СОБИҚ СУДЬЯ ҲАРБИЙ ПРОКУРОРГА АРЗ ҚИЛДИ

ПРОКУРОР

Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаро Хуррамов Рустам 2006 йилда 25 ёшида жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди раиси лавозимига тайинланиб 2008 йил феврал ойида МХХ ходими Азизов Акбар ва собиқ вилоят суди раиси ҳозирда Тошкент вилояти Зангиота туман суди раиси Холиқов Ўктамнинг ғаразли мақсадда тухмат уюштириши натижасида товламачилик йўли билан мажбурий равишда унинг уйига бориб ариза олиниши натижасида ўз вазифасидан озод қилинган.

Шундан сўнг Р.Хуррамов томонидан 2008-2011 йиллар давомида вилоят МХХ, Республика МХХ, Президент девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва бошқа бир қанча давлат органларига мурожаат қилинган. 2009 йил август ойида Республика Олий суди томонидан сохта ва қалбаки хизмат текшируви ўтказилиб гўёки Р.Хуррамовнинг важлари тасдиқланмаганлиги ҳақида собиқ Олий суд раиси ўринбосари О.Исмаилов томонидан ёзма равишда жавоб берилган. 3 йил давомида бирон-бир давлат органи Р.Хуррамовни эшитмаган ва Р.Хуррамов мажбурий равишда ишсизликда яшаган. Р.Хуррамов 2013 йил ноябрда Республика Олий суди томонидан ЖИБ Термиз туман суди раислигига тавсия қилинган. Бироқ собиқ судъялар олий малака комиссияси томонидан МХХ ходимларининг таъсири натижасида қораловчи маълумотлар йиғилиб 2014 йил феврал ва октябр ойларида номзодлик ҳужжатлар қайтариб юборилган. 2017 йил июл-сентябр ойларида Р.Хуррамовнинг номзодлик ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди судъялар олий малака ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб жиноят ишлари бўйича суд раислигига сентябр ойида тавсия қилиниб Республика судъялар Олий кенгашига тақдим этилган.

Бундан ташқари 2017 йил июн ойида 4 нафар вилоят кенгаши ва 19 нафар туман кенгаши депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига, Ўзбекистон Республикаси Судъялар Олий  кенгашига Р.Хуррамовнинг ноҳақдан ўз вазифасидан озод этилганлиги, судъялик фаолиятини давом эттиришда амалий ёрдам беришни сўраб илтимоснома киритилган. 2017 йил декабр ойида туман кенгаши депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига мурожаат қилинган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Термиз туман суди раиси лваозимида ишлаган Р.Хуррамовга нисбатан туҳмат уюштириб ўз вазифасидан озод этилишига ва бир неча йил давомида мажбурий бекор юришига сабабчи бўлган МХХ ходимлари ва бошқа айбдор шахсларни  қонуний жиноий жавобгарликка тортишингизни, мажбурий бекор юрган кунлари учун иш ҳақи ундиришингизни ва ўз вазифасига тикланишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қилиб сўрайман.

 

Ҳурмат билан!
Рустам Хуррамов
rustam.xurramov79@mail.ru