Ўзбекистонлик фаоллар ЕИ мулозимлари билан мулоқотлар ўтказишмоқда

Шу йилнинг 16-29 ноябрь кунлари бир гуруҳ ўзбекистонлик фуқаролик жамияти вакиллари Европа Иттифоқиоиннг турли тизимлардаги мулозимлар билан учрашувлар ўтказди. Ана шу мулозимлар орасида Европа Иттифоқи Парламенти аъзоси, болгариялик аслли турк депутати Илҳан Суюнчик ҳам бор.
Депутат билан учрашувда Европага сафар қилган фуқаролик жамияти вакилларининг етакчиси Абдураҳмон Ташанов мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти ва сўнгги пайтлардаги ижобий ўзгаришлар ҳақида гапириб берди.
Абдураҳмон Ташановга кўра, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий интеграцияларнинг ривожланиши кўп жиҳамдан мамлакатлар тараққиётида муҳим ўрин эгаллайди. Учрашув давомида Европарламент депутати Ўзбекистон билан алоқалар бўйича махсус гуруҳ тузишга, алоқаларнинг яна-да яхшиланиши учун ҳаракат қилишга сўз берди.