ҲОЛИНГ ҚАЛАЙ, ННТ?

NGO

Мамлакатда тузум ўзгарди. Ана шу тузум ўзгариши билан кишилар онгидаги кечаётган эврилишлар, зеҳниятда қотиб қолган аксил демократик яшаш тарзи ўзгариши лозим. Бу ўзгаришлар эса ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун мотивация, ўзига хос мотор вазифасини ўтовчи куч керак. Бу шубҳасиз, фуқаролик жамиятидир. Фуқаролик жамияти эса ҳар қандай тузумнинг ўзига хос ойнаси, уни бор бўйи билан акслантирувчи кўзгудир. Модомики, шундай экан Ўзбекистонда тузум ўзгаргани фуқароллик жамияти ривожланишига хизмат қилмаса, уни ўзгариш дейиш қийин.

 

Ҳолинг қандай, ННТ?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нодавлат-нотижорат ва диний ташкилотларни рўйхатга олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зикрилло Маҳмудовга кўра, 2017 йилнинг 1 ноябр ҳолатига кўра мамлакатда 8826 та нодавлат-нотижорат ва диний тиашкилотлар рўйхатга олинган. Ноҳукумат ташкилотлари фаолияти амалда ҳукумат ташкилотлари фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу ҳол ҳокимяти бошқаруви структураларида ўз аксини топган. Масалан, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида мамлакатдаги йирик нодавлат ташкилотларидан бири бўлган Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг ўз портфели мавжуд. Яъни, Бош вазирнинг ўринбосарларидан бири мазкур ташкилот етакчиси бўлиб, ташкилотнинг қуйи поғаналардаги раҳбарлари ижроия ҳокимларнинг ўринбосарлари ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Репсбуликаси Президентининг 2017 йилдаги қарорига мувофиқ, яна бир ноҳукумат ташкилоти ҳукуматда ўз портфелига эга бўлди — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи. Бу ташкилотнинг Вазирлар Маҳкамаси, Прехидент девони ҳамда маҳаллий ҳокимят органларида ўз мавқелари мавжуд. Мамлакатдаги бундай вертикал бошқарув услуби мамлакат ривожи ва тараққиётида бир қатор афзалликлар беради. Аммо бундай шаклнинг яқин ўтмишдаги совет бошқаруви усуллари сарқити экани эса кишига пссемистик руҳ беради.

Pegasus Media Rress кузатувларига кўра, Ўзбекистон Республикаси конституция ва қонунчилигида ноҳукумат тшкитлотлари эркинлиги, ушнингдек, фуқароларнинг жамоат брлашмалари ва сиёсий партияларга жипслашиши ҳуқуқ кафолатланган. Шунингдек, мавжуд қонун ва ратификация қилинган барчса халқаро ҳуқуқий нормаларда  тинч йиғин ўтказиш эркинлиги кўзда тутилган, лекин амалда ҳукумат ушбу ҳуқуқни чеклаб келди.

Давлат органлари хавфсизликни таъминлаш баҳонаси билан митинг, йиғин ва намойишлар ўтказишни орқага суриш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.  Ҳукумат кўп ҳолларда намойиш ўтказишга рухсат бериш талабини бажармай келди. Фуқаролар ҳукумат рухсат этмаган митинг, йиғин ёки намойишларни уюштиришга ёрдамлашгани, жой, бино ёки материаллар бергани, шунингдек, йиғин, митинг ва намойишларни ташкил этиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этгани учун катта миқдордаги жаримага тортилганлар, таҳдид, ҳибс ва тахқирлашларга дуч келганлар.

100 кишидан ортиқ иштирокчи қатнашиши назарда тутилган “оммавий тадбир” ўтказишдан аввал тадбир ташкилотчиларидан Ички ишлар вазирлиги билан хавфсизликни таъминлаш бўйича шартнома тузиш талаб этилади. Ушбу қарор кенг кўламда қўлланилди, ҳатто хусусий ташкилотларнинг тадбирларига нисбатан ҳам.

