АҲМАДБОЙ ЖАБРЛАНУВЧИЛАРИ: “ҲАҚҚИМИЗНИ УНДИРИБ БЕРИНГ!”

ахмадбой

“Аҳмадбой” номи билан танилган чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоевга қарашли фирма камида 100 фоизлик дивиденд ваъдаси билан одамлардан омонат олиб кўпчилик фуқароларни чув туширди.Бу тадбир молиявий пирамидага ўхшаса-да, пулини икки баробарга кўпайтириш тамасида бўлганлар сони кўпаётгани айтилмоқда.

Аризамизнинг мазмуни шундан иборатки, биз Нишановлар оиласини хам кўплаб фуқаролар сингари Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи хозирги кунда республикамиз аҳлига “Ахмадбой” деган машҳур номи билан танилган юридик манзили Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Ўзбекистон ҚФЙ, Ю.Каримов кўчасида жойлашаган “CHINOZ AVTO HAMKOR” МЧЖ рахбари Ахмадбой Турсунбоевнинг Тошкент вилояти Янгийул тумани Гулбахор қўрғонида яшовчи шотирлари Шохрух Шарипов ва Тохир исмли шахслар, ўзаро келишилган ишларни бажаришни ваъда килган холда, олдиндан лафз килиб, хак эвазини АКШ доллар пул маблағлари хисобидан тўлаконли қўлга киритиб, кейинчалик берилган ваъдаларини бажармасдан, олган пул маблағларини ҳам қайтариб беришдан бўйин товлаб, қочиб юриш билан бир қаторда, бизга нисбатан фирибгарлик жиноятларини содир этишди деб хисоблаймиз ва қуйидагиларни тушунтирамиз:

Менинг турмуш ўртоғим 1973 йилда туғилган Нишанов Рустам Ибодуллаевич, Сирдарё вилояти Янгиер шахрида истиқомат қилади. Ўзбекистон Республикаси фукароси хисобланади, вактинча ишсиз.Ўзим 1976 йилда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида туғилганман, ўзаро никоҳимиздан 3 (уч) нафар фарзандларимиз дунёга келган бўлиб, мен уй бекасиман, асосан вояга етмаган болаларимизни тарбияси билан шуғулланаман.

2012-2013 йилларда яхши ниятлар билан Тошкет шаҳри М.Улуғбек тумани Ц-1 мавзедаги, 38-уй 25-хонадонни Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги ховлили уйимизпи сотиб, етмаганига кариндош-уруғ ва якинларимиздан қарз хавола қилиб, сотиб олган, пойтахтда биронтамизни пропискамиз бўлмаганлиги учун хам, уйимизни танишимиз бўлмиш фукаро Ходжихонов Иззатилло Рахматиллаевичнинг номига вактинча расмийлаштириб олган эдик.Лекин ўйлаган баъзи бизнес режаларимиз амалга ошмагандан кейин, устига-устак юз берган оилавий кийинчиликлар билан бир қаторда, юкорида таъкидлаб ўтганимиздек, якинларимиздан олинган ишончли қарзларни қайтариш мақсадида, пойтахтнинг чекка худудларидан биридан арзонрок уй олиш максадида уймизни сотувга куйгандик.

2016 йилнинг бошларида Тошкент шахрида уй олди-сотдиси биланшуғулланувчи маклер вазифасида фаолият юритиб келаётган Шохрух Шарипов (уяли телефон раками: +99897 449 62 66) ва Тохир исмли шахс (уяли телефон раками: +99894 942 70 82)лар бизнинг хонадонимизга келишиб, Тошкент шахрида яшовчи кўплаб фуқаролар, Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи, республикамиз ахлига “Ахмадбой” деган номи билан танилган, 2016 йил 15 июнда Ўзбекистон Республиксижиноят кодексининг бир нечта моддалари билан айбланиб қўлга олинган, 2018 йил 21 февраль куни ЖИБ Тошкент вилояти судининг хукми билан 13 йилга озодликдан махрум этилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  168-моддаси (фирибгарлик),  ва 188-моддаси(ноқонуний тадбиркорлик), 189-моддаси(савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш),190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш), 25 орқали 211-моддаси (пора бериш ва суиқасд қилиш) 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) 170-моддаси (алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш), шунингдек 177-моддаси (валютани қонунга хилоф равишда олиш, 178-моддаси (чет эл валютасини яшириш жинояти) юзасидан айбланган Чинозлик  Чиноз “Авто хамкор” ширкати раҳбари “Ахмадбой” номи билан таниш шахснинг хизматидан фойдаланишаётганлиги, маълум хақ эвазига топшириб, бирга-бир фоиз хисобида кагта пул ишлаб олиш имконияти борлиги, уйимизни сотгандан кўра бирон-бир “фоиз”га пул берадиган судхўр билан келишиб, гаровга кўйиб, анча-мунча акчани ишлаб олиш мумкинлиги. уларнинг судхўрлик билан шуғулланадиган яхши танишлари борлигини, кўшимчасига улар “Ахмадбой”нинг шотирлари эканликларини,а гарда “Ахмадбой”га бирон-бир кор-хол юз берса, кафил сифатида пул маблағларини ундириб берилишида амалий ёрдам беришлари хакида бир неча ваъдалар беришганди.

