ҚАРЗГА БОТГАН ФУТБОЛ КЛУБИГА ЭЪТИБОР ЙЎҚМИ?

янгиер

Ҳозирги кунда Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш юзасидан кенг кўламли ислохотлар амалга оширилмоқда.Ўзбекистон профессионал футбол лигаси хамда футбол клублари фаолиятини тубдан яхшилаш юзасидан аник талаблар ишлаб чикилди.

Мазкур талаблар юртимизда футболни янада оммавийлаштиришга, ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялашга, иктидорли ёшларни футболга жалб килишга, футбол клубларини янги истеъдод эгалари билан таъминлашга, футбол клублари ўртасида соғлом ракобатни шакллантиришга, ўзбек футболини жахондаги нуфузини мустаҳкамлашга каратилган ишлар сифатини яхшилашга хизмат килади. Шу билан бирга, айнан Сирдарё вилоятида жисмоний тарбия ва спортни ташкил этишда қатор тизимли муаммолар ва камчиликларнинг мавжудлиги ушбу соҳада давлат сиёсатини самарали олиб боришга ва вилоятнинг мавжуд спорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда.Жамоамиз молиявий муаммолар гирдобига тушиб қолган. “Янгиер футбол клуби” МЧЖ 2017 йил апрель ойининг иккинчи ярмидан бери ойлик-маошлари ва мукофот пулларини ологанлари йўқ.Бундан ташқари Янгиер шаҳар ДСИ, Сирдарё вилояти ИИБ қўриқлаш бўлинмасидан ва қатор хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан қарздорлиги мавжуд.Жамоамиз ҳисоб рақамига пул ўтказиш бўйича Ўзбекистон Футболни қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди Васийлик Кенгаши мажлисининг 25.01.2017 йилдаги 14\11-1-сонли ва худди шунингдек 15.02.2017 йилдаги 03-1-38-сонли баённомаларини асос қилиш мумкин.

Масалан “Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази” МЧЖ ва “Янгиер футбол клуби” МЧЖ ўртасида 2017 йил 01 мартда 136-сонли тиббий хизмат кўрсатиш шартномаси тузулиб, унга кўра шартнома қиймати 35.000 000 (ўттиз беш миллион)сўмни ташкил этган.Лекин “Янгиер” ПФК МЧЖ бугунги кунда оғир молиявий инқирозни бошлидан кечираётган пайтда бундай катта сумани тўлаб бериш имкониятига эга эмас. (ООО ПФК “Янгиер” Янгиер шҳар “Қишлоққурилишбанк” МФО:00909, ИНН:301733835 х\р:20208000204873448001) Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 01 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан  қарздор “Янгиер” ПФК МЧЖ дан “Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази” МЧЖ фойдасига 23.384.900 сўм асосий қарз, 1.400 000 сўм пеня, жами 24.784.900 сўм, 333 849 сўм давлат божи ундириш белгиланган. “Янгиер” ПФК МЧЖ ва Сирдарё вилояти ИИБ патруль-пост хъизмати ва жамоат тартибиин сақлаш бошқармаси ўртасида тузилган 2016 йил 13 декабрдаги №19-сонли, 2017 йил 13 апрелда тузилган №7-сонли ҳамда 2017 йил 20-сентябрда тузилган №19-сонли шартномалар шарти бажарилмаганлиги оқибатида, даъвогар томонидан судга мурожаат қилиниб, Сирдарё вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибиин сақлаш бошқармаси фойдасига 54.773.658 сўм миқдорида пул маблағи тўлаб бериш хақида суднинг тегишли хал қилув қарори мавжуд.

 

Бундан ташқари бугунги кунда “Гулистон” футбол клубининг МИБ Гулистон шаҳар бўлимида ижро йиғимидан ҳамда клуб ходимларининг ойлик иш хақларидан 90,0 млн. Сўм, солиқ тўловларидан 16,0 млн. Сўм, шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармасидан 786.220 минг сўм жами 106.786.220 (бир юз олти миллион етти юз саксон олти минг икки юз йигирма) сўм қарздорлиги мавжуд. Ўз навбатида “Сирдарё ИЭС” АЖ томонидан “Гулистон” ПФК МЧЖ билан 2013 йил 29 мартдаги “Ҳомийлик ёрдамини кўрсатиш тўғрисида”ги 18-сонли ўзарпо шартномага асосан клуб ҳисоб рақамига 254,1 сўм мабалғ ўтказилмай қолган.Бундан ташқари, таъсисчиларимиздан бизнинг ҳисоб рақамга Гулистон шаҳар хокимлиги, “Марказгазтаъминот” УК, “Сирдарёпахтасаноат” АЖ, “Оқолтиндон” маҳсулотлари АЖ, “Ховосдон” маҳсулотлари АЖ, вилоят халқ таълими бошқармалари томонидан 180.000 000  сўм ва “Гулистонэкстрактёғ”АЖ ҳисоб рақамидан 18.000 000 жами 198.000 000 сўм хомийлик маблағлари ўтказилмай қолган.Таъсис шартномаси ва ҳуқуқий меъёрий хужжатлар мавжуд. “Гулистон” футбол клубининг “Асака”банкнинг Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти филиалидаги МФО:00373, ИНН:302417356, х\р:20208000905010801001)