Давлат органлари тинч норозилик намойишига  йиғилганларни тарқатиб юборди, баъзан қамоққа олди, баъзида эса норозилик ҳаракатлари учун маъмурий айблар қўйди. Бунга энг ёрқин ва сўнгги мисол Боровский номидаги коллеж ўқувчиси ўлими муносабати билан йиғилган тинч намойишчиларнинг тарқатилиши ва уларнинг етакчилари 15 суткали қамоқ билан жазоланиши бўлди. Воқеалар хроникаси демонстрантлар истаганидек якунланганига қарамай тадбир ташкилотчилари қамоққа олинди.

2017 йилнинг 24 октябрь куни Тошкент Шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси матбуот анжумани ўтказиб, бундан кейин Ўзбекистонда шаҳар маъмуриятининг махсус рухсатномасисиз одамларнинг оммавий тўпланиши тақиқланиши ва бундай вазиятлар куч билан бостирилиши мумкинлигини маълум қилди. Тошкент ИИБ бошлиғининг ўринбосари Дониёр Тошхўжага кўра, бундай санкцияланмаган акциялар пайтида одамлар хавфсизлигини таъминлаш қийин бўлгани учун ҳеч бўлмаса тахминан қанча одамнинг тўпланишини олдиндан билиш зарурдир.
Унинг маълум қилишича, оммавий намойиш уюштирмоқчи бўлганлар Тошкент шаҳар ҳокимиятига олдиндан ёзма равишда мурожаат қилишлари шарт.

 

Ҳуқуқий асосларингиз жойдами?

Мавжуд қонунчиликда уюшмалар тузиш эркинлиги кўзда тутилган бўлса-да, ҳукумат амалда ушбу ҳуқуқни чеклаб келди. Ҳукумат ННТлар фаолиятини  назорат қилишга интилди ва халқаро ташкилотлар маблағ билан таъминлайдиган ННТлардан, қонун йўли билан тартибга солинмаган исломий ва аъзолари кам сонли диний гуруҳлардан ташвиш билдирди. Мустақил фуқаролик жамияти, хусусан инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари учун фаолият юритиш широити чегараланганлигича қолди.  Фаоллар ҳукумат томонидан назорат ва зўравонлик кучайган деб хабар бердилар.

ННТларнинг рўйхатга олинишини назорат қилувчи Адлия вазирлиги ННТлар аъзо бўлмаган шахслар, жумладан хорижликлар билан учрашишлари учун ва  тарқатиладиган ҳар қандай материалларни чоп этиш учун вазирликдан рухсат олишни ҳамда бўлажак тадбирлар мазмуни ва кўлами ҳақида ёзма равишда вазирликни хабардор қилишни талаб этади.

Қонунчилик ташкил этилиши мумкин бўлган гуруҳлар турини қатъиян чеклайди ва барча ташкилотлардан ҳукумат рўйхатидан ўтишни талаб этади. Рўйҳатдан ўтиш талабидан мамлакатга хорижий ННТларни киритмаслик учун фойдаланилди. Қонун Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтишни  кутаётган янги ташкилотларга олти ой давомида имтиёз асосида фаолият кўрсатишига рухсат беради ва бу давр мобайнида ҳукумат уларни расман “ташаббус гуруҳлари” дея таснифлайди. Бир қанча НТлар олти ойдан ҳам кўпроқ вақт мобайнида ташаббус гуруҳлари сифатида фаолият кўрсатишни давом эттирди.

ОИВ/ОИТС ёки қочқинлар масалалари сингари нозик масалалар  билан шуғулланмоқчи бўлган НТлар рўйхатдан ўтиш учун кўпроқ қийинчиликларга дуч келди.  Ҳукумат сиёсий бўлмаган уюшмалар ва ижтимоий ташкилотларнинг рўйхатдан ўтишига рухсат берди, бироқ мураккаб қонун-қоидалар ва чигал бюрократия рўйхатдан ўтиш жараёнини янада мушкуллаштирди ва ҳукуматга бу ишларга тўсқинлик қилиш учун шароит яратди.

