоним,

Зулук ҳам сўролмас этимдан қонни.

 

Кўнгли доғ дўстлар йиғламанг энди,

Кимдан вафо кўрдим эй дунё деб.

Аждодлар қонига беланди мозий,

Сотқин боболар учун чекамиз азоб.

 

Ёлғон эътиқоднинг занжирларига

Боғлаб қўйди мени такаллуф.

Унутилди энди йиллар хам,

Рахм қилмас энди фақирларига.

 

Кўз ёшингиз увволи тутиб,

Бу дунёда кетарман мен ҳам.

Қабргача йўл узоқ хали

Яна қанча чекарман азоб!

 

Ризқим узулгунча кетарсиз сиз хам,

Койиманг онажон  мени бунчалар .

Қайтиб бормас жасадим, кутманг,

Умрбод қора ердан узулганман.

 

Кўришармиз чин дунёда рози бўлинг

Менга берган оқ сутингиздан онажон.

Фарзанд доғи кемирмасин бағрингиз,

Ўлар чоғим гуноҳлардан қутулганман.

 

Турсун Бек Тўразода. 2012 йил 22 июль. УЯ 64\76 ЖИЭМК Индаба.