“ЭРК” ПАРТИЯСИ ФАОЛИ, ЖУРНАЛИСТ ЮСУФ РЎЗИМУРОДОВ ОЗОД ҚИЛИНДИ!

Шу йилнинг 22 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани судининг ажрими билан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Чирчиқдаги 64/6-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси фаоли, журналист Юсуф Рўзимуродов муддатидан аввал озодликка чиқарилди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти қўлга киритган маълумотларга кўра, ҳозирда журналист ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти Миришкор тумани “Жейнов” қишлоғида, саломатлиги яхши, озод қилинганидан мамнун. Ташкилотимиз унинг ҳаётга мослашуви, ишга жойлашиши учун кўмак беришга тайёр.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари муқтақил ташкилоти мухолифатчи журналистнинг озод қилинишини олқишлайди. Бу воқеани мамалакатимизда бораётган изчил ислоҳотлар самараси сифатида эътироф этади.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари муқтақил ташкилоти