Ҳукумат аксарият маҳаллий НТларни ўз назоратидаги НТлар ассоциацияси рўйхатидан ўтишга мажбур қилди, бу ҳол уларнинг барча молия ишлари ва фаолиятини назорат остига олиш имконини берди. Ҳукумат НТлардан уларнинг ўқув машғулотларини ёки семинарларини давлат идораларида тасдиқлантиришларини талаб қилди.  НТларнинг раҳбарлари айтишича, бундай талаб барча дастурий тадбирлар олиб бориш учун аввал ҳукуматдан расмий рухсат олинишига йўл очиб берган.

Ҳукуматнинг даъво қилишича эса, бу қоидалар рўйхатдан ўтиш талабларини соддалаштириш учун ва рўйхатдан ўтиш тўловларини камайтиришни кўзда тутган, аммо мустақил фуқаролик жамияти гуруҳларининг маълум қилишича, бу талаблар рўйхатга олиш тартибини соддалаштиргани йўқ.

НТларнинг фаоллиги бир вилоятда иккинчисиникидан фарқ қилди, чунки баъзи маҳаллий ҳокимият ходимлари улар фаолиятига  бағрикенглик билан қаради, айниқса агар бундай фаолият ҳукумат идоралари томонидан мувофиқлаштириб турилган бўлса.  Фуқаролик жамияти гуруҳлари хабарига кўра, рўйхатдан ўтганларидан кейин уларга давлат органлари томонидан чекловлар қўйилган, жумладан кўплаб жамоат тадбирларга Адлия вазирлигининг аввалдан рухсат бериши талаб қилинган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ННТ фаолиятига тегишли тартибни бузганлик ва бошқаларни «ноқонуний ННТга» жалб қилиш учун катта миқдордаги жарималар белгиланган; ушбу ибора ҳукумат томонидан ёпилган ННТларни ёки расмий рўйхатдан ўтмаган ННТларни назарда тутганми йўқми аниқ эмас. Маъмурий кодекс, шунингдек, сиёсий фаолият билан шуғулланган, ўз уставларига мос келмайдиган фаолият ёки ҳукумат олдиндан рухсат бермаган фаолият билан шуғулланган халқаро нодавлат ташкилотларга ҳам қарши жарима белгилаган.

Ҳукумат 2004 йили қабул қилинган банклар фаолияти тўғрисидаги Қонунни ҳаётга жорий қилишни давом эттирди, гарчи бу қарор “пул ювиш”га қарши кураш учун ишлаб чиқилган деб ҳисобланса-да, рўйхатдан ўтган ва ўтмаган НТларнинг хориждан маблағ олишини мураккаблаштириб қўйди.

Молия вазирлиги барча инсонпарварлик ёрдами ва техник ёрдам олувчилардан банк операциялари бўйича маълумот тақдим этишни талаб қилди. Адлия вазирлиги НТлардан олинган ҳар қандай грант маблағи, ўтказилган тадбирлари ва келгуси олти ойлик давр учун режалаштирилган тадбирлари хусусида батафсил ҳисобот бериб туришни талаб қилди. НТларининг раҳбарлари вазирликнинг рухсатисиз ўтказилган тадбири учун жаримага тортилиши мумкин ва жарима миқдори баъзи жиноятлар учун назарда тутилган жарима миқдоридан бир неча баробар юқори бўлган.

Чўнтак қалай, ННТ?

Парламентнинг Нодавлат, нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари асосан ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун грант танловларини ўтказишда давом этдилар. Баъзи фуқаролик жамияти ташкилотлари ушбу жамғарма асосан ҳукумат яратган нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлайди, дея танқид қилганлар. Қонунга мувофиқ, ҳукумат назарида «экстремистик» дея қараладиган ташкилотларга аъзо бўлишлик жиноятдир.

