Ўзбекистонлик фаоллар ЕИ Савдо вазири ва Махсус вакил билан учрашишди

Шу йилнинг 16-29 ноябрь кунлари бир гуруҳ ўзбекистонлик фуқаролик жамияти вакиллари Европа Иттифоқиоиннг турли тизимлардаги мулозимлар билан учрашувлар ўтказгани ҳақида хабар қилгандик. Маълум бўлишича, фаоллари Европа Иттифоқининг Савдо вазири Малмстром хоним ва ЕИнинг МАрказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Буриян билан учрашишди.
Еврокомиссия мулозими билан учрашувда мамлакатдаги вазиятни таҳлил қилган сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга кўра, Ўзбекистон ҳозирги пайтда тарихий бурилиш палласида бўлиб, бу вазиятдан Европа Иттифоқи дунёнинг етакчи державаси сифатида фойдаланиши ва Ўзбекистон билан сиёсий иентеграцияларни ривожлантириши лозим.
Элчи Петер Буриан билан учрашувда ҳам худди шу масала кун тартибида бўлди. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий интеграцияларнинг ривожланиши кўп жиҳамдан мамлакатлар тараққиётида муҳим ўрин эгаллайди. Учрашув давомида Европарламент депутати Ўзбекистон билан алоқалар бўйича махсус гуруҳ тузишга, алоқаларнинг яна-да яхшиланиши учун ҳаракат қилишга сўз берди.