Хакиқатдан ҳам, 2016 йилнинг май ойлари бошларида, Шохрух Шарипов ва Тохир исмли шахс, ўзини Улуғбек Юсупов дсб таништирган судхўр (уяли телефон раками: +99891 135 85 95 бўлган) билан биргаликда келишиб, 65 000 (олтмиш беш минг) АҚШI доллари пул маблағларининг жами суммасидан “фоиз” хисобида хар ойига-8.750 (саккиз минг етти юз эллик) АКШ доллари пул маблағларини “Ахмадбой” тулаб бориши эвазига, уйни гарант (кафолат)сифатида рафикаси- Юсупова Лазиза Чингизовна номига нотариал тартибда расмийлштириш шарти билан пул қимматликларини такдим этди.

Биз-Нишановлар оиласи Шохрух Шарипов ва Тохир исмли шахсларнинг алдаб, ишончимизга кириб, берган ширин лекин пуч ваъдаларига учиб, Тошкент вилояти, Чиноз тумани Олмазор шахарчасида фаолият олиб бораётган “Ахмадбой” исмли пирамидачининг офисига 2016 йилнинг 12 май кунида чет эл валютаси 52.000 (эллик икки минг) АКШ доллари миқдоридаги хориж валютасини бериб келдик. Исбот тарикасида олган пулини тасдиғи сифатида “Ахмадбой” бизга ўзлари томонидан жорий этилган жетон (квиток)ни такдим этди.Ўртамизда шу жетондан бошқа хеч кандай юридик хужжат йўқ. Паспортингиздан маълумотларни ёзиб олиб, қўлингизга жетон берамиз. Ҳар ойга бир число белгиланади, 15 кун бўлади. Ҳар ой келиб, пулингизни олиб кетасиз. Бир йил деганда пулингиз икки баробар қилиб қайтиб берилади,- дея ишонтирган эди улар.

Бизга берилиши лозим бўлган маблағларини факат 9083 (тўккиз минг саксон уч) АҚШ доллари 12.06.2016 йилда тўлаб берилди, кейинчалик вокеалар барчага  маълум бўлган томонга айланиб кетиб, Чиноз туманидаги “Ахмадбой” сингари кўплаб бойлару ва уларнинг шотирларига нисбатан жиноий ишлар очилгандан сўнг, амалда ваъда қилинган пул маблағлари тухтатилди. Ну салбий холатни курган “Ахмадбой” шотирлари, унга бирон-бир кор-хол юз берса жавоб берамиз деб кўкарагига урган, Шохрух Шарипов ва Тоҳир исмли шахслар жиноий жавобгарликка тортилишларидан кўркиб, ин-инларига кириб кетишди.

Алалхусус, ўзини дастлаб Улуғбек Юсупов деб таништирган судхўр эса берган барча ваъдаларини “унутиб”, эркаклик лафзидан қайтиб, маълум хак эвазига келишилган гаровдаги хонадонимизни ўзиники қилиб олиш максадида, фукаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат килиб, бизларни кўчага хайдай бошлади. Туман ва шаҳар фукаролик судларида ютиб чиккан бу мунофикнинг виждонию ва эркаклик ғурури қайда колдийкин? Бунга олий хакм суд қонуний баҳо бера олмади.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, биз Нишановлар оиласига нисбатан Шохрух Шарипов, Тохир исмли шахс, ва Улуғбек Юсупов каби судхўрларнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасида назарда тутилган ва ифода этилган, яъни фирибгарлик, яьни алдаш ёки ишончни суистеъмол килиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки мулкий хукукини кўлга киритиш жиноятини содир этганликда айблашни сўраб, ‘Гошкент вилоят Ички ишлар бошкармаси ва Чиноз тумани Ички ишлар бўлимига ёзма мурожаатларимиз бўйича хеч кандай амалий ёрдам кўрсатилмади.