Гарчи ҳукумат кўпинча турли йўллар билан фаолиятига тўсқинлик қилса-да, маҳаллий инсон ҳуқуқлари гуруҳларидан бир қанчаси мамлакат ичида фаолият кўрсатди. Ҳукумат инсон ҳуқуқлари фаолларини тез-тез таъқиб қилиб, қамаб, тахқирлаб, жиноий жавобгарликка тортиб турди.

Ҳукумат инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича мамлакатда учта НТ: “Эзгулик”, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти ва Ўзбекистоннинг Мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилотини расман тан олди. Эзгулик вакиллари аъзоларига қарши суд ишини юритишнинг ҳукуматнинг тазйиқ, қўрқитиш ва таҳдидлар мамлакат бўйлаб ўз фаолиятини тўсқинлик давом маълум қилди. Бошқа ташкилотлар рўйхатдан ўта олмади, лекин шунга қарамай ҳам миллий, ҳам халқаро миқёсда фаолият кўрсатаверди.

Ўтган йилларда рўйхатдан ўтишга уриниб кўрган, лекин ўта олмаганлар сирасига Инсон ҳуқуқлари альянси, Гуманитар ҳуқуқ маркази, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти, “Экспертлар ишчи гуруҳи”, “Мазлум” ташкилотлари киради. Улар юридик шахс сифатида мавжуд бўлмади, аммо офисларни ижарага олиш ёки молиявий битимлар тузиш сингари қийинчиликларга қарамасдан, фаолият юритаверди. Улар банкда ҳисоб рақами очолмади, бу ҳол қонуний йўл билан маблағ олишга йўл бермади. Рўйхатдан ўтмаган гуруҳлар ҳукуматнинг суд орқали таъқиби олдида ҳимоясиз бўлиб қолди. Аммо камдан-кам ҳолларда ҳукумат вакиллари баъзи тадбирларда рўйхатдан ўтмаган гуруҳлар билан бирга иштирок этди.

Шуни таъкидлаш керакки, 2017 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Pegasus Media Rress ташкилотининг машақатли фаолияти эвазига Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилотининг Бухоро вилояти бўлими, Халқаро инсон ҳуқуқлари қўмитасининг Тошкент вилояти ҳамда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Самарқнад вилояти бўлимсларини рўйхатга олишга эришилди. Ташкилотнинг Наманган вилояти бўлимини рўйхатдан ўтказиш учун судга беришга мажбур бўлинди.

Ҳукумат идоралари вакиллари мамлакат инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан норасмий тарзда суҳбатлашди. Ушбу инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг баъзилари инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ишларни давлат органлари билан бирга бевосита шуғулланиб, ҳал этишга муваффақ ҳам бўлганлар. Бунинг учун улар ушбу ишлар ҳақида оммага билдирмасликлари керак эди.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига қарши вақти-вақти билан ҳужум уюштириш давом этди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ўз фаолияти учун давомий равишда сохта жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилиши ва бошқа жазолар тайинланишини тасдиқлади.

Қонунчилик, умуман олганда меҳнаткашларга ўз хоҳишига қараб мустақил уюшмалар тузиш, уларга бирлашиш ва жамоа бўлиб музокара қилиш ҳуқуқини беради. Қонунда, агар касаба уюшмаси мавжуд бўлмаса, меҳнаткашлар томонидан сайланган бошқа кенгашларга жамоа бўлиб муҳокама қилиш ҳуқуқи берилиши хусусида аниқ маълумот кўрсатилмаган. Қонунчилик иш ташлаш ҳуқуқини на таъминлайди, на тақиқлайди. Қонун уюшмага қарши камситишни тақиқлайди.

Касаба уюшмалари ҳақидаги қонунга кўра, касабага аъзо бўлганлиги учун ишчиларни ишдан бўшатиш мумкин эмас, бироқ касаба уюшмада фаолият юритгани учун ишдан бўшатилган ишчилар ўз лавозимига қайта тикланиши керак деган модда қонунда йўқ. Жамоат ишларидаги кўнгилли ишчилар ва хусусий шахслар томонидан шартномасиз ишга ёлланган ишчилар ҳуқуқий ҳимояга эга эмаслар.