 

Ўзбекистонда футбол муваффақиятли ривожланиши учун барча имкониятлар мавжудлигига мутлақо ишончимиз комил.Бироқ футболни бошқарувдаги тизимли муаммолар, ривожланиш дастурининг мавжуд эмаслиги футболнинг оғир инқирозга учрашига олиб келди ва зудлик билан чора кўрилмаса, узоқ йиллар давомида жаҳон майдонларида ҳам миллий терма жамоалар, ҳам клуб футболи даражасида рақобат қилиш қобилиятидан мосуво бўлиши мумкин.Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга йўналтирилган молиявий маблағлар сарфланишининг асослилиги ва ҳаққонийлиги устидан назоратнинг, энг аввало, ички назоратнинг молиявий маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган ва ушбу соҳада суиистеъмолчиликларни бартараф этишга қаратилган самарали механизми шакллантирилмаганлиги футбол ривожига катта тўсиқ бўлмоқда. Клубнинг ташкилий-хукукий тузилишидан катъий назар, йиллик молиявий хисобот мустакил аудиторлар томонидан тайёрланиши ва текширилиши керак.  Айниқса, жойларда жисмоний тарбия ва спорт бошқарувининг самарали яхлит тизими мавжуд эмаслиги ушбу соҳада давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини лозим даражада мувофиқлаштиришни талаб қилмоқда.Сирдарё воҳасида спортни ривожлантириш учун моддий база мавжуд лекин ундан самарали фойдаланиш учун ечим йўқ.Масалан бу вазият бир пайтлар Ўзбекистон биринчилигида иштирок этаётган “Янгиер” футбол клуби томонидан юқорига берилган очиқ хатдан маълум. “Янгиер” футбол клуби 1966 йилда Янгиер шаҳар қурилиш материаллари комбинат қошида ташкил этилган эди.Шонли тарихга эга  “Янгиер” футбол клубининг 53 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз.Лекин мазкур футбол клубининг базасидан унумли фойдаланяпмизми?Улардан максимал даражада ва самарали фойдаланилишини таъминланишига мухтожмиз. Агар клуб бўш трибунлар остида ўйнаётган экан демак клубнинг муаммолари бор.Энг ачинарлиси клуб рахбарияти футболчиларни жамоа қароргоҳидан чиқариб юборган пайтлари хам бўлди.Бундай аҳволда футболчилар қандай қилиб тўп тепиб оиласини боқиши мумкин.Футбол клубларининг иктисодий ва молиявий имкониятларини кенгайтириш, моддий рағбатлантириш, ойлик иш хақларини ўз вақтида бериш, уларнинг шаффофлик даражасини янада ошириш, хомийлик хукукларининг химоя килинишига катта эътибор бериш вақти келди.Тўғри футбол клуби йиллар давомида шаклланади.Пойдевор қўйилади ва йиллар ўтган сари клуб ўз мақсади сари боради.Йилдан-йилга клуб тарбияланувчилари тажрибалироқ бўлиб  бораверишади, кейинроқ асосий мақсад-медаль ютиш ёки кубокни қўлга киритиш учун легионларни жалб қилиш мумкин бўлади.Шундай вазиятда қандай қилиб футбол ўйнаб, оилани тебратиш мумкин.Токайгача Сирдарё вилояти хокимлиги ва клубга маъсуллар ўз ишига панжа орасидан қарашади.

Янги мавсумда Биринчи лигада хар бир вилоятдан биттадан футбол клуби иштирок этиши белгиланганлиги сабабли киска вакт ичида 2018 йилдан Биринчи лигада иштирок эта оладиган футбол клубини ташкил этиш чораларини куришимиз мақсадга мувофиқдир.Бизга пулларимизни тушуриб беришда амалий  ёрдам беринг!

“Янгиер” ПФК МЧЖ Бош директори

Х.Эгамбердиевдан. тел:+998974772726