Инчинун, “Ахмадбой”нинг баъзи шотирлари камокда ўтириб тергов ва суд олдида жавоб бериб бўлишди, бирок, Шохрух Шарипов, Тохир исмли шахс ва Улуғбек Юсуповга ўхшаган фириб усталарию, судхўрларга хайхот чора кўрилмаса-я?

Алкисса, “Ўзбекистон”’ ва “Ёшлар” марказий телеканалларида бир меча маротаба, фирибгарлар томонидан фукароларнинг алдаб, уларнинг ишончларига кириб содир этган жиноий хатти-харакатлари, килмишлари учун жазо мукаррар эканлигини тасдикловчи кўрсатувлар кенг томошабинлар оммасига такдим этилди. Мен хохлар эдимки, фирибгарликии касб килиб олган Шохрух Шарипов, Тохир исмли шахс ва Улуғбек Юсуповлариинг хам кирдикорлари хақида махсус  кўрсатув тайёрлаб, кенг халк оммасиг-а уларнинг асл жирканч башарасини сабок сифатида кўрсатмок лозимки, сабаби келажакда яна бошқа кўплаб фукароларни биз каби фириб бериб, чув туширмасликлари учун.

Юкоридаги холатларни эътиборга олган холда, бизга нисбатан фирибгарлик жиноятини содир этган Чинозлик  “Ахмадбой” Ахмаджон Хамитович Турсунбоев рахбарлик килган “CHINOZ AVTO HAMKOR” МЧЖ шотирлари Шохрух Шарипов, Тохир исмли шахс ва Улуғбек Юсуповларга нисбатан конуний чора кўрилишида, шу билан бир каторда биз- Нишоновлар  оиласига тегишли бўлган хонадонимизни кайтариб берилишида амалий ёрдам беришларингизни сураб коламиз. Жиноят натижасида шахсга бевосита маънавий, жисмоний ва моддий зарар етказилганлиги тўғрисидаги тахмин жабрланувчи деб эътироф этиш ҳақида қарор чиқарилишига асос бўлади. Жабрланувчига моддий зарар етказилган тақдирда у ҳам жабрланувчи, ҳам фуқаровий даъвогар деб эътироф этилади ва шу субъектларнинг ҳуқуқларига эга бўлади.ЖПКнинг 55-моддасига мувофиқ жабрланувчи ўз манфаатларини ҳимоя қилишга хакли. Жиноят туфайли етказилган моддий зарар учун жавобгарлик одатда ҳукм асосида маҳкум зиммасига юклатилади.

Яна такрор таъкидлаб ўтаман 2016 йилнинг 15 июн кунида молиявий пирамида тузишда айбланиб Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг бир канча моддалари билан гумонланиб, ЖКнинг 170-моддаси (алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш), шунингдек 177-моддаси (валютани қонунга хилоф равишда олиш, 178-моддаси (чет эл валютасини яшириш жинояти) юзасидан ҳибсга олинган Чинозлик  “Ахмадбой” (Ахматжон Хамитович Турсунбоев)га нисбатан хукук-тартибот идорларига мурожаат килмаганман.Якинда “Ахмадбой”  валюта маблағини ноқонуний йўл билан қўлга киритиш ёки сотиш, давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик билан шуғулланиш ва катта миқдорда даромад олиш, савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш соҳаси қоидаларини бузиш, ўз фаолиятини лицензиясиз амалга ошириш каби жиноятларни содир этганликда айбланиб суд махкамасига тортилганидан кейин унга шерик бўлган маклер-воситачиларни хам жиноий жавобгарликка тортиб мени Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 54-моддасига асосан жабрланувчи сифатида эътироф этиб, менга етказилган зарарни суд оркали ундириб беришингизни сурайман.

 

Нишанова

Азиза

 

тел: +99(890)-976-45-00                                            20.04.2018 йил