КЎЧАМИЗГА ЭЛИТА НОМ КЕРАК ЭМАС

Маълум бўлишича, 2017 йил 03 июнь куни Гулистон тумани, “Янги ҳаёт” СИУ, Мустақиллик МФЙда яшовчи бир гурух фуқаролар Саидбеков Юсуф,Нуралиев Қурбон, Нуралиев Олим, Хўжамбердиев Толиб, Саидбеков Абдуваҳоб, Саидбеков Наврўзбек, Саидбеков Ойбек, Саидбеков Элбек, Юлчираев Акбута, Пардаев Жалил, Пардаев Абдулло, Тошматов Хасан. Шодмонқулов Собир, Тўраев Абдурахман, Тўраев Абдуфаттох, Тўраев Абдуқодир, Ахмедов Шерали, Усмонқулов Абдулазиз, Усмонқулов Мансур, Мирзаев Махмуд ва Мирзаев Орифлар имзоси билан “Равшанобод” кўчасини бошқа ном билан аташ тўғрисида “Мустақиллик” МФЙ раиси П.Туропов номига ариза ёзишган.
Бундан ташқари “Мустақиллик” МФЙда яшовчи яна бир фуқаро О.Нуралиев 2017 йил 13 июнда Гулистон тумани хокими номига ариза ёзиб ўзлари яшаётган “Равшанобод” кўчасини “Турон” номи билан аташни сўраган.Давлат органига келиб тушган мурожаатлар шу орган томонидан ёки унинг мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича мажбуриятлар зиммасига юклатилган мансабдор шахси томонидан кўриб чиқилади.
Бунга жавобан Гулистон тумани хокимининг ўринбосари О.Жўраев ўзининг фуқарога йўллаган 12.07.2017 йилдаги №4\04-1273-сонли хатида “Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда тумандаги кўча номаларини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги Қонунига асосан “Равшанбод” кўчасига “Турон” номини бериш юзасидан қонуний тўхтамга келинди.
Тумандаги географик объектларни номлаш, қайта номлаш, географик объектларни хатловдан ўтказиш ҳамда тавсия этилаётган номлар Сирдарё вилоят комиссиясининг хулосаси асосида қайта номаланиши 2017 йилнинг октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган туман кенгашининг сессияси кун тартибига киритилиб, “Равшанобод” кўчасининг янги тавсия этилаётган “Турон” номи октябрь ойида сессия қарори билан тасдиқланишини маълум қиламиз” мазмунида хабар берган.
Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Лекин 2018 йил март ойларига келиб Гулистон туман хокимлиги ариза муаллифларига мазкур масалани туман кенгашининг сессияси кун тартибида кўриб чиқилиб ижобий хал этилган этилмаганлиги хусусида бирор бир тайинли хулоса бермай, бунинг ўрнига хокимликнинг айрим мутасаддилари “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон республикаси қонуни талабларига зид равишда фуқаро Хўжамбердиев Толибга (тел:+998972751880) нисбатан “аризани сен ахолига тарғибот олиб бориш йўли билан ташкил этиб имзо қўйдиргансан” қабилида тазйиқ ўтказа бошлашган.
Мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.Хар бир фуқаро ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига талаб ва таклиф билан мурожаат қилиш хуқуқига эга.Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин.Ўша мурожаатда ахоли ўз таклифини айтган холос.Мурожаатда бирор бир амалдор ёки шахсга нисбатан танқидий фикрлар билдирилмаган.Таклиф — давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожатдир.Мазкур мурожаат этувчи жисмоний шахсларнинг имзоси билан жўнатилган. Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ёки ҳимоя қилиш мақсадида давлат органларига мурожаат этганлиги, шунингдек мурожаатларда ўз фикрини билдирганлиги ва танқид қилганлиги муносабати билан таъқиб этиш ман этилади.Бундай харакат ва харакатсизлик жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2011 йил октябрь ойида имзоланган фармонда кўчалар, пропект ва маҳаллалар, майдон ва парклар Ўзбекистон миллий тарихида чуқур из қолдирган буюк сиймоларни мустасно қилганда алоҳида шахслар номини бериш таъқиқланган. “Равшанобод” номи бирор номни билдирмайди у инсон номидир.Ушбу кўчанинг “Равшанобод” деб аталиши хақида бирорта меъёрий хужжат ариза муаллифларига тақдим этилмаган.Бу ном шунчаки тумандаги элита шахсларнинг таклифи ва истаги билан қўйилган бўлиши мумкин.
Гулистон тумани, “Янги ҳаёт” СИУ, Мустақиллик МФЙда яшовчи бир гурух фуқаролар номидан билдирилган таклиф аризада келтирилган кенг жамоатчилкнинг тавсиясига асосан хокимият ахолидан тушган таклифни ўрганиб чиқиши мақсадга мувофиқ эди.Сирдарё вилояти туманлардаги айрим худудидаги муайян шахслар номи билан юритилаётган маҳалла қишлоқ ва кўчалар хали хам мавжуд.Демак Гулистон тумани хокимлиги қошида махсус комиссия тузиб, “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида “Равшанбод” кўчасига “Турон” номини бериш юзасидан амалда қонуний тўхтамга келиш мақсадга мувофиқдир.
Гулистон тумани, “Янги ҳаёт” СИУ, Мустақиллик МФЙда яшовчи бир гурух фуқаролар Саидбеков Юсуф,Нуралиев Қурбон, Нуралиев Олим, Хўжамбердиев Толиб, Саидбеков Абдуваҳоб, Саидбеков Наврўзбек, Саидбеков Ойбек, Саидбеков Элбек, Юлчираев Акбута, Пардаев Жалил, Пардаев Абдулло, Тошматов Хасан. Шодмонқулов Собир, Тўраев Абдурахман, Тўраев Абдуфаттох, Тўраев абдуқодир, Ахмедов Шерали, Усмонқулов Абдулазиз, Усмонқулов Мансур, Мирзаев Махмуд ва Мирзаев Орифлар.