Ҳукумат тегишли қонунларга муносиб даражада риоя қилмади, мустақил касаба уюшмалар бўлмаган. Маъмурий кодексининг 200 моддаси ва Жиноят кодексининг 217 моддаси бирлашиш эркинлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун энг кам иш ҳақининг бешдан ўнга баробаргача бўлган миқдорида жарима белгилайди. Ресурслар, текшириш ва ишга қайта тиклаш ҳоллари камда-кам вазиятларда рўй берган, ва бирлашиш эркинлиги ва жамоавий музокаралар олиб бориш ҳуқуқлари бузилганлиги учун қонун томонидан ҳеч қандай жазо белгиланмаган.

Октябр ойида мамлакат ХМТнинг 87-сонли Конвенциясини ратификация қилди (бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш) ва «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тузатишлар киритди. Натижада ишчиларнинг меҳнати ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда касаба уюшмалар роли ошди.

Ҳақиқиймисиз, “ГОНГО”мисиз?

Умуман олганда, меҳнаткашлар касаба уюшмалари тузиш ва уларга бирлашиш ҳуқуқидан фойдаланмади, чунки улар муқобил касаба уюшмалари тузишга урингани учун тезда жазоланишидан қўрқди. Касаба уюшмалари марказлашган ва ҳукуматга буткул қарам бўлиб қолди.

Давлат назоратидаги  Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси энг катта уюшма бўлиб, таркибига 35800 та бирламчи ташкилот ва 14 та вилоятлар миқёсидаги касаба уюшмаси киради, унга мамлакат меҳнаткашларининг 60 фоизи аъзодир. Федерация раҳбарлари уюшма бошқарувида сайланишдан кўра Президент девони томонидан тайинланди.  Маҳаллий даражадаги барча вилоят ва ишлаб чиқариш касаба уюшмаларини давлат бошқарди.

Касаба уюшмалари  ва уларнинг раҳбарлари иш берувчиси ёки давлат назоратидаги муассасаларнинг аралашувисиз фаолият юритадиган даражада эркин бўлмади. Касаба уюшмалари, гарчи соғлиқни сақлаш ва иш хавфсизлиги масалаларида муайян таъсир кучига эга бўлса-да, давлат ташкилотчилигидаги муассаса бўлгани учун ваколатлари жуда оз эди. Жамоа бўлиб шартнома тузиш ҳуқуқидан фойдаланилмади.

Масалан, Меҳнат ва Молия вазирликлари Касаба уюшмалари федерацияси  билан маслаҳат қилган ҳолда давлат хизматчиларига маош белгилади. Энди ривожланаетган хусусий секторда маошни раҳбарият белгилади ёки ишга кириш учун шартнома тузаётган кишилар билан алоҳида-алоҳида музокара олиб борди. Меҳнат арбитражига масъул давлат муассасаси бўлмади.

Аксинча, ҳукумат ўз томонида деб ҳисоблаган ноҳукумат ташкилотларига бирмунча илиқф муносабатда бўлди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси кўплаб ҳукуматнинг “Гонго” ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватламоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси А.Саидов, Жамоат фонди директори А.Тўраев, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори Ғ.Абдукаримов, Журналистлар ижодий уюшмаси раиси И.Ҳалимбековлардан иборат нуфузли комиссия шу кунга қадар бир неча миллиардлик давлат маблағларини ўз ноҳукумат ташкилортларига грант  ўлароқ таъминлади.

 

Мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотларга эътибор юқоридаги каби салбий муносабат бўлган бир замонда “гонго” ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат бюджети ҳисобидан моддий қўллаб-қувватланди.  2017 йилда ҳам фонд маблағлари нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг талабномалари ҳамда Парламент комиссиясининг қарорларига мувофиқ уларга субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртмалар тарзида берилди.

2016 йилда ҳукумат ўзига тешгишли бўлган “гонго” ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари лойиҳа ва дастурларини қўллаб-қувватлаш учун республика бюджетидан 11 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратди. 2015 йил билан солиштирганда ажратилган маблағ миқдори 10 фоиз кўпдир. 2017 йилда эса бу кўрсаткич 16 миллиард сўмгача етди. Аксинча, ҳуқуқ ҳумоячилари ва фуқаролик жамиятининг бошқа қатламлари ташкилотлари молиявй муаммолар туфайли ёпилиб кетмоқда.

 

Ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини инобатга олиш, тартибларни соддалаштириш ва нодавлат нотижорат ташкилотлари учун қулайликлар ва енгилликлар яратиш ҳоллари кузатилмади.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 12 декабрдаги қарорида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти ва молиявий ҳолатининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддасида белгиланган юридик шахслар олти ой мобайнида банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда уларни тугатиш учун асос бўлишини назарда тутувчи қоида ННТларга жорий этилмаслиги мустаҳкамланди. Афсуски, бундай имтиёз фақатгина “гонго”ларга хизмат қилади.

Таъкидлаш керакки, ҳуқуқий асосларда қисман ижобий ўзгаришлар ҳам сезилди. Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи миқдори 5 бараварга, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 бараварга камайганлиги, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмаларини давлат рўйхатидан ўтказишда давлат божи олинмаслиги, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатлари икки ой муддат ўрнига бир ой муддатда кўриб чиқилиши белгиланди.

Рўйхатдан ўтказишда таъсис ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш ва бошқа қўшимча талаблар бекор қилинганлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ҳисоботлар топшириш ва тадбирларни келишиш тартиблари осонлашганлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан қонун бузилиши ҳолатлари содир этилганда жавобгарлик чоралари енгиллашганлиги ва бошқа нормалар бунга  мисол бўла олади.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда халқаро шартномаларида мустаҳкамланган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан риоя этилишини назорат қилиш вазифаси юклатилиб, унга назоратчилик функцияси юклатилганини тушуниш қийин.

Сон бор, салмоқ йўқ

 

Шунга қарамай мамлакат мустақилликка эришган дастлабки даврда  100 тага яқин нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият кўрсатиб келган бўлса, бугун уларнинг сони  8800 дан ошгани   ҳамда 130 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошланғич ташкилотлари фаолият кўрсатаётгани ижобий тавсифланади.

2017 йил 25 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 239 ва 2391-моддаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятни амалга ошириш тартибини бузганлиги учун белгиланган жарималар миқдори тегишли равишда уч-тўрт баробаргача камайтирилди.

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни “Мамлакатимизнинг стратегик мақсадларини амалга оширишда Нодавлат Нотижорат ташкилотларининг ўрни” номи остида бўлиб ўтган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг 5 та устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда ННТлар ўрнини муҳокама қилишга бағишланган анжуманда ННТларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган таклифлари тайёрланди. Мазкур анжуманда Pegasus Media Rress вакиллари ҳам иштирок этишиб, ўз таклифларини билдиришди. Таклифларда давлат томонидан ННТларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий шерикликнинг истиқболли механизмлари ўз аксини топади.

 

Фуқароларнинг давлат ҳаётида иштирок этиши жараёни анча кучайиб бормоқда ва сиёсий партиялар, ноҳукумат ташкилотлар фаолиятида, ҳаётнинг барча жабҳалари, шу жумладан инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳам органлар ва мансабдор шахслар фаолиятининг ижтимоий назоратини ҳамкорликда амалга оширишга қаратилган оммавий ахборот воситаларининг фаоллашувида ўз аксини топмоқда.

Фуқаролик жамияти — бу, ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал этишда фаол қатнашадиган, давлатнинг бедодлиги ва аралашувига йўл қўймайдиган ҳуқуқ ҳукмрон бўлган, фуқаролар ва давлат ҳамкорлик асосида ишлайдиган онгли индивидлар жамиятидир. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида фуқаролик жамиятига таъриф берилмаган бўлса-да, унда фуқаролик институтларини ташкил этиш ва улар фаолиятининг ҳуқуқий асослари эътироф этилган, уларнинг давлат билан ўзаро ҳамкорлиги принциплари белгиланган.

Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг юқорида айтиб ўтилган конституциявий принциплари «Жамоат бирлашмалари тўғрисида», «Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида», «Жамоат фондлари тўғрисида», «Сиёсий партиялар тўғрисида», «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида», «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида», «Касаба уюшмалари тўғрисида», «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги ва бошқа қонунларда ўз ифодасини топди.

Шунга қарамай ноҳукумат ташкилотлар инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларининг ҳурмат қилинишига кўмаклашувчи миллий иқлим яратиш бўйича ҳаракатларда идеал ҳамкорга айлантириш механизмлари мавжуд эмас.

Ҳуқуқий давлат ва одил жамият шароитида фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати функциясини амалга ошириши муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, давлат ҳокимияти ва бош­қарув органлари фаолияти устидан давлат назоратининг бир қатор шакллари мавжуд бўлиб, улар маъмурий назорат, прокурор назорати, парламент назорати ва суд назоратидан иборатдир. Дарҳақиқат, фуқаролик жамияти институтларининг роли ошиб борган сари уларнинг жамоатчилик назоратини амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш зарурати вужудга келмоқда. Зеро, мазкур механизмнинг қарор топиши фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг муҳим шартларидан биридир.

Жамият ва давлат бошқарувида жамоатчилик назоратининг амалга оширилиши, бир томондан, давлатнинг халқчиллигини ифодаласа, иккинчи томондан, фуқароларнинг давлат бош­қаруви жараёнларида иштирок этишини рағбатлантиради ва ниҳоят, мансабдор шахсларнинг фуқаролар олдидаги масъулиятини оширади. Қолаверса, давлат билан бошқарув органлари фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигининг янада мустаҳкамланишига замин яратади.

Мамлакатдаги нодавлат ташкилотларни ўз ичига олган бирлашмалардан бири Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси тбўлиб, ассосиациянинг маҳаллий телеканаллардаги фаоллигини эътироф этиш зарур. Аксарият ҳолларда мамлакатдаги маиший ва ижтимоий муаммоларни кўтариб чиқаётган мазкур ассосиация вакилларининг айрим ҳолларда сиёсий масалаларга тегиб кетаётганини ҳам таъкидлаш зарур.

Ассосиация томонидан 2017 йилнинг ноябр ойи бошида ташкил қилинган суҳбат мавзуига кўра,  мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва гуманитар ривожлантиришнинг долзарб вазифаларини ҳал этишда ННТ ва давлат органлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш бўйича Қўшимча чора-тадбирлар дастури лойиҳаси бўйича ҳамжиҳатлик зарур.

Уларнинг таклифига кўра,  жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан нодавлат ташкилотларга хайрия ёрдамларини кўрсатиш борасидаги ишлар қониқарли эмас. Омма орасида файнрейзерлик қобилияти шаклланмаган, юбу борада тушунчалар мавжуд эмас.

Шу боис, амалдаги қонунчиликни кўриб чиқиш, хайрия ёрдамини кўрсатган ташкилотларга солиқ имтиёзларини кенгайтириш лозим. Бундан ташқари, ННТ фаолиятига доир ижтимоий роликларни тайёрлаш, телеканалларда эфирга узатиш билан боғлиқ айрим муаммолар ҳам бор. Зеро, уларнинг ҳаётида ОАВнинг муҳим ҳамда мус­таҳкам ўрнини эътиборга олган ҳолда «Реклама тўғрисида»ги Қонунга ННТ ва ОАВ вакилларига нисбатан имтиёзларни янада кенгайтириш таклиф этилмоқда. Бу эса, аҳолига «учинчи сектор» ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришлар деярли матбуотда ёритилмайди.

 

Ким нима дейди?

PegasusMediaRressреспондентлари фикрига кўра, мамлакатда ноҳукумат ташкилотлари фаолияти фақатгина ҳукумат ҳал эта олмаётган муаммоларга кўмаклашишдан иборат. Бу каби декларатив характердаги мулоҳазаларни афсуски, жуда кўплаб ноҳукумат ташкилотлари фаолларида кузатиш мумкин.

 

Элдор МАТМУСАЕВ, ЎзННТМАнинг Фарғона вилоят ресурс маркази раҳбари: «Учинчи сектор» фаолиятини замон талабларига мос равишда доимий ривожлантириб бориш керак. Айтиш ўринлики, мамлакатимизда давлат томонидан жамоат ташкилотлари самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароит яратилган. Ана шундай имкониятлардан фойдаланиб, ННТ етакчи кучга айланиши айни муддаодир. Ташаббускор, фаол бўлиш, аҳолининг барча қатламларига кириб боришни замоннинг ўзи талаб қилмоқда.

Санжар РЎЗИЕВ, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси гуруҳ раҳбари:

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ўз атрофида 570 дан ортиқ фаол аъзони бирлаштирган катта тузилма саналади. Бугунги кунда нодавлат ташкилотлар вакилларининг малакасини ошириш бўйича таълим муассасаси ёки ўқув курси йўқ. Кўп ҳолларда улар зарур билимни мустақил эгаллашга ҳаракат қилади. Афсуски, бу соҳани янада чуқур ўрганиш имконини бермайди.

Дилмурод ЭРНАЗАРОВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси мустақил тадқиқотчиси:

Ҳозирда фуқаролик жамияти ривожида муҳим ўрин тутаётган ННТ мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшмоқда. Улар энг чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган юртдошларимиз ҳаётига кириб бораётгани ижтимоий масалаларга мақбул ечим бўлмоқда. Айниқса, фуқаролик жамияти институтларининг мазкур бўғини аҳолининг турли қатламларига ижтимоий хизматлар кўрсатишни амалга оширишда маҳаллий ҳокимият органларига яқиндан кўмаклашмоқда.

 

Хулосалар

Мавжуд фактлардан кўринадики, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ҳатто ривожланиш босқичида ҳам эмас. Унинг қолоқ ячейкалари, давлатга хизмат қилувчи ходимлари ва ҳукуат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий асослар унинг ривожланишига йўл бермайди. Фактлар шундай хулоса берадики,фуқаролик жамиятининг аосси бўлмиш нодавлат ташкилотлари фақатгина ГОНГО бўлиб ривожланишига шариотлар мавжуд. Аксарият ҳолларда жамиятнинг узвий муаммолларини кўтариб чиққан фуқарлик жамияти вакиллари босим ва таъқиб остида қоладилар.

 

Шунингдек, амалдаги нодавлат ташкилотлари жамиятнинг турли қатламлари манфаатларини ифодалашга қодир эмас. Масалан, ҳукумат минглаб болалар ва катталарни мажбурий меҳнатга сафарбар қилганида ГОНГО ташкилотлар ҳукуматнинг айбини тиш-тирноғи билан бекитишга уринади. Аксинча, бу борадаги муаммолларни кўтариб чиққан фуқаролик жамияти вакиллари жамоатчилик босимига учрайди, таъқибга олинади, қфамоққа ташланади. Мавджуд шароитдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, биринчи навюатда нодавлат ташкилотлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган махсус стратегия ишлаб чиқиш зарур. Ўйлаймизки, мазкур стратегияни амалга ошириш бевосита фуқаролик жамияти вакиллари бошини бириктира оладиган ва уларнинг ҳуқуқ ва манфааатларини бирлаштириа оладиган бизнинг ташкилот – Pegasus Media Rress  сингари тузилмаган эҳтиёж бор.